Етти кун      Бош саҳифа

Ўзбекистоннинг инвестицион муҳити қандай?

Бирон-бир давлат ўз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиши ёки хорижий сармоядорларни бу давлат иқтисодиётига ўз маблағини тикиши, икки томонлама манфаатли қизиқишнинг юзага келиши учун у давлатнинг асосан тўртта жиҳатига эътибор қаратади.

Ўзбекистоннинг инвестицион муҳити қандай?

Улардан биринчиси – мамлакатда хом ашёнинг мавжудлиги, иккинчиси – ўша соҳада фаолият юрита олувчи ишчи кучининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари, учинчиси – тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган қулай инвестициявий ва бизнес муҳитининг, яъни қонунчилик базасининг мустаҳкамлиги ҳамда тўртинчиси – мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликнинг таъминланганлиги ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳасида инвесторларнинг кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари белгиланмоқда.
Шунингдек, лойиҳада мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, амалдаги инвестиция қонунчилигининг илғор халқаро стандартлар, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларига мослаштиришга қаратилган нормалар акс этмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан инвес­тиция соҳасидаги асосий халқаро тан олинган амалиёт ва тамойиллар ҳам жорий қилинмоқда. Хусусан, «Инвестиция фаолияти» тушунчасида инвесторнинг таваккалчиликка асосланган, узоқ муддат давомида бўлиши, маҳаллий иқтисодиётга фойда (ижобий натижа) олиб келишга қаратилгани борасидаги халқаро тан олинган «Салини» тамойили акс эттириляпти.
– «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш мақсади белгиланган. Бунга фақат ички бозор билан эришиб бўлмайди, асосийси – хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш зарур. Бу борада эса инвесторларнинг кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳим аҳамият касб этади, – дейди фракция аъзоси Равшан Бегматов.
Қонун ташаббускорларининг айтишича, мазкур лойиҳасининг қабул қилиниши билан инвесторларнинг кафолатлари ва эркинликлари аниқ баён қилинади, бундай ҳуқуқ ва кафолатларни қўллаш бўйича инвесторларнинг турли талқинлари ва чалкашликларига барҳам берилади.
Фракция йиғилишида, шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар