Табиат      Бош саҳифа

Табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш – бизнинг бош мақсадимиз!

Сув ресурсларини бошқариш: мақсад сари ҳал қилувчи ғоялар ва амалий қадамлар

Табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш –  бизнинг бош  мақсадимиз!

Ўзбекистон Экологик партияси Сайловолди дастурида табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолининг тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда бу борада мавжуд муаммолар ечими юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилмоқда.

Жумладан, янги сув ҳавзаларини барпо этиш ва сувни барқарор бошқариш учун ирригация тизимларини ривожлантириш чоралари таклиф этилмоқда.

Экопартиянинг ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш, 2025 йилдан қурилиш майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган уй, бино ва объектларда ёмғир сувларини йиғиш тартибини жорий этиш, ёмғир сувидан фойдаланишни давлат томонидан рағбатлантириш механизмлари ва давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш бўйича таклифлари ўта муҳим ҳисобланиб, хорижий давлатлар амалиётида ҳам ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган.

Маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, юртимиз бўйлаб ёғингарчиликнинг ўртача йиллик ҳажми 186 мм ни ташкил этади. Ҳисоб-китоб­ларга кўра, 1 квадрат метр том сатҳидан ўрта ҳисобда 186 литрга тенг ёмғир сувини тўплаш мумкин.

Агар биз ҳозирда ишлаб чиқариш, уй-хўжалиги, маиший, автомобилларни ювиш каби мақсадларда сарфланаётган сувни ёғингарчилик суви ҳисобидан қопласак, мамлакат бўйича сезиларли миқдорда тоза ичимлик сувни тежашга эришамиз.

Ҳудудларда ёмғир сувларидан фойдаланган ҳолда кичик яшил майдонлар ва боғлар барпо этиш ишларини ташкил этиш ва бунда турар жойлар ва шахсий хўжаликларда ёмғир сувларини йиғиш ҳамда фойдаланиш қурилмалари билан жиҳозлаб, ундан фойдаланиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мамлакатда яшил майдонларни сезиларли кўпайтиришга, уларни барқарор сақлашга хизмат қилади.

Партия гидрогеологик тадқиқотлар асосида ер ости сувларидан самарали фойдаланган ҳолда лалмикор деҳқончиликни ривожлантиришни мамлакатда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим тадбирлардан бири, деб ҳисоблайди.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадларида янги қурилаётган кўп қаватли турар жойларда ичимлик ва хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган сувларни алоҳида-алоҳида қувурларда етказиб берилишини ташкил этиш аҳолининг ичимлик ва суғоришга мўлжалланган сувдан оқилона фойдаланиш ва сув ресурслари ҳисобини юритишда муҳим ҳисобланади.

Сув таъминотида бозор механизмларини жорий этишни такомиллаштириш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар минимал сув истеъмолидан келиб чиқиб, сув сарфи миқдорини белгилаш, ер ости сувлари сатҳининг пасайиши ва суғориш технологияларнинг кенг жорий этилиши муносабати билан суғориладиган ерларнинг гидрогеологик баҳолаш тизимини илмий асосда қайта ишлаб чиқиш ҳам ўз навбатида ҳаёт учун муҳим бўлган сув ресурсларини муҳофаза қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Бошқа сиёсий партияларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги дастурий вазифаларига, масалан ЎзЛиДеП Сайловолди дастурига эътибор қаратадиган бўлсак, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида «Сув тежайдиган технологияларни жорий қилган фермер ва деҳқонлар харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини жорий этиш тартибини ўрнатамиз», деган вазифа илгари сурилган.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Экологик партияси айнан шу масала қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартибида ўз ечимини топгани ҳамда 2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш ишларини бажариш харажатлари учун субсидия фақат бир марта давлат бюджетидан «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали ажратилиши белгилангани билан ҳозирда ўта долзарб эмас, деб ҳисоблайди.

 

Ер ресурслари муҳофазаси ва чўлланишга қарши кураш чораларини кучайтириш

Мутахассисларнинг фикрича, республикамиз ҳудудининг 70 фоизи ёки 31,4 миллион гектар табиий шўрланишга, қум кўчкилари, чангли бўронлар ва гармселлар тарқалиши таъсирига учраган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил майдонлардан иборат. Қарийб 10 миллион гектар яйловлар тубдан яхшиланишга муҳтож.

Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатдаги қишлоқ хўжалигида суғориладиган майдонлардан янада самарали фойдаланиш, фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш ер ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкид­лайди. Бунда, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ерларни экишга тайёрлашда ресурс ва энергиятежамкор, экологияга безарар бўлган «No-TiLL» (ерга минимал ишлов бериш) каби инновацион технологияларни кенг жорий этиш таклифини илгари суради.

 

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири

Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастурида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, озон қатламининг емирилиши, иссиқхона газлари нормадан ортиқ чиқарилишининг олдини олиш ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий механизмларни аниқ белгилаш мақсадида замонавий халқаро стандартларга жавоб берувчи янги таҳрирдаги «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари суради. Бунда, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлувчи имтиёзларни бекор қилишнинг ҳуқуқий асосларини ҳам белгилаб ўтиш назарда тутилади.

Эколог олимларнинг хулосаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш, авваламбор, «яшил боғ» ва «яшил белбоғ»лар яратиш ва экологик тоза транспорт турларидан фойдаланишни рағбатлантириш, жамоат транспорти жозибадорлигини оширишни талаб этади. Қолаверса, ёқилғи сифатига эътибор қаратиш, анъанавий углеводород ёқилғиларидан муқобил ёқилғи турларига ўтиш, «яшил» энергетикани кенг жорий этиш тадбирларини амалга ошириш зарур.

Партиямиз қурилиш мақсадларида дарахт­ларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий қилишни таклиф этмоқда. Чунки айрим қурувчи-тадбиркорлар томонидан уй-жойларни қуришда қонунчилик талабларига риоя қилинмасдан, ноқонуний йўллар билан кўплаб дарахтларни кесиб ташлаш ҳолатлари учрамоқда.

2030 йилдан пойтахт ва йирик шаҳарларда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар ҳаракатини, 2035 йилдан эса мамлакатда уларнинг сотилишини тақиқлаш ташаббуси аҳолимиз соғлиғини муҳофаза қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қулай атроф-муҳит яратишга ҳамда мамлакатда экологик тоза транспорт воситаларини ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 баробарга камайтириш, меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини 10 баробаргача ошириш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш мақсади ҳам партия дастурининг айни бугунги кун учун нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади.

Шу билан бирга, партиянинг Сайловолди дастуридаги қум ва туз бўронлари кўтарилиши хавфи юқори бўлган ҳудудлар хариталарини ишлаб чиқиш, бу жойларда давлат дастурлари асосида иҳотазорлар, яшил қопламалар барпо этилишига эришиш, оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, локал оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган корхоналар фаолиятини экологик талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатиш тартибининг жорий этилиши атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этишга хизмат қилади.

 

Биологик ресурслар муҳофазасида креатив ёндашувлар зарур

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан мамлакатимизнинг ўзига хос ноёб биологик хилма-хиллиги ишончли сақланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлардан фойдаланишга ва ёввойи ҳайвонларни ов қилишга муддатсиз мораторий эълон қилиш юзасидан илгари сурилаётган муҳим таклифларини эътироф этиш мумкин.

Ўзбекистон Қизил китобига ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида бўлган 203 турдаги ёввойи ҳайвонлар ҳамда 313 турдаги ёввойи ўсимлик­лар киритилган. Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун уларни табиатдан олиш учун квота миқдори талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кўпайиб бормоқда.

Партиямиз, бугунги кунда ёши катта дарахт ва буталарни бошқа жойга кўчириб ўтказиш оқибатида уларнинг шикастлантирилиши ва қуриб қолиши ҳолатларининг ошиб бораётганини ҳисобга олиб, 10 ёшдан катта дарахтларни кўчириб ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, ўраб олинган қурилиш майдонларидаги дарахтлар турли усулларда қасддан қуритилаётганлигини, қурилиш объектларида мавжуд кўкариб турган кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қурилиш мақсадларида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий этиш ҳамда дарахтзорлар мавжуд бўлган ер майдонларини қурилиш мақсадларида реализация қилинишини қонун билан тақиқлаш ташаббусини илгари суради.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ноиба ИНОЯТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутатлигига номзод

Муддатидан олдин




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔8

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔11

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔8

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 8    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 11    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 8    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар