Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар
Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатига айланди.
БатафсилМашина ювиш учун «мойка»лар жуда урф бўлди. Уларда, одатда, фаол кимёвий воситалар (активная химия) ишлатилади.
Ушбу воситалар таркибида, умумий олинса, анионли ва катионли сирт фаол моддалар (СФМ), ЭТДА (этилендиаминтетрасирка кислотаси) тузлари, натрий ишқори ва турли буёқлар мавжуд. Асосий моддалари анионли СМФ ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, 15 фоизгача шундай бирикмалар қўшилади. Анионли СФМ кимёвий жиҳатдан ўта фаол ҳисобланади. Қийин эрувчан ёғларни ҳам эритади.
«Мойка»га борадиганлар сезган, лекин эътибор бермаган бир нарса: фаол кимёвий восита сепаётганингизда нафас олишингиз қийинлашади. Бу анионли СФМнинг таъсиридир. Бу моддалар гипоксия – нафас олишни қийинлаштиради. Тез-тез машина ювадиганлар бора-бора тўлиқ нафас олишга қийналади. Юқоридаги воситалар аллергия чақиради. Буйрак ва жигар каби муҳим аъзоларга таъсир этади. «Мойка»дан чиққан сув қаёққа кетади? Унинг назорати борми? Бу саволларга эса мен жавоб бера олмайман.
Ҳозир нафақат шаҳарларда, балки туман ва қишлоқларда ҳам улар кўпаймоқда. Бу жойларда оқар сувлар «мойка»ларнинг «фаол кимё»сидан ҳимояланган эмас. Ҳар куни тонна-тонна заҳарли оқова оқизилади, қаёққа оқаётгани, табиий манбалар – экотизимга таъсири илмий таҳлил этилган эмас. «Мойка»лардаги кимёвий воситаларга қандай асосда рухсат берилган, билмайман.
Тупроқларимиз заҳарланган деб собиқ иттифоқни қоралаймиз, ёмонлаймиз, лекин ҳозирги бу ишимизга қандай баҳо берамиз?
Мен «мойка»ларга қарши эмасман, лекин кимёвий воситаларни чеклаш керак! Бу воситалардан ҳеч ким ҳимояланган эмас. Сабабини юқорида келтирдим: унинг оқоваси барибир айланиб-айланиб ичимлик сувга қўшилади. Оқова сув буғланиб, ҳавога сингиб кетиши мумкин, лекин унинг таркибидаги ҳамма модда тупроқда қолади, бошқа сув манбаси барибир уни «топиб» олади. Балки бизда ҳали маиший кимёвий воситалар ҳақида қонунчилик йўқдир, бундан хабарим йўқ, агар бўлмаса, қонунчилигини ишлаб чиқиш вақти етган.
Онкологик касалликлар кўпайиб кетганини кўп гапирамиз. Унутмаслик керакки, бу касалликнинг энг асосий манбаси – маиший кимёвий воситалари! «Мойка»нинг моддалари, ошхонангиздаги ювиш воситалари. Умид қиламанки, фикрим мутасаддиларга етиб боради ва масала ижобий ечим топади.
Бахтиёр АБДУҒАФУР,
ЎзРФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал
биологияси институти катта илмий ходими
Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатига айланди.
БатафсилИлгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.
БатафсилАҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.
Батафсил