Экология      Бош саҳифа

Машина пачақланди: СУҒУРТА ПУЛИ УНДИРИЛДИ... МИ?

Нафақат уй-жой, мол-мулк каби бойликларимизни, балки соғлиғимизни асрашда ҳам суғурта ташкилотларининг ўрни катта. Шу боис бугун турли суғурта хизматларидан фойдаланаётганлар сафи кенгаймоқда. Зеро, бу — замон талаби.

Машина пачақланди: СУҒУРТА ПУЛИ УНДИРИЛДИ... МИ?

Аммо суғурта ҳодисаси юз берганда баъзан баҳсли, муаммоли вазиятлар юзага келади. Натижада суғурта пулини ундиришда сарсон-саргардонлик, қийинчиликка дуч келамиз.

Хўш, бу айнан қандай ҳолатларда кўринади? Таҳририятимизга бу борада фуқаролардан тушган саволларга «Ўзбек­инвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш ҳамда услубият департаменти бош менежери Сайфулло МИРЗОЕВ жавоб берди.

— Баъзан кучли шамолдан синган дарахт шохи авто­транспорт воситасининг устига қулаб, жиддий зарар етказади. Бундай ҳолда машина эгасига суғурта пули қоплаб бериладими? Умуман, қандай ҳолларда суғурта ҳимояси тақдим этилади?

Н. НИШОНОВ, Бахмал тумани

— Автотранспорт воситаси ихтиёрий суғурта тури бўйича суғурталанган тақдирдагина унга зарар етказилганда суғурта пули (полисда кўрсатилган), суғурта ташкилотининг мажбурияти доирасида қопланади. Умуман, автотранспорт воситалари ихтиёрий суғурта қилиш тури бўйича барча қалтисликлардан суғурталаниши мумкин. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаси, табиий офатлар, жисмларнинг тегиши ёки қулашидан, учинчи шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари кабилардан суғурталаниб, уларнинг содир бўлиши натижасида зарар етганда суғурта ҳимояси тақдим этилади.

— Машинага суғурта пули ундирилиши бир йилда неча марта амалга оширилади? Автотранспорт ЙТҲга бир неча марта учраса, етказилган зарар ундириб бериладими?

С. САИДҒУЛОМОВ,

Қибрай тумани

— Суғурталанган автотранспорт воситаси билан бир йилда неча марта суғурта ҳодисаси содир бўлишидан қатъи назар, (суғурта ҳодисаси тан олинганда) суғурта қопламаси бир йилда бир неча марта тўланиши мумкин. Суғурта шартномаси бир йилга тузилишини инобатга олиб, полисда кўрсатилган суғурта пули доирасида ўрнатилган тартибда суғурта қопламаси тўланади.

— Дейлик, машинани номаълум шахс уриб, қочиб кетди. Уни топишнинг иложи бўлмади. Шундай вазиятда машинага товон тўланадими?

М. ЭШПЎЛАТОВ,

Қарши тумани

— Бундай ҳолларда дарҳол (агар автотранспорт воситаси суғурталанган бўлса) суғурта ташкилотини хабардор қилиб, ҳодиса жойига чақиртирилади. Бундан ташқари, воқеа юзасидан йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими, яқин атрофдаги милиция таянч пункти ходими, маҳалла фуқаролар йиғини вакили ёки атрофдаги бетараф шахслар иштирокида суғурта ҳодисаси тасдиқланиб, далолатнома расмийлаштирилади (зарарланган авто­транс­порт воситаси суратга олинади) ва ариза билан суғурта ташкилотига мурожаат қилинади. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилгандан кейин, суғурта қопламаси тўлаб берилади.

— Юқумли касалликлардан суғурталаш хизматидан суғурталанмоқчиман. Ушбу суғуртага қандай хасталиклар киритилган? Суғурталанган шахс уларнинг бирига йўлиққанда суғурта пулини ундириш учун нима қилиши керак? Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Н. ШОИРОВА, Бахмал тумани

— Ушбу суғурта тури бўйича салмонеллёз, озиқ-овқатдаги стафилакокклардан заҳарланиш, ботулизм, биринчи марта ташхис қўйилган бруцеллёз, бўғма, менингокок инфекцияси, қоқшол; кана вирусидан бош миянинг яллиғланиши, ­А ва В турдаги вирусли гепатит, қутуриш, эпидемик паротит (тепки), қизамиқ, қизилча, кўкйўтал, ўткир полиомиелит касалликлари суғуртага олинади.

Суғурта ҳодисаси юз берганда суғурталанувчи суғурта ташкилотини қисқа муддатда имкони борича ҳар қандай шаклда хабардор қилиши ва 30 кун мобайнида аниқ ташхис ва суғурта ҳодисаси юз берган сана кўрсатилган ёзма ариза тақдим этиши лозим.

Суғурта суммасини тўлаш ҳақида талаб қўйилганда, даволаш амалга оширилган тиббиёт муассасасининг номи кўрсатилган, тўлов талаб қилинган ариза, белгиланган шаклда расмийлаштирилган аниқ клиник ташхис ва касалхонага жойлаштириш санаси акс эттирилган касаллик тарихидан кўчирма, суғурта полиси, шахсини тасдиқловчи ҳужжат, суғурталанган шахс ҳалок бўлган ҳолларда суғурта полисида наф олувчи кўрсатилмаган бўлса, мерос ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома каби ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

— Мол-мулкни суғурталашга, билишимча, уйдаги сантехника тизимларининг ёрилиши ҳам кирар экан. Бу менга маъқул. Аммо савол туғилади: кўп қаватли уйимиз шахтасидаги сантехника тизими жуда эскирган. Кун келиб трубалар ёрилиб, мулкий зарар етказилса, суғурта ташкилоти трубанинг ўзи шундоқ ҳам яроқсизлигини баҳона қилмайдими?

Х. БОЛТАЕВ, Тошкент шаҳри

— Суғурта ташкилоти ушбу масалада мол-мулкни ўрнатилган тартибда суғуртага олади. Суғурта ҳодисаси рўй берганда воқеа тафсилотлари кўриб чиқилиб, суғурта ҳодисаси бўйича далолатнома имзоланганидан сўнг суғурта қопламаси тўланади.

— Стоматологик хизматлар учун харажатларни суғурталаш полисини олмоқчиман. Лекин пародонтопатия касаллиги сурункали, давоси деярли йўқ. Шуни инобатга олсак, ушбу касалликка йўлиққанлар товон пулини қай тартибда олади?

Ў.ЁДГОРОВА, Гулистон тумани

— Ушбу касалликни даволаш учун сарфланган харажатлар белгиланган суғурта пули доирасида стоматология ташкилотига тўлаб берилади.

— Уй-жойни суғурталашда уйнинг қийматини белгилаш нимага асосан шакллантирилади?

Қ.СУВОНОВ, Китоб тумани

— Бунда суғурталаш вақтидаги бозор нархлари ҳамда суғурталанувчи ва ташкилотнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.

— Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш деганда, айнан қандай ҳодисалар назарда тутилади?

Ш. АЙЮБХОНОВА, Узун тумани

— Бахтсиз ҳодиса деганда суғурталанган шахснинг иродасига боғлиқ бўлмаган тўсатдан, қисқа вақт оралиғида одам организмига ташқи таъсир кўрсатган ва травматик жароҳатга ёки соғлиғига бошқа зарар етишига олиб келган воқеа тушунилади. Жумладан:

а) куйиш, яшин уриши ёки электр токи таъсирида тан жароҳати олиш;

б) кимёвий (саноат ёки маиший) моддалардан заҳарланиш ва/ёки заҳарли ва/ёки куйдирадиган моддалар, буғ ёки газдан нафас олиш ёки уларга тегиш натижасида заҳарланиш, куйиш;

в) чўкиш, совуқ уриши, қуёш уриши, одам ёки ҳайвонларнинг ҳужуми, нарсаларнинг нафас йўлларига тўсатдан кириб қолиши, заҳарли ўсимликлардан заҳарланиш, шунингдек, транспорт воситалари (автомобиль, поезд, трамвай ва бошқалар) фалокатга учраганда, машиналар, механизмлар ва турли асбоб-ускуналардан фойдаланганда олинган жароҳатлар.

— Суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта ташкилотига мурожаат этиш муддати ҳам борми?

А. АБДУРАҲМОНОВ, Асака тумани

— Суғурта ҳодисаси рўй берганда у содир бўлган пайтдан бошлаб 30 суткадан кечиктирмай суғурта ташкилотига унинг содир бўлгани ҳақида хабардор қилиш лозимлиги суғурта шартномасида белгилаб қўйилади.

— Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун бирон қўшимча қулайлик ёки имкониятлар ҳам тақдим этиладими?

Л. ФАРРУХОВА, Косонсой тумани 

— Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган вакилларига суғурта имтиёзлари берилади. Жумладан, мурожаат этган шахсларга суғурта тарифлари, яъни суғурта учун тўловлар арзонлаштириб берилиши кўзда тутилган. Масалан, «Оилавий тиббий суғурта» турида битта суғурта полиси бўйича барча оила аъзоларига суғурта ҳимояси тақдим этилади. 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар