Табиат      Бош саҳифа

Экопартия депутатларининг ҳушёрлиги туфайли кучли заҳар атмосферага тарқалишининг олди олинди

Мамлакатимиз кун сайин янгиланиш ва ўзгаришлар палласига кириб боряпти. Ўтаётган ҳар бир кунимиз шахсий ҳаётимизда ҳам, жамият ҳаётида ҳам янги-янги воқеа-ҳодисалар билан бойиб бормоқда.

Экопартия депутатларининг ҳушёрлиги туфайли кучли заҳар атмосферага тарқалишининг  олди олинди

Юртимизнинг яқин тарихида экологик масалалар билан шуғулланувчи янги бир сиёсий тузилма – Ўзбекистон Экологик партиясининг барпо этилиши ўзига хос кутилган жараён бўлди. Ўтган қисқа муддат давомида партиянинг ҳудудлардаги фаолиятини кузатиб, халқ эҳтиёжларига мувофиқ жиддий ва салмоқли ишлар қилинганининг гувоҳи бўламиз. Айниқса, партиядан сайланган дупутатлар жойларда аҳолини ташвишлантириб келаётган муаммолар билан манзилли ишлаб келишаётгани эътирофга муносибдир.

Экопартия депутатлари атрофимизда бўлаётган жараёнларнинг нафақат иштирокчиси, балки фаол ташкилотчиси сифатида ҳам хизмат қилишмоқда. Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндилар муаммосини тартибга солиш, қайта тикланувчи энергия манбаларига босқичма-босқич ўтиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш каби ўнлаб долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар депутатларимизнинг доимий фаолият марказини эгалламоқда. Шу билан бирга, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, бандликка кўмаклашиш каби масалаларда ҳам депутатларимиз фуқароларнинг яқин ёрдамчисига айланишгани ҳаммамизни мамнун қилади.

Энг асосийси, вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатларига мурожаат қилган 800 дан зиёд хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ҳал этилганини тилга олиш мароқли. Биргина аёл муаммосининг ҳал қилиниши оилага, шу орқали жамиятга бахт-саодат улашиш демакдир.

Сирдарё вилоят Кенгаши, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари 2019 –2024 йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган масалалар ечими борасида турли доирадаги мутасадди раҳбарларга жами 794 та депутатлик сўрови юборгани ҳам фикримизга далил бўла олади. Булар шунчаки рақамлар эмас, албатта. Бундай фаолият ортида минг-минглаб одамларнинг оғири енгил қилинди, уларга амалий кўмак берилди.

Қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг фаровон ҳаёт кечириши учун энг муҳим омиллардан саналади. Уни таъминлаш учун қонун ҳужжатларининг бажарилиши доимо назоратда бўлмоғи лозим. Буни пухта идрок этган Экопартия депутатлари жойларда қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлашга қаратилган 300 дан ортиқ депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказишди. Ахир, қайсидир қонуннинг лоқайдлик ортидан бажарилмай қолиб кетиши кўп сонли аҳолининг беҳуда жабр чекишига сабаб бўлиб қолиши мумкинлигидан кўз юмиб бўлмайди-ку!

Айтиш мумкинки, мамлакатимиздаги энг долзарб экологик муаммолар ечимида ҳам Экопартия фидойи депутатларининг муносиб ҳиссаси бор. Биргина мисол келтираман. Ховос тумани «Фарҳод» қўрғони ҳудудидаги собиқ «Республика ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимё воситалар базаси» АЖга қарашли омбордаги 5 дона темир идиш­лар оғзи очиқ ҳолатда экани аниқланди. Омборда дунё миқёсида тақиқланган турғунлик даражаси юқори заҳарли хлор органик бирикмалардан иборат ДДТ, ГХСГ заҳарли кимёвий препаратлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида 1986 йилда омборхонада сақлаш учун жойлаштирилган экан. Ушбу «Сазоғон» махсус объекти Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари ва Сирдарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан идишларга қўйилиб, консервация қилиниб, катта миқдордаги заҳарли моддалар атмосферага чиқиб кетиш хавфи бартараф қилинди.

Эътибор беряпсизми, депутатларимизнинг зийраклиги билан очиқ табиатга таъсир қилиши муқаррар бўлган экологик ҳалокатнинг олди олинди. Бу депутатларимизнинг жонкуяр, фидойи, ўз вазифаларига нисбатан бурчдорлик билан меҳнат қилаётганларининг кичик бир далили холос.

Яқинда «Зарбдор» маҳалласи аҳолиси учун катта янгилик бўлди. 50 нафардан ортиқ аҳолининг мурожаатлари инобатга олинган ҳолда «Нурафшон – Мунаввар – Ал-Бухорий» ҳамда «Беҳизор» кўчаларига туташ бўлган йўлларда масофани қисқартириш орқали аҳолига қулайлик яратиш  мақсадида партиямиз депутатлари ташаббуси билан янги кўприк барпо қилинди. Аҳолининг муаммо ва камчиликларини ўрганган депутатлардан халқимиз миннатдор бўлишди.

Мен депутатларимизни ана шундай кўприкларга ўхшатаман. Халқ дардига елка тутиб, дилларни дилларга боғлаб, одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб, матонат билан хизмат қилаётган депутатларимиз шундай мақомга албатта муносиб. 

 

Саида ҚЎЛДОШЕВА,

ЎЭП Сирдарё вилоят партия ташкилоти депутатлар ва партия гуруҳлари

билан ишлаш бўйича раис ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔8

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 8    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар