Табиат      Бош саҳифа

Сочилиб ётган чиқиндилар кимнинг уйидан чиқмоқда?

Эрта тонг... Қуёш эндигина уфқдан бош кўтариб оламни ёритаётган жабҳа ҳамма ўқишга, ишга отланади. Атрофнинг гўзаллиги, тонгнинг майин шабадаси киши кўнглига ҳузур бағишлайди. Қушларнинг чуғурлаши кайфиятимизга кайфият қўшади.

Сочилиб ётган чиқиндилар  кимнинг уйидан чиқмоқда?

Бироқ, атрофдаги баъзи ҳолатлар эса кайфиятимизга кес­кин таъсир қилади. Вақтида олинмагани боис тўлиб кетган чиқинди қутилари бир неча кунлаб ҳам қолиб кетганини ёхуд кўча-кўйларда дуч келган жойларга ташлаб кетилган кераксиз ашёлар, писта пўчоқларию конфет қоғозлари... Одатда ёш болага чиқиндини ташлаб келишини буюрамиз-у, аммо уни тўғри жойга ташлашни уқтирмаймиз. Ўйинқароқ болалар уни шунчаки чиқинди қутисининг яқинига ёки ариқ ичига, дарахт остига ташлаб кетишади.

Бундан ташқари баъзи ҳудудларда эски мебелларни уйнинг орқа қисмига ёки четроқ жойга қўйиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас. Сабабини сўрашса «Бирор кишига керак бўлиб қолар, деб кўзга кўринадиган жойга қўйдик» дейишади. Уйни таъмирлаш жараёнида ҳам қурилиш моллари ва уларнинг чиқиндилари хонадон эшиклари тагида, уйнинг пастки қаватида сочилиб ётади. Улар билан таъмирловчининг иши ҳам бўлмайди гоҳи.

Ҳаммамизда кузатиладиган ҳолат: оддий конфет қоғозими, писта пўчоғими – ерга ташлаб кетаверамиз. Ахир, уларни кўча тозаловчи опа-сингилларимиз тозалашади. Наҳот бу ҳолатни кўриб ҳам хулоса қилмаймиз. Бирор маротаба қилаётган ишларидан нолишмайди, ор қилишмайди. Болалари учун ҳалол ризқ топишади.

Ҳа, гап кўп, муаммо кўп. Бироқ уларнинг ечими ўз қўлимизда. Азизлар, ҳар вақт, ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик. Зеро, тозалик бу иймонимизнинг бир қисмидир.

 

Севара ҚАЙЮМОВА,

ЎзДЖТУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар