Ёт ғоялар бизга қандай ва қаердан кириб келмоқда?
Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Бироқ ҳозирги глобаллашув шароитида дунёда турли қатламдаги аҳоли онгига қаратилган таҳдидлар ҳам кучайиб бораётир.
Тинчликни сақлаш, таҳдидларнинг олдини олиш, турли ёт ғоялар таъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу масалаларга тўхталиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев қуйидаги муҳим фикрни алоҳида таъкидлаб ўтган эди: «Бугунги кунда халқаро террорчи гуруҳлар ва бузғунчи кучлар ўз фаолиятида ахборот технологияларини янада кенгроқ қўлламоқда ва бу орқали ёвуз ғояларини ёйиб, ёшларимиз онгини заҳарламоқда. Бундай вазиятда асосий эътиборни маърифатга, ёшларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига қаратиш, уларда билим ва ўз устида ишлашга интилишни шакллантириш муҳим деб ҳисоблаймиз. Исломнинг ҳақиқий қадриятлари, ҳамиша эзгуликка, яхшилик ва тинчликка чорловчи қадриятларини кенг тушунтириш ва тарғиб қилиш муҳимдир».
Халқимизда «Касални даволагандан кўра, олдини олган афзал», деган пурмаъно нақл бежиз айтилмаган. Шунинг учун ҳам доим шифокорлар беморларга ташхис қўйганда «касални ўтказиб юборибсиз, шуни олдинроқ келиб текширтирсангиз ва олдини олсангиз бўлар эди, мана энди буни даволаш қийинлашади», деб айтади.
Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай иллат – хоҳ у жисмоний ёки маънавий бўлсин, хоҳ инсон онги ва тафаккурига қаратилган бўлсин – ўз вақтида олди олиниб, унга қарши курашилса, керакли натижага эришиш осон бўлади. Шунинг учун ҳам бирор гўдак ёки катта кишиларни ҳам касалланиш хавфи бўлганда унинг олдини олиш учун эмланади. Эътибор берадиган бўлсак, бу услуб кўпроқ янги туғилган чақалоқлар ёки мактаб ёшига етмаган болаларга нисбатан қўлланилади. Сабаби улар нозик ва ҳар қандай иллатлардан пок ва мусаффо хилқатдирлар. Ҳар қандай иллат эса одатда нозик ва пок нарсаларга тез таъсир қилади.
Шундай экан, биз энг кўп эътиборни ёшларга қаратишимиз керак. Уларни турли ёт ғоялардан асраш, замонавий таълим-тарбия олиши, комил инсон бўлиб вояга етишида эса давлатлараро ҳамкорликнинг аҳамияти катта.
Ёт ғояларнинг кириб келиши ва тарқалишига эътибор қаратадиган бўлсак, Марказий Осиё минтақасида диний мутаассиб оқимлар фаолияти ХХ асрнинг 80-йиллари бошларида хорижий экстремистик марказлар саъй-ҳаракатлари билан шакллана бошланган. Дастлаб минтақада хориждан келаётган молиявий ёрдам ҳисобига турли жарангдор лойиҳалар ниқоби билан фаолият кўрсатадиган гуруҳлар пайдо бўлди. Аслида эса улар турли қатламдаги аҳоли онгини турли ёт мафкуравий ғоялар билан забт этиш билан шуғулланишган. Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришган 1990 йилларнинг бошларида эса бу гуруҳлар анчайин фаоллашиб кетди. Оқибатда, минтақада диний экстремизм асосан норасмий йўл билан диний сабоқ бериш, ноқонуний тарзда диний маҳсулотлар тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, миссионерлик ва прозелитизмнинг авж олиши каби кўринишларда намоён бўлди.
Ушбу ташкилотлар стратегияси қуйидаги услублар орқали намоён бўлади:
- фикрий кураш. Бу омма орасида ўзининг «маданий» қарашларини тарғиб қилиш орқали бўлади;
- фикрий инқилоб. Бунда маданий ва сиёсий фаолият олиб борилиб, бузғунчи фикрларга асосланган ғоялар жамият онгига сингиши билан юзага келади.
Мазкур ташкилотлар ўз мақсадларини амалга ошириш учун замонавий ахборот коммуникацияларидан кенг фойдаланиш, интернет орқали турли тилларда тарғибот олиб бориш ва пухта ишланган стратегия асосида виртуал гуруҳлар тузишни асосий вазифасига айлантирган.
Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлиги ривожига кўрсатган салбий таъсири Марказий Осиё минтақасида фаолияти кузатилган бир қанча мутаассиб ҳаракатларнинг мақсади таҳлил қилинганида янада яққол қўринади. Бу каби ташкилотлар Ўзбекистон миллий хавфсизлигига ҳам таҳдид солган. Шунга мос равишда, мамлакатимизда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича салмоқли тажриба тўпланган.
Кўпинча диний экстремизм ва терроризм билан курашишда, асосан, ҳуқуқ-тартибот органларига суяниш, фақат жазо чораларини қўллаш орқали унга барҳам беришга асосий эътибор қаратилишини кузатамиз. Бу эса мазкур салбий ҳодисанинг оқибати билангина курашиш деганидир. Бошқача айтганда, бундай йўлдан борилса, диний экстремизм ва терроризмни озиқлантириб турган «илдиз»лар зарарланмай қолаверади, маълум бир давр ўтиши билан улар янги «куртак»лар очиб, яна кенг ёйилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Биз касалликнинг олдини олишга ҳам ҳаракат қилишимиз керак. Ёшларни мазкур иллатлардан огоҳлантириб, онгли равишда қайтариш, уларда табиий иммунитетни шакллантириш ҳара томонлама фойдали бўлади. Шу билан бирга, улар онгида бўшлиқ қолдирмаслик учун уларнинг қалбини миллий ватанпарварлик ғояларига йўғрилган, ҳар тарафлама фойдали ва самаралироқ бўлган ғоялар билан таъминлаш керак.
Шу ўринда яна бир масала. Ёт ғояларни тарқатаётган сайтлар бир неча ўн минглаб бўлса, миллий қадриятлар, диний ва ахлоқий маълумотларни тўғри ҳолда одамларга екказиб бера оладиган электрон ресурслар жуда озчиликни ташкил этади. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ўртага қўйилган миллий контент яратиш масаласи бугун жуда долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа ҳисобланади. Бинобарин алломаларимиздан мерос бўлиб келаётган илмларни бугунги ёшларимиз ҳам пухта ўзлаштирса, уларни ҳеч ким, ҳеч қандай ёт ғоя чалғита олмайди. Чунки ҳар бир ишни ақл тарозисига солиб амалга оширади. Миллий қадриятларимизга, муқаддас динимизнинг соф таълимотига зид ҳеч қандай таъсирга алданмайди.
Шундай экан, ўғил-қизларимизни замон талабларига жавоб берадиган даражада вояга етказиш ҳар биримизнинг олдимизда турган катта масъулиятдир.
Санжар МУҲАММАДИЕВ,
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси, майор
Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам
🕔09:18, 23.10.2025
✔5
Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.
Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф
🕔15:28, 16.10.2025
✔37
«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»
Батафсил
Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар
🕔14:59, 09.10.2025
✔70
Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.
Батафсил