Табиат      Бош саҳифа

Имзо йиғиш: Cайловчилар Экопартияни фаол қўллаб-қувватламоқда

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилиши муносабати билан 31 июль куни Марказий сайлов комиссияси юртимиздаги бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди.
 

Имзо йиғиш: Cайловчилар  Экопартияни фаол қўллаб-қувватламоқда

Шу куни ваколати вакилларга партияларнинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.
Сайловга оид қонунчиликка кўра, сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаган ҳолда сайловда иштирок этиши ва депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин. Сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли. Бу, ўз навбатида, сайловда соғлом рақобат учун шароит яратишга хизмат қилади.
Ана шу тартиб асосида Ўзбекис­тон Экологик партияси ҳудудий кенгашлари томонидан аҳоли гавжум жойлар, савдо комплекслари, шифохона, таълим муассасалари, истироҳат боғларида сайловчилар имзосини тўплаш жараёни давом этмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳам аҳоли гавжум жойларда партия мақсадларига хайрихоҳ бўлган юртдошларимизнинг имзоларини тўплаш ишлари қизғин бошлаб юборилди. Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўтказилган имзо йиғиш жараёнида кўплаб юртдошларимиз иштирок этиб, ўз имзолари билан партиянинг бўлғуси сайловларда иштирокини қўллаб-қувватлаб, катта ишонч билдиришди. «Дўстлик» истироҳат боғида ўтказилган имзо йиғиш тадбирида фуқаролар бугун экологик муаммолар тобора катталашиб бораётгани, уларнинг олдини олиш, келажак авлодларга тоза экологик муҳит қолдириш зарур эканини алоҳида қайд этишди.
Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти, шаҳар ва туман партия ташкилотлари раислари, экофаол ёшлар томонидан ҳам жамоатчилик вакиллари иштирокида имзо йиғиш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ушбу имзо тўплаш жараёни ҳеч шубҳасиз партияларнинг тарғибот даврида ўз электорати ва сайловчилар ишончини қозониш билан боғлиқ бўлган илк қадам ҳам дейиш мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти кенгаши томонидан шаҳардаги «Ишга марҳамат» мономарказида, 

«Сомонийлар» маданият истроҳат боғи, савдо комп­лекслари ҳамда фуқароларнинг яшаш жойларида табиатсевар инсонлардан, Шофиркон тумани «Гулис­тон» МФЙда жойлашган «Амиртекс» МЧЖ корхонаси ходимларидан қўллаб-қувватловчи имзолар олинди.

– Тўғриси, авваллари сиёсий партиялар фаолиятига у қадар қизиқмас эдим, – дейди бухоролик фуқаро Миржалол Жумақулов. – Бироқ экология ҳимояси, табиатни асраш, ноқонуний қурилиш, дарахт кесилишлари, умуман барча экологик ҳуқуқбузарликларга қарши ташаббус ва таклифлар билан чиқаётган Экопартия менда қизиқиш уйғотди. Чунки энди табиат билан ҳисоблашмай, тоза ҳаво, сувнинг қадрига етмай яшаш тўғри бўлмайди. Бугун ушбу партияни сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаб, имзо қўйдим. Ишонаманки, юртдошларимиз мазкур жараёнда фаол иштирок этади.
Қашқадарё вилоятида ҳам бу каби тадбирлар қизғин давом эттирилмоқда. Шаҳрисабз шаҳар марказидаги Амир Темур ҳиёбонида ўтказилган имзо йиғиш жараёнларида юртдошларимиз билан дунёда ва мамлакатимиздаги мавжуд экологик муаммолар, уларнинг салбий томонлари хусусида суҳбатлашилиб, бундай муаммоларнинг олдини олишда барча бирдек масъул экани таъкидланди.
Жиззах шаҳридаги Ўрда Экологик боғида амалга оширилган имзо тўплаш жараёнида эса 300 нафарга яқин юртдошларимиз партиямизнинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлади.
Қувонарлиси, Ўзбекистон Экологик партиясини кенг аҳоли қатлами, жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, турли соҳа вакиллари фаол қўллаб-қувватламоқда.  Бу эса юртимизда табиатсевар фуқаролар жуда ҳам кўплигини англатади. Бутун мамлакатимиз бўйлаб 15 августга қадар давом этадиган имзо йиғиш жараёнларида барчангиздан фаол иштироқ этишни сўраб қоламиз.

ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар