Табиат      Бош саҳифа

Европа яшиллар партиялари ўтган беш йилда қандай натижаларга эришди?

Дунёнинг турли мамлакатлари, хусусан яшил сиёсат катта ва юқори кучга эга бўлган давлатларда Яшиллар партиялари сўнгги беш йилда сезиларли ютуқларга эришди.

Европа яшиллар партиялари ўтган беш йилда қандай натижаларга эришди?

Партиянинг ўтказган турли тадбир ва ҳаракатларидан сўнг жамоатчиликнинг иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муаммоларига бўлган эътибори янада ортди. Европанинг бир қанча мамлакатларида иқлим қонунчилиги илгари сурилди. Европа парламентида бош­қа партиялардан фарқли ўлароқ, Яшиллар партияси гуруҳлари 2050 йилга келиб Европани иқлимга зарар етказмайдиган биринчи қитъага айлантириш бўйича кенг қамровли режа – «Европа яшил битими»ни шакллантиришга муваффақ бўлди.
Сўнгги йилларда яшил партиялар атроф-муҳит муаммолари, хусусан, ёш сайловчилар ўртасида экология борасидаги жамоатчилик хабардорлигини ошишига сезиларли ҳисса қўшмоқда. Улар бутун дунё бўйлаб ҳукуматларни иқлим ўзгариши бўйича янада қатъийроқ чоралар кўришга мажбурловчи оммавий ҳаракатларни кучайтиришди. Экологик барқарорликни таъминлаш йўлида жамоат транспорти ва эмиссияларни камайтиришга қаратилган илғор шаҳар сиёсатини амалга оширишди. Мисол учун, Париж ва Амстердам каби шаҳарларда яшил сиёсатчилар автомобиллардан холи зоналар ва яшил шаҳар режалаштиришни қўллаб-қувватлашди. Албатта, бу каби муваффақиятли юриш­лар ва экологик муаммоларнинг сиёсий кун тартибидан ўрин олиши миллий-халқаро сиёсатни шакллантиришда яшил партияларнинг таъсири ортиб бораётганини акс эттиради. Бу борада айниқса Германия ва Франция етакчиликни қўлга олган.

Германия: яшиллар – йирик сиёсий куч
Германия Яшиллар партияси 2021 йилги федерал сайловларда салкам 15 фоиз овозни қўлга киритиб, анча­йин яхши натижаларни қўлга киритди. Бу уларнинг миллий сайловлардаги энг яхши натижаси ўлароқ, партияни сиёсий кучга айлантиришда катта аҳамият касб этади. Яшиллар партияси Германия­нинг иқлим ва энергетика сиёсатини шакллантиришда муҳим роль ўйнади. Асосий ютуқлари орасида 2038 йилга келиб кўмир ёқишдан босқичма-босқич бутунлай воз кечиш ҳамда 2030 йилга қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергиясининг 80 фоизини ишлаб чиқариш мақсадларини келтириб ўтиш мумкин.
Бундан ташқари, Германия яшиллар партияси ташқи сиёсатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Жумладан, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш бўйича кучли глобал мажбуриятларни қўллаб-қувватлади. Айни дамда Европа парламентидаги Яшиллар Европани 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришишни асосий мақсадга айлантирган.

Франция: ҳаракатлар самара берди
Франция Яшиллар партия­си ўз минтақаси миқёсида катта кўрсаткичларга эришди. 2019 йилги сайловлардан сўнг Франция шаҳарларида углерод чиқиндиларини камайтириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва барқарор экологик тоза шаҳар яратиш сиёсати амалга оширилди. Мамлакат Яшиллар партия­си ҳали-ҳануз глобал миқёсда кучга айланмаган бўлса-да, Францияда экологик муаммоларни сиёсий кун тартибига чиқаришга муваффақ бўлишди.
Мамлакат бўйлаб ўтказилган экологик намо­йишлардан сўнг, айниқса, мамлакат ёшларини иқлим ўзгаришига қарши курашишига эришилди. Франция Яшиллар ҳукумати автомобиллардан фойдаланишни камайтириш ва уларнинг ўрнига жамоат транспорти ва велосипедлардан фойдаланишга ундовчи тарғиботлари амалда ўз самарасини берди. Шунинг­дек, мамлакатда қайта тикланувчи энергияга ўтиш чора-тадбирлари кучайтирилиб, давлат ва хусусий секторларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, яшиллар партиялари нафақат сайловларда ғалаба қозонди, балки ички ва ташқи сиёсатга-да катта таъсир ўтказа олди. Уларнинг иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва ижтимоий муаммоларга эътибор қаратишлари миллий сиёсат ва халқаро келишувларни шакллантирди ва ўз ўрнида партияни янада ёрқин келажак сари бўлган сиё­сий ҳаракатларда асосий кучга айлантирди.
Нилуфар 
УБАЙДУЛЛАЕВА 
тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар