Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЭкология вазирлигининг билдиришича, Урганч шаҳрининг «Ашхобод» маҳалласида жойлашган бинода шер ноқонуний сақланаётгани аниқланган.
Олиб борилган назорат тадбири давомида мазкур ҳолатни содир этган фуқаро 1 млн 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилган. Шер эса, ҳайвонот боғига топширилган.
Хўш, ҳуқуқбузарга чора кўрилиши билан муаммо узил-кесил ҳал бўлди, дея оламизми? Йўқ, албатта.
Бундай ҳолатлар йирик шаҳарларимизда кўплаб учраётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда жонкуяр табиатсеварлар куюниб мулоҳаза юритишмоқда. Ёввойи ҳайвонлар ҳашамдорлик белгиси бўлмаслиги керак, деган мавзуда газетамизнинг ўтган сонларида мақола ҳам берган эдик.
Афсуски, кейинги пайтларда бундай ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Уйида ёввойи ҳайвон сақлаётган ёки бирон танишига совға қилаётган, шунчаки кўнгилхушлик учун ёввойи табиат мувозанатини бузишга интилаётган фуқаролар ўз қилмишлари оқибатини тушуниб етмаётган кўринади.
Ўзбекистон Экологик партияси ушбу масаланинг нақадар долзарб эканини бот-бот таъкидлаб, турли ахборот воситаларида ўз позициясини билдириб келяпти. Масаланинг инсон ҳаётига хавфи, табиатга етказилаётган зарар кўлами ҳамда биохилма-хилликни асрашдаги аҳамиятини инобатга олиб, партиямиз бундай ўткир муаммони ўзининг Сайловолди дастурига ҳам киритди. Унга кўра, мазкур ҳолатларнинг аниқ ва самарали механизми, ижобий ечими мавжуд.
Партия илгари сураётган таклиф бугунгача амалда бўлиб келган тизимдан тубдан фарқ қилади. Партия мақсадларини ўзида ифода этувчи дастурда шундай долзарб муаммолар ечими билан танишасиз.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил