Нукус тумани «Бақаншақли» МФЙда умуммиллий лойиҳа доирасида «Яшил ривожланиш учун бирлашайлик» шиори остида туман партия боғи барпо этилди ҳамда кузги кўчат экиш ишлари олиб борилди.
Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия қўмитаси, Нукус, Тахиатош туман кенгаши вакиллари, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек фаол ёшлар иштирок этди.
Акция доирасида жами 500 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Тадбир давомида мамлакатимиз ободонлигини, атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришда жамиятнинг барча қатламлари биргаликда ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидланди.
Ҳар ниҳолга эътибор зарур
🕔13:18, 15.10.2026
✔26
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил
Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди
🕔13:17, 15.10.2026
✔26
Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Батафсил
Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
🕔15:00, 08.10.2026
✔102
Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Батафсил