Етти кун      Бош саҳифа

Шаҳарларда ҳаёт сифати ошсин

Акмал РАСУЛОВ,

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод (75-Тошкент шаҳри округи):

Шаҳарларда  ҳаёт сифати ошсин

Тошкент шаҳри учун энг долзарб экологик муаммолардан бири бу ҳаво ифлосланишидир. Бунга эса энг кўп автомобиллардан чиқаётган зарарли газлар сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда пойтахтда 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд. Унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 минггача транспорт воситаси кириб келади. Тошкент шаҳрида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021 йилда 212,4 минг тонна, 2022 йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган, яъни зарарли ташламалар 190,6 минг тоннага (47,3 %) кўпайган.

Муаммога самарали ечимни партиямиз ўз Сайловолди дастурида тақдим этган.

Партия 2035 йилгача автомобилсозлик саноатини тўлиқ электромобиль ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш ташаббусини илгари сурмоқда.

Дарҳақиқат, электромобиллардан фойдаланиш атроф-муҳит учун бир қанча афзалликларга эга. Хусусан, бир йил давомида фойдаланилган битта электромобиль ўртача 1500 кг (CО2) карбонанд ангидрид билан атмосфера ҳавосини ифлосланишининг олдини олади. Мазкур транспорт воситалари нафақат тежамкор, балки чиқиндиларни камайтириш ва шаҳарлардаги ҳаво сифатини яхшилашга сезиларли ёрдам беради. Электр транспорт воситалари чиқинди газларини ишлаб чиқармайди, бу эса карбонат ангидрид (CО2), азот оксиди ва дисперс заррачалар (ПМ) каби ҳавони ифлослантирувчи моддалар даражасини бевосита камайтиради.

Таққослаш учун, ҳар бир бензин ёнилғисида ҳаракатланадиган автомобиль 15 минг км масофани босиб ўтганда атмосферага 3 тоннагача карбонат ангидрид гази, 93 кг углеводородлар, 0,5 тонна углерод оксиди, 30 кг га яқин азот оксиди чиқаради. Дизел ёқилғисида ҳаракатланадиган автомобилларда бу кўрсаткичлар бироз юқори.

Электромобилларни зарядлашда қуёш, шамол ёки бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланилади, бу эса газ ёки бензинда юрадиган транспорт воситаларига нисбатан зарарини анча камайтиради, яъни углерод чиқиндиларининг умумий миқдори сезиларли даражада камаяди.

Фақат электр транспорт воситаларига рухсат берилган экологик тоза ҳудудларни жорий этиш шаҳар марказларида ифлосланиш даражасини камайтиради. Ҳаво сифатининг яхшиланиши касалликларнинг камайишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, электромобилларга ўтиш барқарор ривожланиш концепциясини қўллаб-қувватлайди, тоза ва хавфсиз шаҳар яратишга ҳисса қўшади.

Умуман олганда, электр транспорт воситаларининг жорий этилиши шаҳар ҳавоси сифатини яхшилаш ва зарарли чиқиндиларни камайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Бу эса нафақат экологик вазиятнинг яхшиланишига, балки шаҳарлардаги ҳаёт сифатининг ошишига ҳам олиб келади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар