Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚОДИРИЙНИНГ НОВВОЙ ҚЎШНИСИ

Саксон бир ёшли Турсуной она Миракбарова билан суҳбатлашиш жуда ёқимли. Онахоннинг фикрлари теран, тили ширин,  ҳар бир сўзи ҳикмат.

ҚОДИРИЙНИНГ НОВВОЙ ҚЎШНИСИ

Ҳаётни ва унинг бағрини безаётган одамларни «кўзойнак»сиз – боридай кўради. Ҳаммани тушунишга, камчилик ва нуқсони бор бўлса, шулар билан ҳам англашга уринади.

Турсуной она 1935 йилда Тошкентда туғилган, «Самарқанд дарвоза» маҳалласида яшайди. 9 фарзанднинг онаси, 33 невара, 57 эваранинг бувижониси. Келин ва невара келинларнинг ардоғида. Бирортасининг исмини айтишда адашмайди.

 «Самарқанд дарвоза» маҳалласига, онахоннинг хонадонига кириб борарканман, нуроний аёлнинг тетиклиги, чаққонлигидан ҳайратландим. Гапга устамон, озода, саранжом-саришта, ўзи ҳовлида куймаланиб юрибди. «Илоҳим, кўз тегмасин» дея  ичимда қилган дуоларим тилимга кўчади.

Онахон болаликдаги дугонаси Муборак ая билан худди ёшлигидагидек бир-бировини «сен»лаб ҳазил-ҳузул қилишади.

—  Умрим бўйи новвойлик қилганман, — дейди онахон. — Отасидан эрта етим қолган болаларимни ана шу ҳалол касбу кор ортидан катта қилдим. Бир кунда етти қоп ундан хамир қориб нон ёпган кунларимиз бўларди. Нима дейсиз, ўзбекчилик, кун-кунора тўй-маърака чиқади. Шу боис тез-тез ва кўп нон ёпардим. Лекин бирор марта ўз касбимдан нолиган, чарчадим дея ишимга, фарзандларим тақдирига бефарқ қараган дамларим бўлмаган. Мен умрнинг ҳикматини ҳалолликда кўраман. Агар ҳалол бўлсангиз, Яратганнинг ўзи қозонингизни ва кўнглингизни тўлдириб, рўзғорингизни бутлаб қўяверар экан, — дейди Турсуной ая.

Суҳбатимиз нон ҳақида кетар экан, онахон кичик ўғли болалигида «Бўлди, нон ёпманг, хунук бўлиб қоласиз, тез қарийсиз», деб онасининг этагига осилгани, кун-кунора хархаша қилганини жилмайиб хотирлайди. Сўзининг  охирида эса: «Мана 25 йил нон ёпиб, оловнинг қошида турсам ҳам хунуклашганим йўқ», дея ҳазиллашади.

Аслида бу касбнинг ҳикмати кўп эканини онахоннинг кўзларидан уқаман. Нон еган одам борки, дастурхон бошида дуо қилади. Бу дуоларнинг бир учи эса, албатта, новвой онамизга ҳам бориб тегиб турганига шубҳа йўқ. Эҳтимол, онахоннинг юзидаги нур, кўзларидаги ўз ҳаётидан масрурлик, умрида азиз бўлиб юрганлиги шундандир.

— Бизда ота касбини, яъни қассобликни тўрт ака-укам олишган – дея суҳбатга  қўшилади  қизи Матлуба опа. – Қизлардан мен она касбини давом эттиряпман. Онам дуосини олиб, кам бўлганим йўқ. Бу касбнинг ҳикматини, сирини аввало, онажонимнинг, қолаверса, ўзимнинг ҳаётимдаги хушнудлик ва барака асносида кўриб турибман.

Турсуной ая 81 ёшда,  ўзи ёпган ширмой нонларни соғинади.

—  Ноннинг ёмони бўлмайди-ю, мен ёпган нонларнинг ҳиди ҳам, таъми ҳам бошқача эди. Ёпган нонларим ҳеч қачон куймасди, ҳали пишмаёқ узишга шошмаганман. Харидор ёпган нонимдан барака топиши мен учун энг муҳими эди.

Бугун онахоннинг бағри бут, уйи тўла. Ҳар бир фарзанди ҳақида тўлиб, тўлқинланиб ҳикоя қилади. Айниқса, қизи 4-шаҳар болалар клиник шифохонаси катта ҳамшираси Моҳирахон Зокирова ҳақида илҳом билан гапиради. Унинг ҳақиқий маънода ўз ишининг моҳир устаси экани, ҳар бир бемор болани ўз боласидай суйиб ардоқлаши, касбига виждонан ёндашиб, ҳам онанинг, ҳам беморларнинг дуосини олиб келаётгани онахонни миннатдор этади.

«Фарзандларимдан хотиржамман, уларнинг ҳар бири ҳаётда ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнини топган» дея баралла айта олиш — ота-онанинг энг катта орзуси. Турсуной аянинг ҳар бир гапида фарзандларидан невара ва эвараларидан бемисл даражада миннатдорлик туйғуси сезилади. Дуо қилишдан чарчамайди.

— Фарзандларимни тарбиялаб катта қилгунча, остона ҳатлаб кўчага чиқмаганман. Фақат меҳнат қилишни, уларни зориқтирмай вояга етказишни ўйлаганман. Мана, машаққатли  кунларнинг  ҳаммаси ортда қолди. Бугун болаларим ардоғида юртимизнинг ҳар бир гўшасига саёҳатга боряпман. Яқинда хорижда бўлиб қайтдим. Дунё кўришдан, одамлар билан суҳбатлашишдан ва фарзандларимга қўшиб яхши инсонларни дуо қилишдан ҳеч қачон чарчамайман, – дейди онахон.

Онахон суҳбатимиз давомида буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг фарзандлари билан қўшни эканлигини айтди. Ёзувчининг ўғли Шеркон Қодирий  ва келини Сабоҳат опани алоҳида эҳтиром билан тилга олди. 

Онахоннинг тилларидаги шукр, кўзларидаги меҳр руҳимизга енгиллик элтади. Беихтиёр ўзаро суҳбатларда эшитган сўзларни хотиримга тизгинлайман: «Бизнинг қариялар бошқача-да. Бизнинг буви ва боболаримиз истарали, юзлари нурли, қалби ва кафти тўла ҳикмат». 

Олам-олам дуоларни кўтариб  Турсуной ая билан суҳбатдан қайтар эканман, беихтиёр пичирлайман:

— Юзингиз ва қалбингиздаги фаришталарингиз омон бўлсин, фариштали Онахон!

 

Гўзал БЕГИМ




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔122

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 122    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар