Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБўз эчкемар калтакесаклар оиласига мансуб жонивор. Улар тропик иқлимни кўтара олмайди, асосан иқлими иссиқ ҳудудларда яшайди.
Ўзбекистоннинг иқлими иссиқ бўлгани сабаб республикамизнинг барча чўл ҳудудларида бўз эчкемарларни учратишимиз мумкин.
Ўтган асрнинг 70-йилларигача бўз эчкемарларни аҳоли яшаш жойларида тез-тез учратиш мумкин бўлган. Бироқ сўнгги вақтларда бу тур камайиб кетмоқда. Хўш, бунга қандай омиллар сабаб бўляпти? Уларнинг табиатга қандай фойдаси бор? Ўзи эчкемар нима сабабдан шундай номланган? Ушбу саволларга «Эколог» жамоат бирлашмаси томонидан республикамизнинг барча чўл ҳудудларида фаолият олиб бораётган маҳалла раислари ўртасида ўтказилган «Бўз эчкемарлар нега йўқ бўлиб кетмоқда?» мавзусидаги семинар тренинг давомида жавоб топдик.
Эчкемар нима сабабдан шундай номланган?
Унинг номиёқ мол-қўйлар кушандаси эканини англатмайдими?
– Эчкемар кемирувчилар, қуш тухумлари, илон кабилар билан озиқланади, – дейди герпетолог Тимур Абдураупов. – Бундай номланишига чўпонларнинг тасвирлаши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Эчкемар тез югуради, аммо хавф туғилганда ерга қапишиб, қимирламай туришни афзал кўради. Кўпинча қўй-эчки подалари эчкемарни босиб ўтиб кетади. Шунда оғриққа чидолмаган жонивор устидан ўтаётган поданинг бир аъзосини, албатта, тишлаб олади. Кўпинча ерга энг яқин бўлган елинини тишлаб олиш эҳтимоли катта. Унинг тишлари йирик, худди «бульдог» ит мисол тишлаган жойини қўйиб юбормайди. Эҳтимол шу сабабдан улар худди сут эмаётгандай бўлиб туюлади. Аслида эчкемар мутлақо сут ичмайди.
Эчкемар гўшти саратонга давоми?
Эчкемар Марказий Осиёнинг энг йирик калтакесаги ҳисобланади.
Бўз эчкиэмар ва илонлар кемирувчиларни ейишади ва шу орқали улар тарқалиши мумкин бўлган вабо ўчоқларини бартараф этишади. Қолаверса, битта гекконча бир тунда 600 тагача чивинларни тутиб ейди.
Аммо афсуски, инсонлар томонидан эчкемарлар яшайдиган ерлар ўзлаштирилмоқда. Эчкемар 30 тагача тухум қўйиши мумкин, аммо унинг 30 фоизи очилмай, нобуд бўлади. Ёш эчкемарларни тулки, бургут каби душманлар нобуд қилса, вояга етган эчкемарлар инсон омили сабаб қирилиб кетмоқда. Масалан, эчкемар ҳовлига фақатгина уйда кемирувчилар бўлсагина киради, одамлар эса уларни асоссиз ўлдиришади.
Муаммолардан яна бири, ҳозирги кунда чўл ҳудудларида учрайдиган бўз эчкемар аҳоли томонидан овланиб, унинг гўшти доривор маҳсулот сифатида истеъмол қилиняпти. Хўш, чиндан ҳам бўз эчкемар гўшти касалликларга давоми?
Айрим манбаларда келтирилишича, ноанъанавий тиббиёт йўли билан саратоннинг бошланғич босқичларида даволаниш бу ўзини алдашдир, касалликнинг бошланғич босқичларида бўз эчкемар ва бошқа ҳайвонлар гўшти ёки турлича нотиббий усуллар ёрдамида даволаниш саратоннинг ривожланиб кетишига олиб келади, кейинги босқичларида эса ўлимга сабаб бўлади, дейилади. Хулоса шуки, бўз эчкемар гўшти саратонга даво эмас, аксинча у касалликни чуқурлаштиради.
Бўз эчкемарлар оқувчи қони бўлмаган ҳайвонлар гуруҳига киргани сабабли уларнинг қони ҳайвон сўйилганда босим берилгачгина оқиб чиқади, шу сабабли унинг гўштини истеъмол қилиш тақиқланган.
Семинар-тренингда маҳалла раисларига «Қизил китоб»га киритилган бўз эчкемарларни асраб қолиш учун зийракликни ошириш ҳамда назоратни кучайтириш лозимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қонунчиликда «Қизил китоб»га кирган турларни йўқ қилиш ҳар бир бош учун 34 млн. сўм миқдорида жаримага сабаб бўлиши белгиланган. Нафақат ноёб турлар, балки ҳар қандай жониворга зарар етказиш, тутқунликда сақлаш, сотиш ва фойда олиш мақсадида овлаш учун жазо белгиланган.
Шаҳруза САТТОРОВА,
тайёрлади.
Маълумот учун:
Бўз эчкемарлар ер юзида бундан 18 миллион йил олдин пайдо бўлган. Майда эчкемарнинг узунлиги зотига қараб 50 дан 100 сантиметргача бўлади. Эчкемарнинг тили жуда ҳаракатчан. У ҳамиша худди илонлар каби тилини ташқарига чиқариб, ўйнатган ҳолда ҳаракатланади. Эчкемарнинг думи танасига нисбатан узунроқ бўлади. У думи ёрдамида душманига жуда кучли зарба бера олади. Эчкемарлар калтакесакнинг ўзига қараганда майдароқ турлари, балиқ, кийик, илонлар, қуш тухумлари, қушлар билан озиқланади.
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил