Тарих ва бугунги кун турк-ўзбек халқлари нафақат этник келиб чиқиши жиҳатидан, балки руҳиятига кўра ҳам ҳақиқий қардош халқлар эканига яққол гувоҳлик беради. Бу икки қардош халқ тарихий тараққиётнинг барча эврилишларига қарамасдан зарур ислоҳотларни амалга оширган ҳолда ўз миллий давлатчилигини матонат ва меҳнатсеварлик билан мустаҳкамлаб келмоқда.
Жорий йил 5-6 июнь кунлари давлатимиз раҳбарининг Туркия давлатига расмий ташрифи икки туркий ҳалқнинг қардошлик ва дўстлик ҳамкорлигини яна бир бор тарих зарварақларига муҳрлади.
Ташриф мобайнида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди.
Имзоланган ҳужжатлар орасида қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Маълумки, 2021 йилда Ўзбекистон ва Туркиянинг қишлоқ хўжалиги вазирлик идораларининг ўзбек-турк учрашувларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги техник-илмий ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида ўсимликшунослик, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва аквакултура, қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, қишлоқ жойларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа йўналишларнинг ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинган эди. Унга асосан бугунги кунда илмий ва агротаълим соҳасидаги ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.
Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги – ТИКА кўмаги остида Ўзбекистонда сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув маркази ташкил этилди.
Ўқув маркази туркиялик мутахассислар иштирокида ўзбекистонлик фермер ва сабзавот етиштирувчиларни тайёрлаш учун барча зарур офис ускуналари билан тўлиқ жихозланган.
Тошкент давлат аграр университети Туркиянинг етакчи университетлари билан яқин алоқалар ўрнатди ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Илм-фан ривожи йўлида мустакам ва ишончли ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Эътироф этиш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ишларда Туркиянинг ўрмон хўжалиги тажрибаларидан кенг фойдаланиш борасида ҳам имкониятлар яратилмоқда. Бу ўз навбатида Оролбўйи ҳудудида яшил қопламалар барпо этиш жараёнларига ҳам қўл келмоқда.
Мазкур ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар икки давлат муносабатларини юқори даражага олиб чиқади ва мамлакатимиз манфаатлари учун хизмат қилади.
Муқаддас ТИРКАШЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔34
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔29
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔161
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил