Етти кун      Бош саҳифа

Фаровон яшашнинг қонуний кафолати

Миллий давлатчиликнинг энг муҳим ҳуқуқий қадриятларини белгилаб берадиган асос бу – Конституция. Мамлакатимиз Бош Қомусида давлат ва жамият қурилишининг асосий ҳуқуқий тамойиллари аниқ ифодасини топган.

Фаровон яшашнинг қонуний кафолати

Мамлакатимизда давлат ва хўжалик бошқарувининг таркибий тузилиши модернизация қилинди ва янгиланди. Жойларда ҳокимлик институти жорий этилиб, маҳаллий ҳокимият органлари қайта ташкил қилинди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими – маҳалла институти ривожланди. Бугунги кунда янгиланган ҳамда янада такомиллашган Конституциямиз фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлайдиган ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу ҳақда мамлакатимиз раҳбари: «Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда», – дея таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, инсон ўз ҳаётини борлиққа, унинг қонунларига ­эътибор бермай ташкил эта олмайди. Шунинг учун ўзини кашф қилишда, ўрганишда, унинг хусусиятларини, меъёрини кенгроқ билишга интилади.

Бош қомусимиз муқаддимасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик тантанали равишда эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият англанган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён этилган. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистон Асосий Қонуни бугунги кунда мамлакатимизда суверен демок­ратик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимиз ривожи ва турмушимиз фаровонлигини юксалтиришнинг асосий ҳуқуқий кафолати бўлиб келмоқда. Конституциямиз ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида босқичма-босқич ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг мус­таҳкам юридик манбаи ҳамда асосий ҳуқуқий кафолати ҳисобланади.

Жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, уни амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантириш ҳар биримизнинг бурчимизга айланиши зарур.

 

Дилфуза ТЎРАЕВА,

Фуқаролик ишлари бўйича

Беруний туманлараро

судининг судьяси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар