Давр нафаси      Бош саҳифа

Мақсадимиз – хавфсиз ва барқарор тараққиёт

Бугунги куннинг барқарор ривожланиш тамойили экологик омилларга ҳар жиҳатдан боғлиқ экани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Мақсадимиз –  хавфсиз ва барқарор  тараққиёт

Шу маънода, ижтимоий ҳаётимиздаги ҳар бир жабҳа тараққиётини бевосида табиат ва атроф-муҳит уйғунлигида амалга ошириш давримиз талабига айланиб бормоқда.

Куни кеча Президент Шавкат ­Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида энг долзарб масалалар ислоҳотида экологик омил муштараклигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган давр ичида қўлга киритилган ютуқлар, эришилган муваффақиятлар таҳлил қилинар экан, буларнинг барчаси келгусидаги изчил фаолиятимиз учун асос бўлиши зарурлиги таъкидланди.

«Ютуқларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин. Дунёдаги оғир шароитга қарамасдан барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришаяпмиз. Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари, йирик инвес­торлар ҳам эътироф этаяпти», – деди давлатимиз раҳбари.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсган. Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсгани қайд этилган. Йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп экани кузатилган.

Шу йилнинг ўзида маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув, электр каби инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилди. Бунга яна 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Йил бошидан 18 минг 600 та янги хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўтган олти ойда 26 мингта оилага 7 триллион сўмга яқин ипотека кредити ажратилди. Улар бўйича бошланғич тўлов ва фоизни қоп­лаш учун 545 миллиард сўм субсидия берилди.

Бу кўрсаткичлар ҳаёт фаровонлигини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг рақамларда акс этган айрим кўринишлари холос. Айниқса, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси борасида қилинган ишлар анча салмоқли бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун бўлган «яшил» энергетика борасидаги ислоҳотлар натижасида ҳозиргача ишга тушган 2,4 гигаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига биринчи ярим йилликда 1,6 миллиард киловатт «яшил» энергия олинди. Ўз навбатида, бу фаолият ярим миллиард куб метр газни тежаш имконини берди. Қайта тикланадиган муқобил энергиянинг бу тарздаги ўсиши яқин йиллар ичида халқимизнинг энергия сарфига бўлган эҳтиёжини етарлича қоплашига катта умид уйғотади.

Кейинги пайтларда турли қурилиш ишлари жойларда баъзан узоқни кўзламасдан, айрим ҳолларда эса, ҳатто тегишли мутасадди орган билан келишмасдан ташкил қилиниши оқибатида атроф-муҳит ва экологияга зарарли таъсири ҳам кузатилди. Табиийки, ўзбошимчалик билан қилинган бундай қурилишлар аҳоли норозилигига, дарахтлар кесилишига сабаб бўлаётган эди. Бу каби вазиятларни ислоҳ қилиш давр талабига айлангани айни ҳақиқатдир. Шулардан келиб чиққан ҳолда йиғилишда Қурилиш инспекцияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этилди.

Рақамларга мурожаат қилсак, ўтган бир ярим йилда экспертизаси йўқ 2,2 минг объект қурилишига асоссиз рухсат берилган.

Ўтган йил рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиши бошланган 1,6 мингта объект аниқланган. Шу боис, ушбу инспекция Ҳукумат таркибига ўтказилиши ва ваколатлари кенгайтирилиши белгиланди. Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Албатта, бу ҳам қурилиш объектларида экологик талаблар бажарилиши, яшил ҳудудлар, дарахтлар ва атроф-муҳит ҳолати қатъий эътиборга олинишини англатади.

Кун тартибига қўйилган яна бир муҳим масала жамоат транспорти тизимидаги ўзгаришларни тизимли давом эттириш зарурлиги эътибор қаратилиши бўлди. Ўзбекистон Экологик партияси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шаҳарлар атмосферасини мусаффо сақлаш мақсадида фуқароларга жамоат транспортидан унумли фойдаланишни кенг тарғиб қилиб келмоқда. Аммо, тан олишимиз керак, жамоат транспортининг хизмат салоҳияти ҳали кутилганидек деб айтолмаймиз. Бу муаммони ҳал қилиш учун Транспорт вазирлигига йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий қилиш топширилди. Шунингдек, мингта автобус олиб келиш режасини тўлиқ бажариб, ҳудудларга етказиш вазифаси қўйилди. Жамоат транспортида электрон тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиб, уни оммалаштириш аҳолига янада қулайроқ шароитлар яратилишига сабаб бўлиши шубҳасиз. Буларнинг барчаси фуқароларнинг шахсий автоуловидан кўра жамоат транспортидан фойдаланиш миқдорининг кўпайишига хизмат қилади. Биз назарда тутган тоза ва мусаффо атмосфера масаласига ҳам ўринли ечим топилган бўлади.

Давлат раҳбари мазкур йиғилишда экспортни кўпайтириш учун янги уруғ нав­ларини ўзимизда яратишимиз кераклигини таъкидлади. Бу ҳам бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири. Бизнинг маҳаллий шароитларга мос бўлган ҳосилдор навларни яратиш албатта ўзимизнинг тадқиқотчи-олимларимиз фаолияти билан амалга ошрилиши керак. Улар маҳаллий шароитни бошқалардан кўра кўпроқ ва яхшироқ билишади. Шу билан бирга, ўзимизда яратилган уруғ нав­лари ҳудди маҳаллий маҳсулотларимиз каби экологик тоза ва безарар бўлишини барқарор равишда таъминлаш имконини беради. Бу эса, озиқ-овқат хавфсизлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакат тараққиётининг ҳар бир жабҳасидаги вазифаларда экологик масалалар, атроф-муҳит муҳофазасига жиддий эътибор қаратилаётгани Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадлари амалга ошаётганидан далолатдир. Муҳими, эришилаётган натижалар хавфсиз ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланади. Буларнинг барчаси ўз сафига 600 мингдан зиёд аъзоларни бирлаштирган Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган мақсадлар нақадар ҳаётий ва зарурат эканини яққол кўрсатади.

Халқ ҳаётини янада яхшилаш, турмуш фаровонлигини ошириш, ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш каби кенг кўламли ислоҳотларда барқарор экологик тамойилларга асосланилиши бугунги кунимиз ва келажак учун ҳар томонлама манфаатли бўлишига ишонамиз.

 

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔5

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔4

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 5    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 4    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар