Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Битта костюмни камайтириб, 50 тонна сувни тежашингиз мумкин

Кийим-кечакларни қайта ишлашга нима тўсқинлик қилмоқда? 

Битта костюмни камайтириб, 50 тонна сувни тежашингиз мумкин

Сўнгги ўн йилликларда инсоннинг кийим-кечак эҳтиёжлари ҳаддан зиёд ошгани кузатилмоқда. Бу кўпроқ зарурат эмас, аксинча ортиқча ҳавас, урфнинг жуда тез ўзгариши билан боғлиқдир. Яъни кимўзарга кийиниш, одамларнинг бир-биридан қолишмасликка ҳаракат қилиши ортидан бир марта кийилиши билан «эскириб» қоладиган кийимлар улкан чиқиндихоналар пайдо бўлишига «ҳисса» қўшмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳар йили тахминан 7,5 тонна кийим-кечак чиқиндига ташланмоқда. Уларнинг 1 фоиздан камроғи қайта ишланади. Қолган қисми эса ёқиб юборилади ёки чиқиндихонага ташланади.

Ўйлаб кўрайлик, бир одам йил давомида қанча кийим-кечак ҳарид қилади-ю, уларни қанча вақт кияди? Битта оилада ўртача 5 нафардан одам бўлса, қанча ки­йим-кечак чиқиндига чиқиши мумкинлиги аёнлашади. Тушуниш осон бўлиши учун яна бир мисол келтирамиз: авваллари қишки, қалин кийимлар, ҳаттоки, кос­тюм-шимлар ҳам бир неча йилга мўлжаллаб олинган бўлса, бугунги кунда улардан фойдаланиш муддати сезиларли қисқарганини кўришимиз мумкин.
Европа мамлакатларида бир фуқаро йилига ўртача 15 кг дан ортиқ кийимни чиқиндига ташлаши айтилган. Тахминларга кўра, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич киши бошига 20 кг дан ошади. Шунингдек, олимлар тўқимачилик чиқиндиларининг 85 фоизи катта компаниялардан кўра, хусусий уй хўжаликларига тўғри келаётганини айтишмоқда.
Энг йирик кийим ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан бири бўлган Хитойда бир йилда чиқадиган тахминан 22 миллион тонна тўқимачилик чиқиндиларининг атиги бешдан бир қисми қайта ишланади. Россияда йилига 1,9 миллион тонна тўқимачилик чиқиндилари ҳосил бўлади, қайта ишлаш қуввати эса атиги 46 минг тонна.
АҚШда ҳар йили тахминан 15,5 миллион тонна тўқимачилик чиқиндилари пайдо бўлади. Ишлатилган кийим-кечак ва бошқа тўқимачилик маҳсулотларининг атиги 15 фоизи қайта ишланади. Қолган 85 фоизи ёқиб юборилади.
Дунё экологлари томонидан омма эътиборини бу масалага қаратишга жиддий бел боғланган. Энг аввало ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда мазкур муаммога ечим топишга ҳаракат қилинмоқда. Бунга жавобан кўпгина компаниялар яшил ташаббуслар билан чиқмоқда.
«Zara» va «H&M» компаниялари ўзига тегишли эскирган кийим-кечакларни одамлардан сотиб олиш ва қайта ишлашни кенгайтиришни мақсад қилган. Эскирган кийим-кечакларни компанияга топширганларга кейинги харид учун 15 фоизли чегирма эълон қилинган. Шу орқали компаниялар экологик муаммоларга қарши курашишга ҳиссаси қўшишни мақсад қилган.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Эскирган кийим-кечакларни қайта ишлаш орқали қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилади? Улардан яна кийим-кечаклар тайёрланиб, одамларга сотиладими? Бу саломатлик учун хавфли эмасми?

Йўқ, улардан иккинчи марта кийим-кечак тайёрланмайди. Матоларни қайта ишлаш орқали ҳосил бўлган иплардан арқонлар, балиқ тутиш учун тўрлар, шолча ва гиламлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Нима учун муаммо ҳозирги даражага етгунга қадар шундай қилинмади, дейишингиз мумкин. Бунинг ҳам сабаби бор.


Табиий хомашё (пахта, зиғир, жун ва бошқалар)дан тайёрланган кийимларни қайта ишласа бўлади, аммо замонавий матоларнинг кўпи полестер, полиамид ва бошқа синтетик ипларни аралаштирган ҳолда тайёрлангани боис уларни қайта ишлаб бўлмайди. Турли кимёвий бўёқлар билан ишлов бериш ҳам матоларни қайта ишлашга яроқсиз қилиб қўяди. Қолаверса, кийимлардаги қўшимча аксессуарлар (тугма, тикма, занжир) ҳам қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Қайта ишлаш учун эскирган кийимларни бундай аксессуарлардан тозалаш талаб қилинади.
Жинси шимлар, мўйна ва теридан тайёрланган кийимларни эса қайта ишлаш умуман имконсиздир. Бир дона классик жинси шим ишлаб чиқарилаётганда ҳавога 13 кг карбонат ангидрид тарқалади. Энди тасаввур қилинг-а, ҳар йили инсоният 4 млрд жуфт жинси шимлар ишлаб чиқаради, бу эса ҳавога 52 миллион тонна CО2 чиқишини англатади. Бундай маҳсулотларнинг атиги бир донасини ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқарувчи 10 килограммгача кимёвий бўёқ ва 8 минг литр сув сарфлайди.
 Кўриниб турибдики, муаммони бартараф этиш унчалик осон иш эмас. Энг тўғри йўл эса, ҳар бир кийимни харид қилишда узоқ муддат хизмат қилиши ва ҳар томонлама муносиб эканлигига эътибор қаратишдир.
Замонавий, янги либос урф бўлгани учун эскирмаган бўлса ҳам аввалгисини ташлаб юбориш нафақат увол, балки экологияга жиддий зарар эканини ёдда тутиш керак. Битта костюм тайёр ҳолга келгунга қадар (яъни унга етарли пахтани етиштириш, ишлов бериш, бўяш) 50 тоннага яқин сув сарфланади. Кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарда жуда катта миқдорда сув сарф қилинади. Баъзи заводлар озиқ-овқат ишлаб чиқариш ёки кимё корхоналарига қараганда кўпроқ сув ишлатади. Мисол учун, битта пахтали футболкани ишлаб чиқариш учун 3 минг литрга яқин сув ишлатилса, шимларни ишлаб чиқариш учун тахминан 10 минг литр сув кетади. Дунёдаги бутун тўқимачилик саноати йилига тахминан 93 млрд литр сув ишлатади. Демак, биз битта кийимни камроқ кийиш билан тонналаб сув сарф бўлишининг олдини олган бўламиз.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар