Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бошпанасиз ҳайвонлар бутунлай ҳимоясизми?

Тириклайин ёқилаётган, сўйилаётган мушуклар, ваҳшийларча калтакланаётган эшак, овланаётган ноёб ҳайвонлар, пул тикиб уриштирилаётган қўчқор, хўроз, беданалар, аёвсиз отиб ўлдирилаётган қаровсиз итлар…

 Бошпанасиз ҳайвонлар бутунлай ҳимоясизми?

Булар юртдошларимизнинг ҳайвонларга муносабатини кўрсатиб берувчи манзаралар. Бошпанасиз ит, мушуклар билан боғлиқ вазият эса булардан 10 карра долзарб ва ачинарлироқ. Одамлар уларни шунчаки заҳарлаб ўлдириб юборади. Ҳаттоки, маҳалла гуруҳларида дайди ҳайвонларни ўлдириш учун дорилар келгани, аҳоли олиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилади.

Тўғри, улар қутирган бўлиши, одамларга хавф туғдириши, зарар етказиши мумкин. Лекин оқибатларгача бўлган йўл-чи? Бошпанасиз жониворлар дегани, бутунлай ҳимоясиз деганими? Қонунчилигимизда қандай бўшлиқ борки, уларни шунчаки отиб ёки заҳарлаб ўлдириш мумкин? Қаровсиз ҳайвонлар билан шуғулланишга ўзи ким масъул? Олиб кетилганидан кейин уларни қандай тақдир кутяпти?
Айни мавзуда бошпанасиз, қаровсиз ва ёрдамга муҳтож уй ҳайвонлари учун Марказий Осиёдаги биринчи расмий ва энг йирик бошпаналарни ташкил этган «Ҳаёт» волонтёрлик гуруҳи асосчиси Ирина Маткаримова билан суҳбатлашдик.

– Ирина опа, энг аввало волонтёрлик лойиҳангиз ҳақида савол берсам. Айтинг-чи, ушбу гуруҳ тузилишига нима зарурат бор эди?
– Ўзбекистонда бошпанасиз ҳайвонлар муаммоси ҳал этилмаган. Атрофимизда қаровсиз ва ёрдамга муҳтож уй ҳайвонлари жуда кўп. Лойиҳамиз мана шундай бошпанасиз ҳайвонлар учун бошпана ташкил этиш, уларни шафқатсиз тарзда қириб ташлашларига йўл қўймаслик каби мақсадларни назарда тутади. Бошпанада 7 мингдан ортиқ ит ва 20 та эшак «ватанли» бўлди. Бу ерда жониворларга озиқ-овқат берилади, тиббий ёрдам кўрсатилади.

– Аксар мамлакатларда ҳайвонларни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик мавжуд ва у инсоннинг ҳайвонот дунёсига муносабатини тартибга солади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш тегишли қарор билан тартибга солинган. Лекин вазият яхшиланмаяпти. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
– Бу муаммо тобора долзарблашиб бораётганига сабаблардан бири Ўзбекис­тонда «Ҳайвонларга масъулият билан муносабатда бўлиш тўғрисида»ги қонуннинг йўқлигидир. Бундан ташқари, масалани ҳал қилишга қаратилган ягона қонунчилик ҳужжати ҳам ҳаётга татбиқ этилмаган, жуда кўп масалалар очиқ, қарорни мукаммал деб бўлмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳудудлардаги бош­панасиз ҳайвонларни ушлаш билан Ободонлаштириш ташкилотлари ҳузуридаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланиши кераклиги белгиланган. Тутилган ҳайвонларни сақлаш учун бош­паналар барпо этиш, уларни озиқлантириш, парваришлаш, ўлган ҳайвонларнинг жасадини йўқ қилиш учун крематорийлар қуриш ҳам уларнинг зиммасида.
Бироқ уларнинг фаолиятини қониқарли деб бўлмайди. Уларда моддий техника базаси йўқ, ҳайвонларни вақтинча сақлаш жойлари санитария гигиена талабларига жавоб бермайди, ҳайвон организми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмаган. Кўплаб қўлга олинган ҳайвонлар очликда, иссиқ ёки совуқда қолиб кетяпти. Озиқ-овқат ва сув етишмаслигидан, қўлга олиш пайтида олинган жароҳатлардан ўлиб қоляпти. Чунки бу ҳужжат парваришлаш учун маблағ ажратишни назарда тутмайди. Яна бир жиҳати, қаровсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш пунктларида ҳайвонлар 5 кунгача сақланиши мумкинлиги белгиланган. 


Ўша 5 кундан кейин омон қолган «омадли» ҳайвонлар тақдири нима кечади? Бу ҳақда бирор нарса дейилмаган. Ушбу хизматларда эвтаназия мавжуд эмас. Ҳайвонлар ҳар қандай мавжуд восита: белкурак, чиқинди ташувчи машиналардаги пресслардан фойдаланган ҳолда механик равишда ёки бошқа шундай шафқатсиз кўринишда ўлдириб юборилади.


Ҳатто қўлга олиш жараёни кўпинча жуда шафқатсиз тарзда амалга оширилиб, бу жамиятда салбий резонанс ва кўплаб шикоятларни келтириб чиқаради.

– Бу қаровсиз ҳайвонларни сақлаш борасида ҳукумат томонидан йўл қўйилган камчиликлар. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бошпанасиз ҳайвонлар қаердан пайдо бўлиб қоляпти?
– Кўплаб давлатлар уйсиз ҳайвонлар муаммосини енгишга муваффақ бўлган. Чунки жаҳонда уй ҳайвонларига эгалик қилувчилардан алоҳида масъулият талаб қилиниб, уларни сайр қилдириш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ноқулай шароитда сақламаслик, қўпол муносабатда бўлмаслик каби мажбуриятлар юклатиляпти. Бизда-чи? Аҳолимиз янги туғилган мушук, кучук болаларини қопга солиб, шунчаки уйидан узоқроқ жойга ёки ариқларга ташлаб кетмоқда.
Биргина Тошкент шаҳрида ҳар йили ўн минглаб ҳайвон овланади. Дунёнинг ҳеч бир давлати бунчалик кўп ҳайвонларни бошпаналарда сақлашга қодир эмас. Кўчаларда бу даражада кўп бошпанасиз ҳайвонлар пайдо бўлишининг сабаби юқоридаги қарорда белгиланган парваришлаш қоидаларига риоя қилмасликдир.
Вазирлар Маҳкамасининг юқорида номини келтирганимиз 202-сонли қарори 4-иловасида аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари белгиланган. Унда итларни рўйхатдан ўтказиш, ваксинация қилиш, ветеринария паспорти бўлиши кераклиги, кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилиши, алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда – атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилиши белгиланган.
Шунингдек, эгалари ит ва мушукларга жароҳат етказиш, уларни қаровсиз ҳолда қолдириш, жисмоний ва маънавий азоб бериш, атрофдаги одамлар ва ҳайвонларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зарур чораларни кўриши белгиланган. Итларнинг қўшнилар тинчлигини бузиб тинимсиз вовиллашига йўл қўймаслик чораларини кўришга мажбур. Бу қоидаларнинг бажарилишини ички ишлар органлари назорат қилиши керак.
Аммо амалда қоидаларга ҳеч ким риоя қилмайди, риоя қилишни ҳеч ким назорат қилмайди ҳам. Кундузи ҳайвонларни қуёшдан ҳимояланган, сув ва озиқ-овқат билан таъминланган хонада сақлаш керак. Аммо кўпчилик ит, мушуклар ўз овқатини ўзи топиб ейиши керак, деб ҳисоблайди. Натижада ҳаракат эркинлигига эга итлар кўпаяди, бунинг ортидан бошпанасиз ҳайвонлар ҳам.
Оқибатлар билан курашиш эмас, қаровсиз ҳайвонлар пайдо бўлишининг олдини олишга эътибор қаратишимиз керак. Баъзи мамлакатларда уй ҳайвонини кўчага ташлаб кетганлик учун 10 000 еврогача жарима мавжуд. Уй ҳайвонлари боласини интернет орқали сотганлик учун ҳам жарима бор. Чунки бирор киши кимгадир кучукча сотмоқчи бўлса, бу унга керак эмаслигини англатади. Бу ҳолда у стерилизация ҳақида ўйлаши, улар пайдо бўлишининг олдини олиши керак эди. Ўзбекистонда эса бу ҳақда ҳеч ким ўйлаб кўрмайди. Шу йўлни тутмоқчи бўлганлар эса сифатсиз ветеринария хизматлари муаммосига дуч келади. Бизнинг ветеринария хизматларимиз (хусусий ветеринария клиникаларидан ташқари) ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича Европа конвенцияси стандартларига мувофиқ эмас, ҳайвонларни стерилизация ва кастрация қилиш бўйича малакали ходимлар йўқ. Давлат ветеринария бўлимларининг шифокорлари бундай операцияларини беҳушлик ёрдамида, инсоний тарзда ўтказиш усуллари билан таниш эмас. Аҳолига мажбурий стерилизация ва кастрация зарурлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, универсал, мажбурий стерилизация зарурати қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Натижада, овлаш хизматлари орқали олиб келинган итларнинг 99,9 фоизи уй ҳайвонлари бўлиб, улар умуман тажовузкор эмас. Шундай қилиб, эгаларининг масъулиятсизлиги туфайли ҳайвонлар даҳшатли, оғриқли ўлимга маҳкум бўлади. Тўғри, бошпанага тушганлар бундан мустасно. Аммо уларнинг сони жуда кам. Бу ерда ҳам баъзи ҳайвонлар эгасини соғиниб, овқат ейишдан бош тортган ҳолда ўлади.
Шу сабабли, дунёдаги бирон бир бошпана яхши шароитларни таъминлай олмайди, чунки улар уйга муҳтож ва мутахассисларнинг фикрига кўра, унинг эҳтиёжи эгасига хизмат қилишдир.

– Бугунги муаммоли, ачинарли даврда қаровсиз ҳайвонларга янги ҳаёт бераётган «Ҳаёт» гуруҳида нечта волонтёр бор? Бошпаналар қуриш, ҳайвонларни сақлаш учун маблағ қаердан олинади?
– Бизнинг нодавлат нотижорат ташкилотимиз фаолияти Адлия вазирлиги ва Солиқ инспекцияси томонидан назорат қилинади. Доимий ҳомийлар ёки давлат ёрдами йўқ. Ҳисобимизга тушган барча тушумлар «Click», «Pay me» ва бошқа тўлов тизимлари орқали ғамхўр фуқароларнинг хайрия маблағларидир. Фақат шу инсонлар шарофати билан биз минглаб ҳайвонларга ғамхўрлик қиляпмиз.
Гуруҳимизда 50 га яқин кўнгилли доимий равишда бошпанага ёрдам беради. Аммо биз кўнгилли деб атай олмайдиган, гоҳ ўзлари келиб, гоҳ озиқ-овқат, дори-дармон билан хайр-эҳсон қиладиган одамлар ҳам кўп. Биз учун кичик, арзимас нарса йўқ, ҳар қандай ёрдам муҳим. Пенсионерлар ҳам, ёшлар ҳам ёрдам беришади.
Бизнинг турли гуруҳ ва телеграм каналларимиз бор, уларда шаҳарда йўқолган ҳайвонларни қидириш ишлари олиб борилади. Жуда кўп одамлар машина уриб кетган итларга ветеринария ёрдами кўрсатишади, уларни даволаш учун маблағ йиғишда ёрдам беришади. Ҳайвонлар соғайгач уларга янги эгалар қидирамиз. Яхши одамлар тирик мавжудотлар азобига бефарқ қолмаслигини жуда яхши англаганман.
Бироқ бераҳм, шафқатсиз ёки шунчаки беэъти­бор инсонлар ҳам кўп. Шунинг учун экологик тарбияни, ҳайвонларга яхши муносабатда бўлишни болаликдан ўргатиб бориш керак. Волонтёрларимиз мактабларда «Меҳрибонлик сабоқлари»ни ҳам олиб борадилар. Бироқ бунинг ўзи етарли эмас-да...
Шаҳруза САТТОРОВА,
суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар