Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.
Дарахтларни пайвандлашнинг турли усуллари бор. Эрта баҳордагидан фарқли равишда ёз чилласи даврида улар найча усулда пайванд қилинади. Бунда танланган дарахт новдасидан 4-5 см. узунликда олиниб, товлаб, бураб бўшатилади ва ичидаги қаттиқ ўзаги олиб ташланади. Найча ҳолидаги пўстлоқ иккинчи дарахтдаги худди шу ўлчамдаги новданинг пўстлоғи олинган ўзагига ўрнатилади. Ўрнатишдан олдин найча новвот солинган сувга ботириб олинса, тез ёпишиб, ривожланиб кетишига туртки бўлади.
Айрим боғбонлар найча усулида пайвандлашни унчалик самарали деб ҳисоблашмайди. Улар найча ўрнатилгач, етарли даражада намлик бўлмагач, қуриб қолади, деб ўйлашади. Қадимда ота-боболаримиз пайвандланган жой қуриб қолмаслиги учун унга бир кунда, айниқса, туш маҳали 5-6 марта сув пуркаб туришган. Аслида барқарор намликни ушлаб туришнинг бошқача самарали усуллари ҳам мавжуд. Бу – оддийгина пилик усули. Бунда бирор бир кичик ва ихчамгина идиш ёки шишачага сув тўлдирилади ва пайвандтакдан юқорироқ жойга илиб қўйилади. Кейин 15-20 см. узунликдаги пилик олинади ва унинг бир учи идишга ботирилади, иккинчи учи билан эса пайванд қилинган новда ўраб қўйилади.
Қадрли боғбонлар, нимани тасаввур қилдингиз? Агар сиз мактабда физикани яхши ўқиган бўлсангиз, капиллияр найчалар ҳақидаги қоидалар эсингизга тушган бўлса, ажаб эмас. Ҳа, айнан ана шу капиллияр найчалар ўтказгичи орқали аждодларимиз минг йиллар давомида мойчироқни ёқиб, уйни ёритиб келган. Афсуски, бу усулдан боғдорчиликда ҳам самарали фойдаланиш мумкинлигини кўпчилик яхши билишмайди.
Пилик орқали пайвандтакни мунтазам намлаб туриш уни жазирама иссиқ кунлари қуриб қолишдан асраб, тез ривожланиб кетишини таъминлайди. Бундай усулда бир ҳафта ичида пайвандланган жойда янги барглар униб чиқади.
Найча усулида пайванд қилишнинг афзал жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири унинг қаттиқ шамолга чидамлилигидир. Дарахт кўчатлари пона ёки ёрма усулида пайванд қилингач, вақт ўтиб ҳосил бера бошлаганида қаттиқ шамолда ўша жойидан синиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади. Шунингдек, бундай усулда пайванд қилинган дарахт қисми зараркунанда ҳашаротларга чидамсиз бўлиб, уларнинг тухум қўйиши учун қулай уяга айланиб қолиши ҳам мумкин.
Найча усулида пайванд қилинганда бундай салбий ҳолатлар кузатилмайди.
Э.БАХТ
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔165
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔349
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔422
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил