Табиат      Бош саҳифа

3 мингдан зиёд кўчат сақлаб қолинди

Ривожланган давлатларда жамоатчилик назорати жамиятни бошқарувчи асосий куч деб қаралади. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва мувозанатни сақлашда жамоатчилик назоратининг ўрни катта.

3 мингдан зиёд кўчат сақлаб қолинди

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти кенгаши ҳам партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатларини таъминлашда изчил жамоатчилик назоратига таянади. Бу борада, хусусан, ижтимоий тармоқ фаоллари, оммавий ахборот вакиллари ҳамда блогерлар билан яқиндан ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.
Партия ташкилоти томонидан Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Хоразм вилояти бўлинмаси билан биргаликда жойларда ўтказилаётган семенар-тренинг ва давра суҳбатлар жамоатчилик фикрининг институт даражасида шаклланишида муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси энг ёш сиёсий куч бўлишига қарамай ўтган беш йил мобайнида аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор ва ишонч қозонишга улгурди, десак муболаға бўлмайди. Партиянинг барча бўғин ташкилотларига жойларда учраётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мурожаатлар кўпаяётгани буни исботлаб турибди.
Ўтган давр мобайнида жамоатчилик назорати кўмагида жойларда кўплаб кўнгилсиз ҳолатлар аниқланиб, аҳвол яхшиланишига туртки берилди. Жумладан, Хоразм Миллий табиат боғига туташ ҳудудда «Амударё олтин балиқ» фермер хўжалиги томонидан ўзига ажратилган ер майдонидан ташқарига чиқиб, катта ҳимоя чегаралари бузиб ташлангани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Аҳвол ўрганилганида фермер бу ерларга шоли экиш мақсадида сув очиб юборган. Натижада, янги экилган гужум кўчатлари сув остида қолиб, уларнинг бир тўкисда ривожланиши учун жиддий хавф туғилган.
Хоразм Миллий табиат боғи маъмурияти томонидан фермер хўжалигига бир кун муддатда сув чиқариб юборилмаса, 3000 дан зиёд кўчат нобуд бўлиши ва бу маъмурий жавобгарликка тортилиши юзасидан огоҳлантириш хати берилди ва кўчатлар сақлаб қолинди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мана шундай жамоатчилик назорати тадбирларини мунтазам олиб бориш диққат марказимизда. Жумладан, эрта баҳорда «Янгиариқ – Хонқа» йўлида жойлашган бўш майдонга 2000 га яқин кўчат экилган эди. Лекин кўчатлар парваришланмагани, умуман, суғорилмагани сабабли 90 фоизи ривожланмасдан қолиб кетгани аниқланди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Урганч тумани «Қумравот» маҳалласи ҳудудида жойлашган бўш майдонга 500 га яқин кўчат экилгани ва улар энди куртак очишига қарамасдан аёвсиз қўпориб, яна устига тош ҳам ташлаб кетилгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан айни кунларда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Гурлан тумани «Шоликор» кишлоғи, «Чинобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган чиқиндихона 3,6 гектар бўлиб, 228 минг 200 тонна сиғимга эга. Янгибозор тумани «Бошкирших» кишлоғи «Жайҳун» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган чиқиндихона 5 гектар бўлиб, 190 минг тонна чиқиндилар тўпланган. Мазкур чиқиндихоналарнинг экосанитария ва техник ҳолати қоида талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Бу ҳудудларда чиқиндилар ўз вақтида йўқ қилиниши юзасидан тегишли мутасаддилар билан маслаҳат-келишувлар олиб бориляпти.
Бир сўз билан айтганда, жамоатчилик назорати – тараққиёт омили. Буни чуқур англаган ҳолда аҳоли ўртасида мазкур жиҳатларнинг институт мақомида шакллантириш бизнинг бош мақсадимизга айланган.

Қурбонназар САФОЕВ,
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар