Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Болаларимиз тоза ҳаводан нафас олсин!

Cўнгги йилларда мамлакатимиз, хусусан Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиб, нафас олишга яроқсиз ҳолатга келиб бормоқда. Ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида пойтахтимиз ҳам тез-тез юқори ўринларда қайд этилаётгани барчамизни атроф-муҳит муҳофазаси борасида жиддий чоралар кўришга ундайди.

Болаларимиз  тоза ҳаводан  нафас олсин!

Гарчи кўпчилик бунга эътибор бермаса, пайқамаса ҳам аслида мазкур ҳолатдаги ҳаводан нафас олиш инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарарли бўлиб, айниқса, ҳомиладор аёллар ва болалар ҳаётига жиддий ҳавф солади.

Ҳаво ифлосланиши транспорт, кўмир ёқадиган электр станциялари, саноат фаолияти каби соҳаларда қазиб олинадиган ёқилғи ва биомассанинг ёниши натижасида келиб чиқади. Бу иссиқхона газларига «ҳисса» қўшадиган кўплаб манбалардир. Шунингдек, ҳавони ифлослантирувчи моддалар, жумладан, майда заррачалар, озон ва азот диоксидининг таъсири, табиий офатларни ҳам унутмаслик керак.

Ҳавонинг ифлосланиши аҳоли саломатлигига қандай таъсир қилишини ва шу сабаб саломатликда келиб чиқадиган муаммоларни аниқроқ тушуниш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

– майда зарраларнинг ўпка йўлларига чуқур кириб бориши ва аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши;

– нафас олиш йўллари инфекциялари;

– юрак касалликлари;

– инсульт ва ўпка саратони сингари хавфли касалликларнинг ошиши;

– болалар, қариялар ва беморлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу ўринда бундан ҳимояланиш учун нима қилиш керак, деган савол туғилади. Бугунги кунда атмосфера ифлосланишига қарши курашиш, аҳоли саломатлигини асраш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Биз ҳаммамиз ҳаво ифлосланишини камайтириш учун, аввало, унга қарши курашиш талабларига риоя қилинишига эришишимиз лозим. Бу борадаги ҳаракатларни эса оилада ҳар бир инсон индувидуал равишда бошлаши, катталар болаларга ўргатиши, ҳавони ифлослантирадиган ҳолатларга беэътибор бўлмаслик лозим.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбаларга транспортнинг самарасиз турлари, овқат тайёрлаш, ёритиш ва иситиш учун маиший ёқилғининг самарасиз ёниши, кўмирда ишлайдиган электр станциялари, қишлоқ хўжалиги ва чиқиндиларни ёқиш киради. Баъзи ҳаво ифлослантирувчи моддалар ҳам иссиқхона газлари бўлиб, иқлимга сезиларли таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда атмосфера мусаффолигини таъминлаш борасида бир қатор амалий таклифларни илгари сурмоқда. Уларни босқичма-босқич амалга ошириш орқали бир қанча экологик муаммоларга муқобил ечим топиш мумкин.

Партия илгари сураётган шаҳарларда барқарор транспортни ривожлантириш, қаттиқ чиқиндиларни бошқаришни амалга ошириш, қайта тикланадиган энергия ва энергия самарадорлиги бозорини ривожлантириш, саноат чиқиндиларини камайтиришга оид ташаббуслар эътиборга молик. Буларни ҳаётга татбиқ этиш орқали нафас олаётган ҳавомиз тозалигига эришишимиз, келажак авлод эса, соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашимиз мумкин бўлади. Ҳеч бўлмаганда болаларимизни тоза ҳаводан нафас олишларини таъминлайлик, уларни ифлосланган ҳаво исканжасида яшашга маҳкум этмайлик.

 

Муҳаммадсолиҳ МУРОДХОНОВ,

ЎЭП Яккасарой туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔87

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔88

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔203

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар