Табиат      Бош саҳифа

Умидимиз болалардан, улар бизни ўзгартириши мумкин

Яқин ўтмишда атроф-муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик оқибатида ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши каби қатор глобал ва минтақавий экологик муаммолар юзага келди.

Умидимиз  болалардан,  улар бизни  ўзгартириши мумкин

Табиатга инсон омили томонидан етказилаётган ана шундай беҳисоб зарарлар сабабли 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни эълон қилинди.

Айнан 5 июнда Швеция пойтахти Стокгольмда БМТнинг Атроф-муҳит масалаларига бағиш­ланган конфренцияси ўз ишини бошлаган эди. Ўша анжуманда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ таъсис этилган экологик сана Ер юзида истиқомат қилувчи барча инсонларни табиат муҳофазаси билан боғлиқ фаолиятга жалб этиш, табиий ресурсларни асраш, улардан оқилона фойдаланиш орқали табиий бойлик­ларни келгуси авлодларга безавол етказиш масъулиятини англатишга қаратилган.

Бу сана мазмун-моҳиятига кўра, инсоният олдида турган кенг кўламли ва чуқур илдиз отишга улгурган муаммоларга ечим излашга йўналтирилган.

Ушбу кун атроф-муҳит муаммолари ҳақида яна бир карра ўйлаш, мулоҳаза юритиш фурсати ҳамдир.

 

Барчамизга бирдек дахлдор

Куни кеча сўлим Паркент туманининг Чотқол маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экопартия фракцияси, Паркент тумани ҳокимлиги, «Orient Ceramic» МЧЖ ва Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ҳамкорлигида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган экологик хайрия акцияси ташкил этилди.

«Атроф-муҳит муҳофазаси болалар нигоҳида» шиори остида ўтган тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экопартия фракцияси раҳбари Хайрулло Гаппоров ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган янги қонунлар, шу билан бирга экологик муаммолар тобора глобаллашиб бораётган бугунги кунда Бутунжаҳон атроф-муҳит кунининг аҳамияти нечоғли катталигини алоҳида қайд этишди. Ҳозирги ва келгуси авлодлар учун табиий муҳитни сақлаб қолиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш каби муаммоларини босқичма-босқич ва изчил ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидлади.

Она табиат азият чекаётган экологик муаммолар асосан биз катталарнинг чексиз эҳтиёжларимиз, нафсимиз ортидан келиб чиқмоқда. Уларга қарши курашишни эса болаларда экологик маданиятни, табиатга меҳр-муҳаббатни тарбиялаш орқали бошлаш энг тўғри йўлдир. Зотан, атроф-муҳит муҳофазасини ҳам давлат, ҳам жамият ва ҳар бир фуқаронинг ишига айланишига эришишимиз керак. Ўзбекистон Экологик партияси мана шу эзгу мақсад учун бор куч ва саъй-ҳаракатларни ишга солмоқда.

– Ер юзининг бирор бир жойида Ўзбекистонда бўлганидек тўрт фаслни бир вақтнинг ўзида ёнма-ён учратиш қийин. Бетакрор ўлкамизнинг табиа­тига мафтун бўлиб боқишнинг ўзи кифоя эмас, бу бойликни асраб-авайлаш лозим. Табиатнинг ўзи заргарга ўхшайди. Унинг бағридан униб чиққан ҳар бир гиёҳ, ҳар бир дарахт, ўрмонлар, ҳайвонот олами ўзига хос бир оламдир. Бу табиий бойликка дахл қилинишининг олдини олиш, муҳофаза қилиш фақат шу соҳа ходимларининг иши эмас, балки барчанинг бурчидир. Биз яшаётган ҳудуд мусаффолиги, экологик мувозанат барчамизга бирдек дахлдордир, – дейди ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева.

Тадбир давомида имконияти чекланган болалар ўртасида «Биз табиатни севамиз» мавзусида тасвирий санъат танлови бўлиб ўтди.

Шунингдек, болажонлар томонидан табиат ҳақида шеърлар айтилди, маданият ходимлари томонидан эса куй ва қўшиқлар янграб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир якунида «Orient Ceramic» МЧЖ раҳбари, Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати Улуғбек Расулов ҳомийлиги остида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаол ижод қилаётган журналистлар, экологик тадбирларда доимий қатнашиб келаётган кўнгиллилар, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда ушбу йўналишда амалий акциялар ташкил этишда жонбозлик кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташилотлари вакиллари ҳамда имконияти чекланган болалар ўртасидаги рассом болажонларга эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔37

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔25

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔38

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 37    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 25    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 37    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 85    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар