Бугунги кунда глобал даражада об-ҳавонинг кескин ўзгариши, сув танқислиги ва бошқа табиий офатлар натижасида кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йўқотилишига олиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер майдонларининг 45 фоизидан ортиғи турли даражада, шундан 14 фоизи ўрта ва кучли шўрлангани ҳам етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳосилига салбий таъсир этмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ўзига хос бўлгани, хавфлилик даражаси ўта юқорилиги сабабли ҳосил суғуртаси амалга оширилмай келмоқда. Натижада, 2023 йилги қиш мавсумидаги аномал совуқ ҳарорат таъсирида республикадаги 9,1 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ уруши оқибатида 207 минг тонна ёки 8,5 фоиз ҳосил нобуд бўлган.
Дунёдаги ривожланган давлатларда, жумладан, АҚШ, Канада, Испания, Туркия ва бошқа Европа Иттифоқи давлатларида қишлоқ хўжалиги суғуртаси алоҳида қонун билан тартибга солинади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар ушбу долзарб масалани муҳокама қилишди. Соҳада юзага келаётган муаммоларга қарши тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурта қилиш сиёсатини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга ошириш тартиби ва тамойилларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини турли хил табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоялаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталашда суғурта муносабатларини тартибга солиш ва назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш кўзда тутилмоқда.
Моҳира ХЎЖАЕВА, фракция аъзоси
– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг фаолият олиб боришлари учун қулай шароит яратиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, партия сайловолди дастурида белгиланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни иқлим ўзгариши оқибатлари таъсиридан муносиб ҳимоя қилишда ҳам ушбу қонун катта аҳамиятга эга бўлади. Форс-мажор ҳолатларда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини барча депутатлар эътироф этмоқда.
Муҳокамалар жараёнида депутатлар томонидан қонун лойиҳасини такомилига етказиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилиб, қўллаб-қувватланди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам
🕔09:18, 23.10.2025
✔5
Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.
Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф
🕔15:28, 16.10.2025
✔37
«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»
Батафсил
Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар
🕔14:59, 09.10.2025
✔70
Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.
Батафсил