Табиат      Бош саҳифа

«Навоийазот» – 60 ёшда! Яшил оламни асраган ҳолда ривожланаётган корхона

Ҳар қандай йирик корхона зарур эҳтиёж ва иқтисодий талаблардан келиб чиқади. Шу билан бирга, бугунги цивилизация, атроф-муҳитнинг ҳолати табиат билан ҳисоблашишни, ҳар қандай зарур ишлаб чиқариш жараёни ҳам экологик мувозанатни издан чиқармаслигига алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда.

 «Навоийазот» –  60 ёшда!  Яшил оламни  асраган ҳолда  ривожланаётган  корхона

Катта салоҳиятнинг мустаҳкам пойдевори

ХХ асрнинг 50-йилларида собиқ иттифоқ мамлакатлари, хусусан, Ўзбекис­тонда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ислоҳотлар жараёни давом этиб, янги ерларнинг кенг кўламда ўзлаштирилиши, пахта майдонларининг кенгайтирилиши натижасида азотли ўғитларга бўлган эҳтиёж ортди. Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ҳудуди ҳисобланган Бухоро вилоятида (бугунги Навоий вилояти ҳам мазкур ҳудуд таркибида эди) табиий газ конининг ўзлаштирила бошлангани, кейинчалик, шу ҳудудда кимё заводи қуриш имкониятини ҳам пайдо қилди.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти 1964 йилда Навоий кимё комбинати номи билан ишга туширилди. 1975 йилда «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасига, 2002 йилда «Навоийазот» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди ва ҳозирга қадар ўз фаолиятини жадал олиб бормоқда.

Ҳар бир корхонанинг гуллаб-яшнаши ва тараққиёт йўлида дадил одимлаши, аввало, шу ерда фаолият олиб бораётган ходимлар салоҳияти ҳамда шижоатига боғлиқ. Ўз ҳаётини корхона ривожида кўриб, умрини шовқин-суронли цехларнинг барқарор ишлашига сарф этаётган ва ўз тақдир йўлини корхона тақдири билан бевосита боғлаган киши – юрт ривожига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган чин фидойи инсон аслида. Бугун 9 минг нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган «Навоийазот» акция­дорлик жамиятининг ҳар бир ходими хусусида ҳам ана шундай фикрларни билдириш мумкин. Бу эса бир заводда ишлаётган минг-минглаб ишчилар бирдамликда, елкама-елка фаолият юритиб, уларнинг ушбу ҳаракати мамлакат юксалишида ҳам муносиб улуш бўлиб қўшилмоқда.

Бугунги кунда бу йирик корхонада 78 дан ортиқ турдаги органик ва ноорганик кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва шундан 20 га яқини экспортга йўналтирилган. Шундан асосийлари минерал ўғитлар, кимёвий реагентлар ва поливинилхлорид маҳсулотлари ва бошқа шунга ўхшаш кўплаб зарур хом ашё манбалари ҳисобланади. «Навоийазот» акциядорлик жамияти маҳсулотлари Эстония, Литва, Латвия, Болгария, Швеция, Туркия, Руминия, Қозоғистон, Тожикистон, Ироқ, Афғонистон, Қирғизистон, Украина, Россия, Туркманистон, Озорбайжон, Грузия давлатларига экспорт қилинади.

 

Ривожланинишнинг асосий шарти – табиат билан уйғунлик

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш – «Навоийазот» акциядорлик  жамиятининг энг долзарб вазифаларидан бири ва корхонанинг узоқ муддатли ривожланиши асосий шартларидан ҳисобланади.

Корхонада экология соҳасидаги учта асосий йўналишни ўз ичига олган атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган қуйидаги комплекс тизим ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга ошириш учун барча имкониятлар ишга солиб келинмоқда. Булар:

Мунтазам мониторинг (кузатув, назорат, ўз вақтида оператив тадбирлар қабул қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботларни олиб бориш ва бошқалар);

Ташкилий ишлар (тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, сертификатлаш, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, экологик таълим ва тарғибот);

Истиқболли йўналишлар (тадбирлар ишлаб чиқиш, атроф-муҳтитга ташланмаларни камайтириш борасида хулосаларни қабул қилиш, технологик жараёнларни такомиллаштириш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнида экологик жиҳатни ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш).

«Навоийазот» АЖда атмосферага чиқариладиган ташланмалар корхона экотаҳлил (санитар) лабораторияси томонидан мунтазам назорат қилиб борилади. Экотаҳлил лаборатория Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУКнинг 2023 йил 16 октябрдаги техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномасига эга. Экотаҳлил (санитар) лаборатория, Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси АММИЎ ва ЧҚКБ (Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш бўлими) билан ҳамкорликда оқова сувлар мониторинги ва яқин ҳудудлардаги турар жойлар атмосфера ҳавоси таркиби таҳлилларини доимий мониторинг қилиб боради.

2008 йилда 1-тоифадаги хавфли чиқинди ҳисобланган, ишлатилган симобли ёритгичларни зарарсизлантириш қурилмаси ишга туширилган эди. Бу қурилманинг ишга тушиши нафақат «Навоийазот» АЖдаги яроқсиз ёритгичларни зарарсизлантириш, балки Навоий вилояти ва яқин ҳудудлардаги корхона-ташкилотларнинг симобли ёритгичларини демеркуризация қилиш (зарарсизлантириш) муаммоси ечими учун ҳам айни муддао бўлди.

Шу билан бир қаторда, корхонанинг ишлаб чиқариш ва цехларида атмосферага зарарли чиқиндиларни ва сув ҳавзаларига ташланадиган чиқиндиларни камайтиришга қаратилган профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, шамоллатиш тизимлари ва газ-чанг йиғувчи қурилмаларни иш ҳолатида сақлаш, газ ва суюқ ҳолдаги сизиб чиқишларни бартараф этиш, полларни кимёвий ҳимоя қилиш, канализация тармоқларини ва қудуқларни тозалаш, таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш амаллар ўз вақтида, белгиланган меъёрларга асосан бажариб келинмоқда.

«Навоийазот» корхонасининг она табиатимизга бўлган муносабати, уни асраб-авайлашга қўшаётган ҳиссасини қуйидаги рақамлар ҳам яққол кўрсатади, деб ўйлайман. Биргина жорий йилнинг биринчи ярим йили мобайнида сув ресурсларини муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси мусаффолигини сақлаш, саноат ва маиший чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ҳамда ер ресурсларини муҳофаза қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун қарийб 970 млн сўм маблағ ажратилиб, ўттизга яқин турли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва экологик ҳолатни яхшилаш, юқори даражадаги экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилинадиган тадбирлар сарф-харажати «Навоийазот» АЖнинг ўз ҳисобидан ажратиб келинмоқда.

 

Экологик сертификат — масъулият демак

Корхонанинг асосий мақсадларидан бири истеъмолчилар талабига ва маҳсулот сифатининг юқори стандартларига мувофиқ келишидир. Шу сабабдан биз республикада биринчилар қаторида ўзимизда маҳсулот ишлаб чиқаришда технологик регламентга амал қилиш, маҳсулот ва буюмлар сифати талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш, корхона мутахассисларининг ишлаб чиқаришни жаҳон стандартлари даражасида бошқариши кафолати бўлган, нуфузи ва обрўсини республика ва халқаро даражада оширадиган ISO 9001:2015 «Сифат менежмент тизими», ISO 14001:2015 «Экология ме­неж­мент тизими», ISO 45001:2018 «Соғлиқни сақлаш ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш менежмент тизими», ISO 50001:2018 «Энергия менеж­мент тизимлари»ни жорий қилдик.

2024 йил май ойида ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотларини Давлат экологик сертификатлаштириш тизими орқали ўрнатилган тартибда экологик сертификатлашдан ўтказди. Мажбурий экологик сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхатига мувофиқ қайта ишланадиган чиқиндиларга экологик сертификатлар берилди.

Бу тизимларнинг қабул қилингани корхонамизнинг экологик барқарорликка, табиий мувозанатни сақлашга бефарқ эмаслигидан далолат беради. Айнан Навоий вилоятида экотизимни яхшилаш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Буни «Яшил макон» дастурининг корхонамизда жадал амалга оширилаётгани, иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатлари экилиб, уларнинг парвариши ва келгусида ўсиши қатъий эътиборга олингани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда дарахтларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Навоийазот» АЖда 2023 йилда 51 минг туп дарахт кўчати, 2024 йилнинг 9 ойи мобайнида 132 минг туп дарахт ва наъматак экилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 2024 йил кузи ва 2025 йил баҳорида «Навоийазот» АЖ атрофидаги санитария муҳофазаси зонасида «Яшил белбоғ» лойиҳасини амалга оширишни давом эттиришни мақсад қилганмиз.

Бу саъй-ҳаракатларимиз албатта бесамар кетмаяпти. Она табиат ҳимояси йўлидаги ишлар натижаси ўлароқ, 2023 йилда атмосферага ташланадиган ташланмалар 4,1 минг тоннани кўрсатган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 1,3 минг тоннага тушди.

 

Келажак учун асос

Қайта тикланадиган энергия сифатида танилган «яшил» энергия табиий равишда тўлдириладиган ва чекланган ресурсларни тугатмайдиган энергия манбаларига ишора қилади. Бу манбалар экологик тоза бўлиб, иқлим ўзгаришига ҳисса қўшадиган, яъни қазиб олинадиган ёқилғиларга бўлган тобеликни камайтиради.

«Яшил» энергия манбаларига ўтишимиз экологияга хавф туғдириши мумкин бўлган чиқиндиларни сезиларли даражада камайтиради ва глобал исиш оқибатларини юмшатишга ёрдам беради.

Шундан келиб чиқиб, келажакда яшил иқтисодиётни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, импортни камайтириш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш мақсадида «яшил» водород ва аммиак ишлаб чиқариш лойиҳаси режамизда бор. Бу турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва амалиётга киритишга корхонамиз муносиб ҳисса қўшиши зарур. Шамол электростанциялари ва қуёш электростанцияларидан фойдаланиб, «яшил» водород олинади. Ундан эса «яшил» аммиак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти мана шундай истиқболли, энг муҳими «яшил» иқтисодиёт ривожига катта ҳисса қўшадиган вазифаларни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Жумладан, табиат муҳофазаси ва халқаро тизимларнинг мониторингини юритиш мақсадида ESG стандартларига риоя қилиш, яъни «E-environmental» – атроф-муҳитга зарар етказмаслик, «S-social» – жамият ривожига ҳисса қўшиш ва «G-governance» – бошқарув тамойилларига риоя қилиши учун «KPMG Audit» халқаро консультант билан 2030 йилгача қабул қилиниши режалаштирилган ESG стратегияси 2025 йилнинг 2-чорагида ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳат ҳисобланган маҳсулотларнинг синов усулларига халқаро стандартларни жорий қилиш орқали Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослашиш ишларини ташкиллаштириш ва бунинг натижасида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширган ҳолда жаҳон бозори рақобатчилари билан тенг савдо муносабатларини ўрнатиш режалаштирилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги фармонига мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларни сифатли мониторинг қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадвалга кўра, 2024 йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича биринчи тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга атмосфера ҳавосига устувор турғун ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ҳамда санитар ҳимоя зоналарини автомат стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш вазифаси юклатилди. Ушбу мажбуриятлар бўйича «Навоийазот» АЖда техник топшириқлар ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг охиригача автоматик мониторинг станциялар ва автомат стационар кузатув постларини ўрнатиш ишлари тўлиқ бажарилиши кутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, «Навоийазот» АЖда бугунги экологик муаммолардан келиб чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосферани ифлослантирувчи зарарли чиқиндиларни камайтириш, яшилликни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Табиатни асраш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш шиори остида ўз фаолиятини олиб борадиган ҳар қандай корхона, жамият доим ривожланишда, гуркираб яшнашда давом этади. Шундай экан, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, она табиатни келажак авлодга зиёнсиз етказишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

 

Фаррух САМАДОВ,

«Навоийзот» АЖ

Бошқарув раиси в.б




Ўхшаш мақолалар

Фарғонада тиббий  чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега  жим?

Фарғонада тиббий чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега жим?

🕔14:57, 06.02.2025 ✔20

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Фарғона вилоятида олиб борган ўрганишлари давомида Бувайда тумани марказий шифохонаси ҳовлисида тиббий чиқиндилар ойлар давомида йиғилиб қолганининг гувоҳи бўлди.

Батафсил
Табиат бағридаги  умр

Табиат бағридаги умр

🕔14:54, 06.02.2025 ✔15

Тожиали ота Нортожиевни фарғоналиклар яхши танийди. Қўштепа туманининг «Қоражийда» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи  нуроний отахон ёшлардек шиддатли, табиатга меҳр қўйган соҳибкорлардан бири.

Батафсил
Табиат билан уйғунлик  даромадингизни кўпайтиради

Табиат билан уйғунлик даромадингизни кўпайтиради

🕔14:53, 06.02.2025 ✔14

Нафас йўли касалликларининг тарқалишига табиатдаги ифлосланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган РМ2.5 нинг таъсири катта. РМ2.5 эмиссиясининг 1 микронга камайиши (м3 майдонга) нафас йўли касалликлари туфайли ўлимни 2-3 кишига (100 минг киши ҳисобига) камайтириш имконини беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фарғонада тиббий  чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега  жим?

    Фарғонада тиббий чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега жим?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Фарғона вилоятида олиб борган ўрганишлари давомида Бувайда тумани марказий шифохонаси ҳовлисида тиббий чиқиндилар ойлар давомида йиғилиб қолганининг гувоҳи бўлди.

    ✔ 20    🕔 14:57, 06.02.2025
  • Табиат бағридаги  умр

    Табиат бағридаги умр

    Тожиали ота Нортожиевни фарғоналиклар яхши танийди. Қўштепа туманининг «Қоражийда» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи  нуроний отахон ёшлардек шиддатли, табиатга меҳр қўйган соҳибкорлардан бири.

    ✔ 15    🕔 14:54, 06.02.2025
  • Табиат билан уйғунлик  даромадингизни кўпайтиради

    Табиат билан уйғунлик даромадингизни кўпайтиради

    Нафас йўли касалликларининг тарқалишига табиатдаги ифлосланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган РМ2.5 нинг таъсири катта. РМ2.5 эмиссиясининг 1 микронга камайиши (м3 майдонга) нафас йўли касалликлари туфайли ўлимни 2-3 кишига (100 минг киши ҳисобига) камайтириш имконини беради.

    ✔ 14    🕔 14:53, 06.02.2025
  • Меҳрибон  лайлаклар

    Меҳрибон лайлаклар

    Акмалжоннинг дадаси дам олиш куни қишлоқда яшайдиган ўртоғиникига бормоқчи бўлди. Йўл олис бўлгани учун ҳамроҳ бўлади, дея ўғлини ўзи билан бирга олди. Беш ёшли Акмалжон узоқ йўлга, бунинг устига қишлоққа илк марта бораётгани учунми, машина ойнасидан кенг далаларга ҳавас билан қараб кетарди.

    ✔ 13    🕔 14:49, 06.02.2025
  • «ЯШИЛ  БЕЛБОF»ЛАР  Уларни бугун  яратишимиз керак, эртага кеч бўлади

    «ЯШИЛ БЕЛБОF»ЛАР Уларни бугун яратишимиз керак, эртага кеч бўлади

    Ер юзида аҳоли сони кўпа­йиши қатор демографик муаммоларни келтириб чиқарди, хусусан, глобал исишга олиб келди. Бугун дунё бўйлаб ҳаво ҳарорати 1,5 даража кўтарилгани кузатилмоқда.

    ✔ 34    🕔 16:09, 31.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар