Табиат      Бош саҳифа

«Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун муаммо ечимига ҳуқуқий асос бўлиши керак

Чиқиндилар нафақат атроф-муҳит, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам хавфли, боз устига улар ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолати, мамлакат имиджига салбий таъсир кўрсатади. Атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиғи муҳофазаси нуқтаи назаридан чиқиндиларни бошқариш соҳаси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта аҳамият касб этишидан далолат беради.

«Чиқиндилар  тўғрисида»ги қонун  муаммо ечимига ҳуқуқий асос  бўлиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар фракциялари вакиллари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб, қўмита томонидан чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш кластерлари, чиқинди полигонлари фаолияти, чиқиндилар билан боғлиқ мавжуд қонунчилик ҳолати ва қўлланилиш амалиёти парламент назорати тартибида ўрганилгани, шундан келиб чиқиб янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани юзасидан йиғилиш иштирокчиларига ахборот берилди.

 

Қандай камчилик ва муаммолар бор?

Депутатлар ва ваколатли орган ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш кластерлари, тадбиркорлик субъектлари, чиқинди полигонлари фаолияти билан яқиндан танишилиб, соҳадаги мавжуд камчилик ва муаммолар ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқиндиларни саралаш жараёнлари қонунчиликда тартибга солинмагани, кўрсатилган хизматлардан аҳолининг дебитор қарздорлиги йилдан-йилга кўпайиб бораётгани маълум қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан манфаатдор идораларнинг вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид фармон ва қарорларида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солишга қаратилган кўрсатма ва топшириқлари ўз аксини топган.

 

Аниқ ва самарали ёндашув зарур

Муҳокамалар давомида бошқа сиёсий партиялар фракциялари вакиллари томонидан ҳам қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг ҳуқуқий фаолиятининг белгилаш, чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмлари белгилаш бўйича ўринли таклифлар илгари сурилди.

Депутатлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда фойдаланиш хусусиятини йўқотгандан сўнг атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган қадоқлаш материаллари ва товарларга экологик йиғим институтларини жорий этиш лозимлигини қайд этдилар. Шунингдек, чиқиндилар билан ишлашда табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик, хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун молиявий жарималар қўллашга доир нормалар киритиш таклиф этилди.

 

Янги қонунда янги талаблар бор

Қонун ташаббускорларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чиқиндиларни бошқариш борасида мавжуд амалиётни янада такомиллаштириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назорати самарадорлигини ошириш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни янада ривожлантириш имконини беради.

Йиғилиш якунида қонун лойиҳаси иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, сиёсий партиялар фракциялари томонидан илгари сурилган таклифлар асосида янада такомиллаштириладиган бўлди.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар