Табиат      Бош саҳифа

Олимлар ҳамкорлиги дунёни қутқаради

Бугун бутун дунёда тупроқ деградациясининг кучайиши, чўлланиш даражасининг ошиши, сув тақчиллигининг ортиши, озиқ-овқат маҳсулотлари таннархи кўтарилиш тенденцияси кетаётгани ҳаммамизга маълум.

Олимлар ҳамкорлиги  дунёни қутқаради

Иқлим ўзгаришининг оғир оқибатлари қишлоқ хўжалиги соҳасига аллақачон салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳолбуки, аҳоли сони ҳам, эҳтиёжлари ҳам кундан-кунга ортиб боряпти. Шу боис бизни шиддат билан қамраб олаётган экологик муаммолар ва уларнинг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги каби стратегик соҳаларга салбий таъсирини юмшатиш бутун дунё давлатлари қаторида мамлакатимиз учун ҳам ўта долзарб ва муҳим вазифалардан саналади.

Ўтган ҳафта пойтахтимизда ўтказилган йирик халқаро анжуман – «Ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълими ва тадқиқот инновациялари альянси» тўққиз йиллик конференциясида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, профессор Абдушукур Ҳамзаев юқоридаги долзарб масалаларга илмий жамоатчилик эътиборини қаратар экан, айни пайтда бир қатор ўринли таклифларни ҳам илгари сурди. Айниқса, Марказий Осиёда иқлим ўзгаришлари таъсири анча юқори экани, чўлланиш даражаси ортиб, сув тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бораётгани мазкур йўналишда аниқ ва кечиктириб бўлмас чоралар кўришни тақозо қилаётганини алоҳида қайд этди.

Шимолий-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети (Хитой) Тошкент давлат аграр университети (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур илмий-амалий анжуманда 10 та мамлакат, шунингдек, 50 дан ортиқ илмий-таълим муассасалари ва корхоналаридан жами 200 нафар олим ва илм-фан вакиллари иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги таълими ва фани соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган мазкур форум «Бир камар, бир йўл» ташаббусига жавобларни янада кучайтириш, Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг ҳамкорликда ривожланишига кўмаклашиш учун асосий эътибор «Ипак йўлида қишлоқ хўжалигини юқори сифатли ривожлантириш учун технологик таъминот» мавзусига қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг қайд этишича, айнан бу йилги форум мамлакатимизда ташкил этилиши қишлоқ хўжалигини юксак даражада ривожлантириш учун янги назариялар, янги услублар ва янги йўлларни муҳокама қилишга қаратилгани иштирокчилар учун тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун юқори даражали платформа бўлиб хизмат қилади. Форум минтақавий қишлоқ хўжалиги олий таълимининг юқори сифатли уйғунлашган ривожланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги таълими ва фанининг тараққиёти учун муҳим таклифларни жамлаши билан янада аҳамиятлидир.

– Айтиш мумкинки, бугунги мураккаб экологик шароитда олимлар ҳамкорлиги дунёни қутқаради, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси, профессор Абдушукур Ҳамзаев. – Бунга мисол тариқасида бутун дунёни талвасага солган, миллионлаб инсонларни ҳалок қилган короновирус пандемиясининг мамлакатимизда тарқалишини тўхтатишда Ўзбекистон ва Хитой олимлари ҳамкорлигида яратилган вакцинанинг миллионлаб юртдошларимиз жонига оро кирганини келтиришимиз мумкин. Энди шундай ҳамкорлик қишлоқ хўжалиги илми соҳасида ҳам давом этмоқда. Шубҳасиз, бу ҳамкорлик экологик муаммоларга ҳам ечим топиш, оқибатларини юмшатиш, юртимизга хавф солиб келаётган сув тақчиллиги, тупроқ деградацияси, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги сингари муаммоларни илмий тадқиқотлар орқали ҳал этишда ҳам қўл келади.

Мавжуд муаммоларни бартараф этишда энг аввало янги, илғор технологиялар ҳамда уларни амалиётга жорий этадиган кадрларга талаб жуда юқори. Ўтказилган форум эса айнан шу масалаларга бағиш­лангани, соҳада фаолият олиб бораётган давлат арбоблари, сиёсатчилар, олимларни бир платформага жамлагани билан ҳам барча иштирокчи давлатлар вакиллари учун катта аҳамият касб этади. Мисол учун, форум давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида илмий кадрлар ва технологиялар алмашинуви бўйича Ўзбек-Хитой олимлари муҳим келишувларга эришганининг ўзи бу борада муҳим қадам бўлди дейиш мумкин.

Конференция доирасида Ўзбекистоннинг тегишли таълим йўналишлари бўйича Хитой, Қозоғистон ва  Покистоннинг қишлоқ хўжалиги институтлари ўртасида 7 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Албатта, бу каби келишувлар ҳамда меморандумнинг имзоланиши ҳамкорларнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида кечаётганидан дарак беради. Зеро, Ипак йўлининг қишлоқ хўжалиги таълими ва фани соҳасидаги инновацион ҳамкорлик Альянсининг навбатдаги «Ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълими ва илмий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 9-Форуми ва Ипак йўли Альянсининг йиллик йиғилиши» юртимизда ташкил этилгани ҳам бунинг айни далилидир.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар