Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБугун сайёрамиз ҳар қачонгидан кўра кўпроқ инсон кўмагига муҳтож. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, ўрмонлар ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши инсоният келажагига тобора жиддий таҳдид солмоқда.
Шундай шароитда мамлакатимизда яқинлашиб келаётган 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили», деб номлангани экологик инқироз шароитида қабул қилинган айни вақтидаги муҳим қарор ҳисобланади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсади қўйилган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди.
Жорий йил баҳорда 138 миллион дона кўчат экилди. Йил бошидан буён 10 минг гектардан зиёд «Яшил белбоғ», вазирлик ва ҳокимликлар томонидан 257 та боғ барпо қилинди. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди. Йўл, дарё ва каналларга туташ 2 минг гектар ер 10 минг нафар аҳоли ва тадбиркорларга экиш учун ижарага берилди.
Хусусан, ушбу шароитдан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилоятида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида 9 млн 200 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиб, куз мавсумида яна 5 млн 432 мингдан зиёд япон сафораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, павлония, терак, тут, жийда, узум ва бошқа турдаги кўчат экиш режа қилинган эди. Ҳозирга қадар ушбу ҳажмдаги кўчатлар тўлиқ экиб бўлинди.
Бундан ташқари, ҳозирда вилоятнинг барча ҳудудларида, хусусан, аҳоли томорқалари атрофида, ободонлаштириш бошқармалари ҳудудларида, автомобиль йўллар бўйларига, дарёлар, каналлар, ариқлар ва зовурлар бўйларига, таълим муассасалари ҳамда уларга туташ ҳудудларга, фермер хўжаликлари ва пахтачилик-ғаллачилик кластерларнинг далалари четларида лойиҳа доирасидаги ишлар қизғин давом этмоқда.
Акмалбек ЎРАЗБОЕВ,
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил