Етти кун      Бош саҳифа

Ёмғир сувидан самарали фойдаланайлик

Юлдуз АДИЛОВА, 

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод (67-Қашқадарё вилояти округи):

Ёмғир сувидан самарали  фойдаланайлик

Бугун тоза ичимлик сув масаласи энг долзарб муаммолардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, сувни тежаш, исроф қилмаслик каби чақириқлар билан вазиятни юмшатиб бўлмайди, биргина сув тежовчи технологиялар ҳам муаммога тўла ечим бўла олмайди. Юртимизда бир кишининг кунлик ўртача сув сарфи 130 литрни ташкил этиши, агар биз ҳозир тоза ичимлик сув сарфлаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, маиший, уй-хўжалиги, автомобилларни ювиш кабилар ёғингарчилик суви ҳисобидан бўлса, мамлакат бўйича сезиларли миқдорда тоза ичимлик сув тежалади. Маълумотларга кўра, ёмғир сувидан фойдаланиб, бир киши кунига ўртача 71 литргача ичимлик сувни тежаши мумкин экан.

Ҳатто сув танқислиги мавжуд бўлмаган мамлакатлар ҳам ёмғир сувини йиғиш тартибини жорий қилган. Масалан, Германия 1980 йиллардан бошлаб аҳоли орасида ёмғир сувини йиғиш тартибини тарғиб қилиб келади. Ёмғир сувини йиғиш тизими жамоат бинолари, хусусий ва уй хўжаликлари, саноат тармоқларига ҳам жорий этилган. Ҳозирда мамлакатда қурилаётган биноларга ёмғир сувини йиғиш учун алоҳида канализациялар ўрнатилади. Канализацияга йиғилган сувлар эса ҳожатхона ва бошқа шу каби эҳтиёжлар учун ишлатилади.

Бразилия дунё чучук сувининг 18 фоизига эга бўлса-да, мамлакат шаҳарларининг атиги 28 фоизигина етарли ичимлик сувга эга холос. 2003 йилда ҳукумат аҳоли учун ёмғир сувидан фойдаланиш тартибини йўлга қўйди. Ишлаб чиқилган махсус лойиҳага кўра, ҳар бир уйда ёмғир сувини йиғувчи мосламалар ўрнатилади ва йиғилган сув қуруқ мавсум кириб келгунга қадар сақланади. Ўн икки йил давомида мамлакатда қарийб 600 мингта ёмғир сувини йиғиш мосламалари уйларга ўрнатилди. Ушбу усул айниқса қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳолига деҳқончилик билан шуғулланиш, чорва молларини сув билан таъминлаш, қишлоқ мактабларида санитария меъёрларини таъминлашда қўл келди.

Дарёлари тоза ва ичимлик сув етарли бўлишига қарамай, Сингапур ҳам келажакдаги сув танқислигининг олдини олиш учун курашиб келмоқда. Бугун Сингапур ер майдонининг қарийб ярмида ёмғир суви йиғиб олинади. Бундан ташқари сувни йиғишнинг бу усули содир бўлиши эҳтимолий бўлган сув тошқинларининг ҳам олдини олиши мумкин.

Юртимизда ҳам ёмғир сувидан фойдаланиш орқали ичимлик сувни сезиларли даражада тежаш мумкин. Шунинг учун ҳам партиямиз Сайловолди дастурида қуйидаги ташаббусларни илгари сурмоқда:

ёмғир сувидан самарали фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш, 2025 йилдан қурилиш майдони 500 м2 дан ортиқ бўлган уй, бино ва объектларда ёмғир сувини йиғиш тартибини жорий этиш;

ёмғир сувидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш учун давлат томонидан рағбатлантириш (грант, субсидия) механизмлари ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш; ҳудудларда ёмғир сувидан фойдаланган ҳолда кичик яшил майдонлар ва боғлар барпо этиш ишларини ташкил этиш; музликлар, қор-ёмғир ва сел сувини йиғиш имконияти мавжуд ҳудудларда сел-сув ҳавзаларини ташкил этишни такомиллаштириш; турар жойлар ва ўз хўжаликларида ёмғир сувини йиғиш ҳамда ундан фойдаланиш қурилмалари билан жиҳозланган ҳамда улардан фойдаланиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Мен тоза ичимлик сув муаммоси билан кўп йиллардан буён курашиб келаётган Қашқадарё вилоят округидан депутатликка номзодимни қўйганман. Аҳолини тоза ичимлик сув, марказлашган сув таъминоти билан таъминлашда ёмғир сувидан фойдаланиш жуда қўл келади. Нафақат вилоятимиз, балки республика миқёсида ҳам бу масалалар жуда долзарб ҳисобланади.




Ўхшаш мақолалар

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

🕔15:08, 11.06.2026 ✔83

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Батафсил
Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

Зомин миллий табиат боғида экологик форум

🕔15:07, 11.06.2026 ✔82

Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

Батафсил
Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

🕔15:06, 11.06.2026 ✔83

Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

    Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

    Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

    ✔ 83    🕔 15:08, 11.06.2026
  • Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

    Зомин миллий табиат боғида экологик форум

    Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

    ✔ 82    🕔 15:07, 11.06.2026
  • Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

    Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

    Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

    ✔ 83    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Таълим фақатгина китоб ўқишу, синфхонларда тартибли ўтириш дегани эмас. Бугунги кунда таълим-тарбия экологик маданиятни ҳам ўз ичига олиши керак.

    ✔ 81    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ва юртимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми арафасида Бухоро вилоятида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:05, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар