Табиат      Бош саҳифа

Қирғовуллар бир йилда уч карра кўпайган, лекин бу сиз овлашингиз учун эмас!

Ўтган асрнинг ўрталарида Оролбўйи минтақаларида қирғовуллар кўп бўлар эди. Ҳатто аҳоли яшаш жойларига яқин ҳудудларда ҳам бу чиройли қушларни учратишар, бемалол овлашарди. Айниқса, қирғовуллар тун кириши билан жийдаларга қўниб олиб, кун ёришгунга қадар меваларни паққос тушириб олишарди.

Қирғовуллар  бир йилда уч карра кўпайган, лекин бу сиз овлашингиз учун эмас!

Улар дарахтга қўниб ўтирганини кўрган одам худди эртакдагидек манзараларга гувоҳ бўларди. Қирғовулнинг ранг-баранг ялтироқ пати ой нурларида ажабтовур тусда товланиб, худди дарахт шохларига фонус осиб қўйилгандек таассурот уйғотарди. Ҳозирги кунда ҳам бундай ёқимли манзараларни Қорақалпоғистоннинг чекка овулларида аҳён-аҳёнда учратиш мумкин. Афсуски, табиатнинг бу ноёб қушлари тобора камайиб бормоқда. Бироқ Оролбўйи минтақасида кўплаб Миллий табиат боғлари ёки қўриқхоналарнинг ташкил қилиниши натижасида йўқолиб кетиш хавфи остида қолган жониворлар турларини сақлаб қолишга катта имконият яратилмоқда. Кейинги йилларда қирғовулларнинг бирмунча кўпаяётгани қувонарли ҳол, албатта.
Қирғовулнинг табиатшунослик ва зоология фанида икки тури маълум. Танасининг узунлиги 85 см, оғирлиги 1,7-2 килограммни ташкил қилади. Модаси наридан кичик. Нари ёрқин тусда, металлдек ялтирайди. Модаси кулранг сарғиш. Оддий қирғовулнинг 30 га яқин кенжа тури мавжуд. Кавказдан Япониягача бўлган жойларда тарқалган. Ўрта Осиёда Каспийнинг жануби-шарқий қисмидан Иссиқкўлгача бўлган ҳудудларда учрайди. Ўрмон ҳамда экин майдонлари атрофидаги, дарё ва кўл қирғоғидаги чакалакзор тўқайларда яшайди. Ерда уя қурди. 8-18 та тухум қўйиб, 23-25 кун босади. Уруғ, мева, куртак, ҳашарот, чувалчанг ва моллюскалар билан озиқланади.
Ачинарли томони шундаки, баъзан қирғовулларни броконьерлар гўшти ва пати учун овлашади. Гарчи улар айрим овчилик хўжаликларида кўпайтирилса ҳам жойларда қирғовуллар сони камайиб кетмоқда. Бироқ қирғовулларга шароит яратилса, сонини тез тиклаш хусусиятига эга. Ҳозирда Бўзатов туманидаги «Оролбўйи» Миллий табиат боғи ҳудудида муҳофазага олинган ва улар сони йилдан-йилга кўпайишда давом этмоқда. Мисол учун, ўтган 2023 йил ҳолатига кўра, шу йил баҳорги саноқ пайтида уч карра кўпайгани кузатилди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедрасининг таянч докторантлари билан биргаликда ўрганиш натижасида шу йили қирғовул қушларимиз иккинчи бор тухум қўйганининг гувоҳи бўлдик. Қирғовул қушининг бир йилда икки марта тухум қўйишига икки сабаб бўлади. Биринчиси, ўзига қулай шароит бўлса ва иккинчиси, агарда қўйган тухумлари қандайдир бир сабаб билан нобуд бўлса.
Йиртқич ҳайвонлар ҳужуми натижасида кўпинча уларнинг жўжалари нобуд бўлади. Ана шунда қирғовуллар иккинчи марта ўзидан насл қолдириш мақсадида тухум қўйиб, жўжа очади.
Яқинда Туркия давлатининг Эгей университети доценти Луc Ортаc Онмус юртимизга ташриф буюриб, «Оролбўйи» Миллий табиат боғининг қушлар дунёсини ўрганди. Чет эллик тадқиқотчи-олим бу ердаги қушлар ва ҳайвонот оламининг ранг-баранглигини кўриб жуда ҳайратланди. Айниқса, қирғовулларнинг жўжаларини эргаштириб юрганини кўрганида у «Бу ҳақиқий эртакка ўхшайди – мўъжиза!» деб юборди.
Ҳозирда инспектор-ходимларимиз томонидан ҳудудда ўрнатилган фотоқопқонлар орқали Миллий табиат боғидаги ҳайвонот ва қушлар оламини назорат килиб борамиз. Бугунги кунда «Оролбўйи» Миллий табиат боғи ҳудудида 150 га яқин турдаги умуртқали ҳайвонлар яшайди, 15 турдаги судралиб юрувчилар, 116 турдаги қушлар ва сут эмизувчиларнинг 15 тури аниқланган бўлиб, шундан 17 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Шу жумладан, пушти саққоқуш, кичик қоравой, вишилдоқ оққуш, олақанотли ўрдак, оқдумли сув бургути, катта бурун, Ўрта Осиё чўл тошбақаси, олакузан ва бошқалар қатори қирғовуллар ҳам қушларнинг маликаю шаҳзодалари каби борлиқ-табиатга файз ва фусун бағишлаб юрибди. Уларни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш бизнинг она табиат олдидаги фарзандлик бурчимиз саналади.
Муратбай ШАМШЕТДИНОВ,
«Оролбўйи» Миллий табиат боғи илмий ишлар бўйича котиби,
ЎЭП аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔37

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔25

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔38

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 37    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 25    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 37    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 85    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар