Табиат      Бош саҳифа

Табиатни асранг, одамлар

Инсон ва табиат. Уларнинг ҳар иккисида бир-бирига илҳом берадиган ажойиботлар талайгина. Яшил боғлар, пурвиқор тоғлар, майсага бурканган хиёбонлар киши қалбини завқу шавққа тўлдиргани каби инсонлар томонидан табиатга нисбатан қилинаётган шафқатсиз муносабат ҳам юракни чуқур қайғуга солади. 

Табиатни асранг, одамлар


Сўлим табиати билан ижод аҳлининг қалбига илҳом улашган «Воҳим» қишлоғи Фарғона вилоятининг Риштон туманида жойлашган. Табиатни севган, борлиққа бўлган жўшқин меҳри сабаб шеъру ашъор битадиган Асадуллоҳ Солиҳ айни шу манзилда таваллуд топган. 

Унинг ижодида табиат ва экология мавзулари ёрқин нур сочиб туради. Атрофимиздаги турфа олам ҳақида ўндан зиёд шеърлар яратган. Қувонарлиси, яхшидан боғ қолар нақлига амал қилган шоиримиз набираларининг табиатга ошно бўлишида ҳам бош-қош.
– Дарахтларнинг парвариши, жониворларга меҳр-шафқатли бўлиш, атроф-муҳит тозалиги ҳақида набираларимга ҳаётий мисоллар билан кўп насиҳат қиламан, – дей­ди биз билан суҳбатда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Асадуллоҳ Солиҳ.
Катта Фарғона каналига туташ жойда истиқомат қиладиган устазода ижодкор оқар сувнинг ифлосланиб бораётгани, чиқинди уюмлари тоғ бўлиб кўчаларнинг кўркини бузаётгани ва яна бир қанча экологик муаммолардан хавотирда. Курраи заминда мавжуд бўлган экологик муаммолар бугун мамлакатимизда ҳам тобора қулоч ёзаётгани, шу аснода тутун ва чангга тўлиб бораётган ҳавонинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида жамоатчилик вакилларининг аксарият қисми лоқайд эканини куюнчаклик билан такрорлайди.
Дарҳақиқат, бугун маҳалла еттилиги ёшлар ҳаётининг ажралмас бўлагига айлангани сир эмас. Бунда нуронийларнинг ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда яшаш манзилларда яшиллик дунёсини бойитишга ҳисса қўшиш, шу сингари хайрли ва эзгу ташаббусга ёшларни ҳам жалб қилиш зарур. Ўзбекистон Экологик партияси фаоли Асадуллоҳ Солиҳ ижодига мансуб қуйидаги шеър ҳам олам ва одамни уйғунликда яшашга чорласа ажаб эмас.

Тоза ҳаво минг дардга даво,
Тутун, чангга тўлмасин ҳаво,
Солинг қулоқ, ва денглар «ховва»,
Табиатни асранг, одамлар!

Барча неъмат Тангридан инъом,
Этманг уни барбод, қатли ом,
Эзгуликда қолдиринг бир ном,
Табиатни асранг, одамлар!

Заҳру заққум ютмасин олам,
Дард чекмасин, десангиз болам,
Ҳаволарда қолмасин нолам:
Табиатни асранг, одамлар!

Эллар бўлсин доим соғ-омон,
Гуллаб-яшнаб, тинч бўлсин замон,
Ўзлигингиз этинг намоён,
Табиатни асранг, одамлар!

Бугун экинг фақат гул, дарахт,
Бойлик дебон бўлмангиз карахт,
Шу бугундан қилингиз сиз аҳд,
Табиатни асранг, одамлар!

Эй, инсонлар, бўлингиз огоҳ,
Яна эрта бўзлаб, тортманг оҳ,
Ташвиш ила дер, Асадуллоҳ:
Табиатни асранг, одамлар!
Шу Ватанни асранг, одамлар!

Гулрухсор ОМОНДИНОВА,
ЎЭП Фарғона вилоят партия ташкилоти
бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар