Табиат      Бош саҳифа

Сайловолди дастури: Қашқадарёликлар жамоатчилик назоратини кучайтиришни таклиф этмоқда

Партия Сайловолди дас­тури лойиҳасида Қашқадарё вилояти аҳолиси учун қулай атроф-муҳит шароитларини яратиш бўйича қатор режалар белгиланган.

Сайловолди дастури: Қашқадарёликлар жамоатчилик назоратини кучайтиришни таклиф этмоқда

Хусусан, вилоятда анчайин долзарб муаммо ҳисобланадиган ичимлик сув билан таъминланиш даражасини ошириш, вилоятдаги 57 та йирик саноат корхоналари, 250 дан зиёд қўшма корхона, 5 500 дан кўпроқ кичик саноат корхоналари томонидан атмосфера ҳавосига зарарли газлар чиқарилишининг олдини олиш ёки камайтириш чоралари кўрилади. Бунинг учун эса атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар реестри (давлат ҳисоби)ни юритиш ва мониторингини олиб бориш таклиф этилмоқда.

Қарши шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Экологик партия­сининг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасида шулар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, эндиликда атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 баробарга камайтириш, меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини 10 баробаргача ошириш таклиф этилмоқда. Чунки ҳозиргача айни шу масалада – атрофга турли чиқинди сув, заҳарли ҳаво чиқараётган корхоналар фаолияти устидан Экопартияга кўплаб норозилик мурожаатлари тушмоқда.

Сайловолди дастури лойиҳасидаги:
– Қурилиш мақсадларида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий этиш; 
– Дарахтзорлар мавжуд бўлган ер майдонларини қурилиш мақсадларида реализация қилинишини қонун билан тақиқлаш;
– Ёмғир сувидан фойдаланишни кенг йўлга қўйишга оид бир қатор мақсадлар бугун ҳаётий заруратга айлангани, иссиқ иқлим шароитидаги вилоятда ҳар бир дарахтни асраб қолиш нақадар муҳимлигидан келиб чиқилгани сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилди.
Қашқадарёда чорвачилик кенг ривожланган. Шунинг учун ҳам лойиҳадаги экин майдонига айлантириш имконияти бўлмаган чўл ҳудудлардаги самарасиз ерларнинг ўзлаштирилишини тақиқлаш, яйловлар деградациясини тўхтатиш, синтетик гўшт ва шу каби озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга қарши курашиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни экологик талаб­ларга тўлиқ мослаштиришга оид амалий ташаббуслар қашқадарёликлар томонидан кенг қўллаб-қувватланди.
Қашқадарё ер ости табиий бойликлари билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, табиий газни қайта ишлаш бўйича республикада биринчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам Экопартия таклиф этаётган:
– қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия самарадорлигига инвестицияларни рағбатлантириш орқали қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни кескин қисқартириш;
– қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш эвазига қазиб олинадиган ёқилғи ресурсларини келгуси авлод учун захира сифатида сақлашга эришиш;
– аҳолини кимёвий заҳарланишдан сақлаш, соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган «Кимёвий хавфсизлик тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш;
– трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш орқали сув ресурсларининг адолатли тақсимланишини таъминлаш каби қатор муҳим ташаббус­лар Қашқадарё аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.
Экопартия Сайловолди дас­тури лойиҳасидаги кўплаб ташаббуслар иқтисодиёт соҳаси ва аҳолини энергия ресурс­лари билан барқарор таъминлаш, экологик тоза қайта тикланувчи энергия турларига босқичма-босқич ўтиш ва бу борада илғор инновацион технологияларни жорий этишда муҳим қадам бўлиши таъкид­ланди.
Сайловолди дастури лойиҳа­си муҳокамаси давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан парламент ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик хавф-ҳатарларга қарши курашиш, уларни бартараф этишда давлат ва жамоатчилик иштироки ҳамда назорати самарадорлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида ёшлар фаоллигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш бўйича муҳим таклифлар билдирилди.

Раъно БОЗОРОВА, 
Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги директор ўринбосари:
– Партиямиз Сайловолди дастурида яшил ҳудудларни кўпайтириш, дарахтларни асраш ва янги ўрмонзорлар барпо этиш бўйича аниқ амалий ва ҳаётий ташаббуслар борлиги шу йўналишда меҳнат қилаётган инсон сифатида мени жуда ҳам қувонтирди. Мисол учун, республика ва маҳаллий ижро органлари, йирик корхона ва ташкилотлар бинолари ҳудудида «кичик яшил боғлар» ва «маҳаллий яшил боғлар»ни ташкил қилиш, барча вилоят ва туманларда яшил майдон ҳамда дарахтзорларнинг «яшил кадастри»ни ишлаб чиқишга оид ҳаётий мақсадлар Қашқадарё учун сув ва ҳаводек зарур, деб ўйлайман.
Тоғ ёнбағирларида, дарё ва кўллар соҳилларида ҳар қандай қурилишлар табиатга безарар бўлишига эришиш учун қатъий давлат ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш зарурлиги айтилди. Бу ҳам масъул мутасаддилар масъулиятини ошириш билан бирга, халқимизда, жамоатчиликда она табиат тақдирига, атроф-муҳитга дахлдорлик туйғусини тарбиялайди.
Табиий дори воситаларидан фойдаланишни 40 фоизга етказиш, маҳаллий доривор маҳсулотлар хомашёси ишлаб чиқарувчиларини қўшилган қиймат солиғидан озод этишга оид ташаббус ҳам табиат неъматларига, доривор ўт-ўланларга бой Қашқадарё замини учун катта аҳамиятга эга. Бу ушбу ҳудудда табиат неъматлари асосида кичик саноатни ривожлантириш учун асос бўлади.
Сайловолди дастури айни халқимизнинг дилидаги кўп мақсадларни амалга оширишга, бугунги ноқулай экологик шароитда халқимиз учун қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилгани учун менга маъқул бўлди. Мен партиянинг ушбу Сайловолди дастури билан бўлғуси сайловларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайман.

Носир ҲАЛИМОВ, ЎЭП Қашқадарё вилояти партия ташкилоти кенгаши ижроия қўмитаси раиси:
– Партиямиз Сайловолди дастурининг Қашқадарёдаги муҳокамаси қизғин савол-жавобларга, электоратимизнинг жуда фаоллигида ўтди. Бугун вилоятимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид мавжуд муаммоларнинг ечимига дахлдор масалалар партиямиз дастурида акс этгани кенг аҳоли қатлами томонидан фаол қўллаб-қувватланди.
Сайловолди дастурида Қашқадарё вилояти аҳолиси учун қулай атроф-муҳит шароитларини яратиш бўйича қатор режалар белгиланган. Хусусан, вилоятда анчайин долзарб муаммо ҳисобланадиган ичимлик сув билан таъминланиш даражасини ошириш, вилоятдаги 57 та йирик саноат корхоналари, 5 500 дан кўпроқ кичик саноат корхоналари томонидан атмосфера ҳавосига зарарли газлар чиқарилишининг олдини олиш ёки камайтириш чоралари кўрилади. Шунинг учун ҳам атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 баробарга камайтириш, меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини 10 баробаргача оширишга оид таклифларни аҳоли катта қизиқиш билан қабул қилди.
Мисол учун, партиямиз илгари сураётган таклифлар орасида ёмғир сувидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш­га оид бир қатор амалий ташаббуслар бугун ҳаётий заруратга айланганини Қашқадарё мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

ЎЭП Қашқадарё вилоят партия ташкилоти
Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔8

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 8    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар