Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилМана, совуқ кунлар ҳам эшик қоқмай кириб келди. Шундай изғиринли кунларда она табиатда биз билан ҳамнафас бўлиб яшаб келаётган кўп жонзотлар ҳимояга муҳтож бўлиб қолади.
Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти табиатни севувчи эко волонтёрлар учун ажойиб ташаббус ва хушхабар билан чиқди.
Пойтахтимизнинг бир қатор масканларида «Қушлар ошхонаси» фаолият бошлади. Бундай аёзли қиш кунларида жажжи қушчаларни бу ошхонадан жой олган озуқаларчалик ҳеч бир нарса севинтира олмаса керак.
Қушларни муҳофаза қилувчиларнинг таъкидлашича, 8 хилдаги компонентдан иборат махсус қушлар озуқасини мутлақо бепул олиб, ҳовли, мактаб ёки ишхонангиздаги қушларни совуқ кунларда овқатлантиришингиз мумкин.
Озуқа олиш учун эса Telegram гуруҳи орқали мурожаат қилишнинг ўзи кифоя (@birdwatching_uz_bot га ёзинг).
Барча табиатсевар қаҳрамонларни кутиб қоламиз. Келинг дўстлар, қишлаётган қушларни биргаликда сақлаб қолайлик!
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил