Бамия кўп йиллик ўсимлик бўлиб, асосан, Осиё, Африка, Америка ҳамда Жанубий Европада экилади.
Ташқи кўринишидан ғўзага ўхшайди. Унинг таркибида углевод, оқсил, мой, темир, кальций, тола, тиамин, икотинамид, рибофлавин ва аскорбин кислотаси мавжуд.
Бамиянинг қуритилган уруғларидан сабзавотли творог тайёрлаш мумкин. Қовурилган ва майдаланган уруғларини эса, қаҳва ўрнини босувчи восита сифатида ишлатса бўлади.
Ўсимликнинг етилган мевалари ва поясида қоғоз саноатида ишлатиладиган хом толалар мавжуд. Мевалари таркибидаги шилимшиқ моддалар қоғозларни ёпиштириш учун ишлатилади. Шунингдек, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдали био-абсорбент каби воситалар олинади.
Ўсимлик меваларини қайнатиб, қовуриб, дудлаб бошқа сабзавотлар билан пишириб ёки ўзини ҳам истеъмол қилса бўлади. Бундан ташқари бамиядан турли хилдаги консервалар тайёрлаш мумкин. Эътиборлиси, мева шифобахш витамин ва минералларга бой.
Фойдали хусусиятлари
• Меваси таркибида шилимшиқ моддалар кўп бўлгани сабабли ошқозон-ичак кассаликларини даволайди.
• Юрак қон томирларини мустаҳкамлайди. Гипертонияга қаршиликни кучайтиради. Қон айланиш тизимини меъёрлаштиради.
• Қандли диабетнинг олдини олади, қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
• Меваси ва уруғлари бепуштликни даволовчи восита сифатида ишлатилади.
• Ортиқча вазндан халос бўлишда самарали фойда беради, токсин ва шлаклардан тозалайди.
Табиатга муносабат – тараққиётнинг сифат кўрсаткичи
🕔15:45, 12.11.2026
✔58
Инсоният тараққиётининг бугунги босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нафақат иқтисодий ривожланиш, балки давлатлар барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг ҳам муҳим шартига айланди.
Батафсил
Ёмғирдан кейин ҳаво тоза, аммо сув-чи?
🕔15:34, 12.11.2026
✔50
Болалигимизда ёмғир ёғса, буви-оналаримиз челак, тоғораларни тарнов остига қўйиб, сув йиғишарди. Ёмғир суви тоза бўлади, дейишарди.
Батафсил
Океан тубидаги ранг-баранг ҳаёт оқариб кетмоқда
🕔15:30, 12.11.2026
✔58
Денгиз тубида ранг-баранг боғни эслатувчи олам борлигини ҳужжатли фильмларда кўрганмиз.
Батафсил