Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСув – табиатнинг инсониятга берган энг ноёб неъмати. Бу неъматнинг қадрини баъзан сувсиз қолгандагина англаймиз. Ҳолбуки, сувни асраш, ундан оқилона фойдаланиш бугунги авлоднинг келажак олдидаги бурчидир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси ўринбосари Ойбек Раҳимов Жондор туманидаги Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида асосий сув каналларини бетонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Бетонлаш бу шунчаки қурилиш эмас, балки сувни асрашга қаратилган илмий-амалий ишдир. Замонавий ёндашувлар натижасида сув йўқотилишини 37 фоизгача камайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш ва сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш мумкин.
Депутат бетонлаш ишларининг сифатига эътибор бериш билан бирга, канал ёқаларида бозорбоп мевали дарахтлар экиш ташаббусини ҳам илгари сурди. Бу нафақат экотизимни мувозанатда ушлайди, балки аҳоли учун қўшимча даромад манбаига айланади.
Ойбек Раҳимов таъкидлаганидек, «сувни асраш – бу табиатни асраш, табиатни асраш эса – инсон саломатлиги ва юрт фаровонлигини таъминлашдир».
Шундай экан, ҳар бир томчи сув – келажак учун жавобгарлик рамзи. Қишлоқда каналлар бетонлаштирилаётгани, сувни тежаш ва ерни унумдор қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар нафақат иқтисодий, балки маънавий аҳамиятга эга ишдир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил