Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чиқинди энди кераксиз нарса эмас

Ангренда аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни сотиб олиш йўлга қўйилди

Чиқинди энди  кераксиз нарса эмас

Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекис­тонни, балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Кўчада кетаётган одамнинг қўлидаги пластик идиш ёки бошқа чиқинди биз учун муаммо бўлиб кўринади. Ваҳоланки, мазкур чиқиндини нафақат тўғри тарзда йиғиб йўқ қилиш, балки ундан яхшигина моддий фойда қилиш мумкин.

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2024-2026 йилларда – Тошкент, ­Ангрен ва Бухоро шаҳарлари ҳамда Тошкент туманида чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ва «озиқ-овқат» тоифаларига саралаган ҳолда йиғиш бўйича тажриба ўтказилиши ҳамда ушбу турдаги чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида пакетлар аҳолига бепул берилиши, шунингдек, кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда чиқинди йиғиш майдонларида «қайта ишланадиган» тоифага мансуб чиқинди турлари аҳолидан сотиб олиниши белгиланган эди.

Куни кеча Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида Ангрен шаҳри «Нурчи» МФЙда жойлашган «Zero waste» давлат-хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонаси бош директори Ҳабибулло Ҳусанов бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

– Сўнгги йилларда табиий ресурслардан фойдаланиш ҳажми ва суръатининг ўсиб бориши туфайли инсониятнинг табиатга кўрсатаётган таъсири тобора кучаймоқда, – дейди Ҳабибулло Ҳусанов. – Замонавий чиқиндихона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳудуддаги энг оғир шароитли чиқинди йиғиш майдончаси танлаб олинди ва мазкур майдонча мутлақо ноодатий кўринишда қайта тикланди. Чиқиндихонани барпо этишда асосан иккиламчи маҳсулотлардан, чиқиндилардан фойдаланилди. Мисол учун, ташлаб юборилган турли кўринишдаги шиша буюмлар, қуриган дарахт танаси каби чиқиндилардан ажойиб дизайн яратишга уриндик. Сараланган чиқиндиларни жойлаштириш учун алоҳида контейнерлар жойланди.  Тарғиботни кучайтириш учун экологияга тааллуқли шиорларни чиқиндихона деворларига жойладик. Маҳаллада истиқомат қилувчиларнинг кўпчилиги аллақачон чиқиндиларни саралаб топширишга кўникди.

Шу ўринда қизиқ маълумотларни айтиб ўтсам. Қайта ишланган шиша идишларнинг 92 фоизи юқори сифатли материал берадики, уни яна ичимлик идишларида ишлатиш мумкин. Пластик идишларни қайта ишлаб, яна фойдаланишдан ташқари, улардан электр энергияси олиш мумкин. Бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарилган пластмассанинг 91 фоизи қайта ишланмайди. Ҳар йили 8 миллион тонна пластмасса океанларни ифлослантиради.

Секинлик билан аҳолининг ўзи чиқиндиларни саралаб ташлашга одатлана бошлади. Хусусан, қора пакет қайта ишланмайдиган чиқиндилар учун, оқ пакет қайта ишланадиган чиқиндилар учун ҳамда жигарранг пакет озиқ-овқат чиқиндилари (био чиқинди) учун ишлатилишига аҳамият берилмоқда.

Энг бош мақсад чиқиндиларга иккинчи «ҳаёт» бериш. Олдинлари республика бўйлаб йиғилган чиқиндилар полигонларга жўнатилган, ер остига кўмиб юборилган. Шу билан бирга, полигонлар сони тобора кўпайиб борган. Чиқинди полигонларида чиқиндиларнинг ер остидаги кимёвий парчаланиши натижасида атроф-муҳитга карбонад ангидрид ва метан газини чиқаради. Бу эса атмосферадаги иссиқликни ушлаб, сайёрамизга таҳдид соладиган иссиқхона эффектини яратади. Чиқиндиларга нисбатан нотўғри муносабат сабабли мана шу улкан хавфга биз ҳам «ҳисса» қўшяпмиз.

Эндиликда полигонга борадиган чиқиндини қайта ишлаш учун заводларга юбориш йўлга қўйилди. Чиқиндиларни қайта ишлашда энг аввало чиқиндини саралаб олиш муҳим. Бунда аҳолининг кўмагига эҳтиёж сезилади. Агар аҳоли белгиланган пакетларга чиқиндиларни сараланган тарзда жойласа, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сараланган чиқиндиларга талаб бўлгани боис, ҳатто Россиядан импорт қилинади. Озиқ-овқат чиқиндилари ҳам алоҳида ташланса, чиқиндининг бу туридан керакли ўғит тайёрланади. Қайта ишлаш учун тўртта асосий турдаги чиқиндилар мос келади: пластмасса, шиша, металл, қоғоз. Шу билан бирга, хавфли чиқинди турлари ҳам бор.

Мамлакатимизда ҳам илк бор аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш тажрибаси йўлга қўйилмоқда.

Янги тартибга кўра, (QR-код — матрицали штрих кодли) чиқинди пакетлари билан фуқаролар бепул таъминланади. Шунингдек, аҳолини рағбатлантириш мақсадида махсус дастур ҳам яратилган. Бунинг учун «tozauz.uz» иловаси юклаб олинади, телефон рақам орқали рўйхатдан ўтилади.

Аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади. Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

 

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар