Табиат      Бош саҳифа

«Табиатга меҳр, аввало юракда бўлиши керак»

Асли Чимбой туманида туғилиб камолга етган Баҳром болалигидан она табиатга меҳр қўйди. Кўча чангитиб ўйнаб юрган тенг-тўшлари қушларни отиб юрганида уларнинг қўлидаги чўзмани тортиб олиб, синдириб ташларди.

«Табиатга меҳр,  аввало юракда бўлиши керак»

Кўпчилик унга ҳайрон қоларди. У эса табиатни асраш барчанинг бурчи эканини айтишдан ҳечам эринмасди. Бу меҳр-муҳаббат уни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг табиатшунослик факультетига етаклади.
Баҳром университетнинг фаол ва ташаббускор талабаларидан бўлди. Айни ана шу даврда у эндигина ташкил қилинган Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо бўлиш учун ариза берди.
Мана шунга ҳам роппа-роса беш йил тўлибди. Бу орада у олий ўқув юртини муваффақиятли тамомлаб, ўзининг масъулиятли ва эл-юртга манфаатли меҳнат фаолиятини ҳам бошлаб юборди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрда «Қорақалпоғистон Республикасида «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шунга асосан, мамлакатимиз шимолидаги энг йирик туман ҳисобланмиш Қўнғиротда умумий майдони 280 минг гектар бўлган табиат қўриқхонаси ўз фаолиятини бошлади. Баҳром ўзи туғилиб-ўсган Чимбойдан  юзлаб километр олисда ташкил қилинган ушбу қўриқхонага бориб ишлашга аҳд қилди.
Қўриқхона инспектори вазифасида ишлар экан, Баҳром Бекдияров ўз вазифасини сидқидилдан адо этишга, ҳар бир топшириқни  масъулият билан бажаришга интилади. Шунингдек, у қўриқхона ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини фақатгина кузатиб қолмасдан, алоҳида синчковлик билан уларни тадқиқ қилишга интилади.
– «Борсакелмас» қўриқхонаси ҳудудида 300 турга яқин ноёб ўсимликлар мавжуд. Шундан 7 тур ўсимлик «Қизил китоб»га киритилган. Саксовул ҳамда юлғундан иборат дарахт ёки бутазорлар ҳудуднинг қарийб 10 фоиз қисмида сақланиб қолган. Бу ерда сайғоқ, жайрон, олакузан, корсак тулки, ҳинд асалхўри, узун игнали типратикан, тўрт йўлли олачипор илон каби кўплаб жониворларни учратиш мумкин. Шунингдек, қўриқхонамиз бир тўда бўлиб юрадиган йўрға тувалоқ, бизқалдоқ, бургут ва қорақулоқ каби ноёб қушлар учун қулай макон ҳисобланади, – дейди биз билан суҳбатда инспектор Баҳром Бекдияров.
Маълумотларга кўра, «Борсакелмас» қўриқхонасида аниқланган 23 тур жонзотнинг ўндан ортиқ тури Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқининг қизил рўйхатига киритилган.
Дарҳақиқат, қўриқхона ташкил қилинганига эндигина икки йил тўлди. Бу қисқа давр ичида, албатта, барча тур ҳайвон ва қушлар, шунингдек, ўсимликларни аниқлаб, рўйхатга олишнинг иложи йўқ. Шундай бўлса-да, бу ерда 20 турдан ортиқ сут эмизувчи, 120 турдан ортиқ қушлар, 30 га яқин судралиб юрувчилар синфига мансуб ҳайвонлар аниқланиб, аниқ рўйхатга киритилди.
– Айни паллада мазкур буюртма қўриқхонада ишлар жуда қизғин, – дея гурунгни давом эттиради Баҳром Бекдияров. – Ҳадемай бу ерга миграция сабаб гала-гала қушлар келиб қўнади. «Жаслиқ» овулига яқин ҳудудда «Гуркиравук» сув ҳавзаси бор. Ана шу жойга турли қушлар қўнганида атроф ажабтовур масканга айланади. «Гуркиравук»нинг суви айни ёз чилласида қуриб, ўрнида туз кони пайдо бўлади. Куз келиши билан гўё шимолдан кўчаётган қушлар ташрифини сезгандек ҳавза яна сувга тўлади. Албатта, она табиат ўз дилбандларига жуда меҳрибон. Фақат одамзод ана шу меҳрни суиистеъмол қилмаслиги керак.
Дарҳақиқат, юрагида шижоат жўш уриб турган қаҳрамонимиз бир олам юксак орзулар билан яшамоқда. У қорақалпоқ эли – Оролбўйи минтақасини келажакда табиатнинг энг сўлим мас­канларидан бирига айлантириш мақсадида юртдошларимизни ҳамжиҳатликка даъват қилади. Зеро, ҳамжиҳатлик бўлган жойда улуғ ишлар ўзининг кутилган натижасини жуда тез кўрсатади.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔32

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔21

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 14-Март  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 42 41 40 38 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 32    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 21    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 79    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар