Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБутун дунёда энергея ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёж йилдан-йилга ошмоқда. Бу эҳтиёжни шу вақтгача беминнат фойдаланганимиз – табиий ресурслар, қазилма бойликлар энди тўла қоплай олмайди.
Табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган қайта тикланувчи ресурсларгина ҳар бир мамлакат, қолаверса бутун инсониятнинг келажаги, дейиш мумкин.
Тараққиёт стратегиясини «яшил энергетика»га боғлай олган давлатлар бугун дунё цивилизацияси билан тенгма-тенг қадам ташлаган ҳолда, ўз ўрнини топмоқда. Экологик тоза энергия манбаларига ўтиш нафақат мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчига, балки экологик барқарорликка эришиш, табиий бойликларни асраш, энг муҳими, аҳоли учун соғлом ва барқарор экологияни таъминлаш манбаига айлангани учун ҳам ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда.
Куни кеча мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида энергетика соҳасида янги лойиҳалар ишга туширилгани Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти, яшил келажаги учун яна бир тарихий воқеа бўлди.
Бундан етти йил муқаддам биргина энергетика соҳасида қандай катта масалалар олдимиздан чиқиши ва уларнинг ечими учун қандай лойиҳалар зарур бўлиши ҳақида, очиғини айтганда, кўпчилигимиз тасаввурга ҳам эга эмас эдик. Энергияга бўлган эҳтиёж эса йилига каррасига ошиб бораётган эди.
Вақти келиб «яшил энергетика»ни ривожлантириш, қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда табиий ресурсларни тежаш Ўзбекистон олдидаги энг муҳим ва ҳаётий вазифага айланишини мана бугун ҳаммамиз кўриб турибмиз. Давлатимиз раҳбари ҳозирги вазиятни яққол тасаввур қила олгани учун ҳам бундан беш йил аввал Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергияни ривожлантиришга дадил киришди. «Яшил энергетика» улуши «ноль»га тенг бўлган, бу борада нафақат тажриба, ҳатто тузукроқ тасаввуримиз ҳам, мутахассисларимиз ҳам йўқ бўлган бир шароитда бундай лойиҳаларга қўл уришнинг ўзи катта қаҳрамонлик эди.
Узоқни кўзлаган бу саъй-ҳаракатлар натижасида орадан икки йил ўтар-ўтмасдан, 2023 йилда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари 16 фоизга етди. Кеча давлатимиз раҳбари ўз нутқида 2030 йилгача бу кўрсаткич яна 3,5 карра кўтарилишини, яшил энергия улушини 54 фоизга етказиш мақсади қўйилганини алоҳида қайд этди. Бу нафақат минтақамизда, балки дунёда кам учрайдиган юқори натижа эканини халқаро экспертлар, тажрибали мутахассислар ҳам эътироф этишди.
Ўзбекистоннинг иқлим шароити, табиат ато этган бебаҳо неъмат – қуёш, шамол ва сув ресурсларига бой экани ҳам унинг «яшил энергея» борасидаги ёрқин келажагидан дарак беради. Ҳозиргача 18 та янги қуёш ва шамол станциясининг ишга туширилиши ва яна 6 та йирик «яшил энергетика» лойиҳаларига старт берилгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.
«Яшил энергетика» бошқа соҳа ва тармоқларнинг жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланмоқда. Янги лойиҳалар орқали нафақат экологик тоза энергия ишлаб чиқариляпти, балки минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда, рақобатбардош энергетика бозори шаклланмоқда. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда ўзгарувчан глобал бозорга мослашиш имконини беради.
Энергияга бўлган эҳтиёжимизни табиатнинг бебаҳо неъмати бўлмиш қайта тикланувчи манбалар орқали қоплашга ўтиш орқали атроф-муҳит мусаффолигига, экологик барқарорликка, миллионлаб тонна заҳарли газларнинг атмосфера ҳавосига чиқишининг олдини оламиз, аҳоли саломатлиги мустаҳкамланишига эришамиз. Энг муҳими, миллионлаб тонна ер ости қазилма бойликларимизни тежаймиз, уларни келажак авлодга қолдира оламиз.
«Яшил энергия»нинг ривожланиши фақат экологик хавфсизликка эмас, балки, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, янги энергия ишлаб чиқариш қувватлари, жумладан, 5 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ва 300 мегаваттли сақлаш тизими мамлакатда юқори технологияларни жорий этиш ва барқарор иқтисодиётни шакллантиришда муҳим қадам бўлади.
Албатта, келгуси беш йил давомида энергия истеъмоли янада ўсиши кутилмоқда. Лекин бугун «яшил энергия»ни ривожлантиришга қўйилаётган мустаҳкам пойдевор орқали ўша эҳтиёжни барқарор ва хавфсиз қоплаш имкониятига эга бўламиз. Бу нафақат иқтисодиёт ривожланишига, балки экологик хавфсиз энергия тизими шаклланишига ҳам катта ҳисса қўшади.
Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг дастурий мақсадлари, сайловолди платформасида «яшил энергетика»ни ривожлантириш мамлакатимиз келажаги эканини доим таъкидлаб келади.
Шу маънода, Президентимиз раҳбарлигида бу борада амалга оширилаётган ишларда, қўйилган вазифалар ижросида биз сиёсий куч сифатида қатъий ва елкама-елка турамиз. Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва экологик фаровонликка эришишга қаратилган ташаббуслар доирасида тегишли қонунчилик ташаббусларини илгари суришга тайёрмиз.
Президентимиз таъкидлагинидек, «Янги Ўзбекистон – инвестицияларни ҳар томонлама кафолатлайдиган, сизларнинг барча лойиҳа ва ташаббусларингизни тўла қўллаб-қувватлайдиган, хорижий ҳамкорларимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган дунёга очиқ мамлакатдир».
Албатта, бундай улкан ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда иштирок этиш – барчамиз учун катта шараф ва масъулиятдир.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси юртимизда барқарор ва экологик тоза келажак қуриш йўлидаги ҳар қандай ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр ва масъулдир.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил