Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Зарафшон миллий табиат боғи жиддий экологик ислоҳотларга муҳтож

Бундан 30-40 йил олдин ушбу боғнинг ҳолати қанақа бўлганини шу атрофда яшайдиган катта ёшли кишилар яхши билади. Ёки бир неча йиллар олдин боғнинг юқоридан олинган фотосуратлардан ҳам ҳолат тобора салбий томонга ўзгараётганини англаш қийин эмас. Агар вазият ижобий ҳал қилинмаса, яна ўн йилдан сўнг жуда катта салбий оқибатлар келиб чиқиши, боғ тақдири сўроқ остида қолиши ҳеч гап эмас.

Зарафшон миллий табиат боғи    жиддий экологик    ислоҳотларга муҳтож

Бу ерда гап ўз бағрида юзлаб ноёб ўсимлик ва ҳайвонот олами сақлаб, асраб-авайлаб келаётган Зарафшон миллий табиат боғи ҳақида кетмоқда. Ҳозир бу ерда 300 га якин ўсимлик турлари ўсади, шулардан 10 га яқини «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган.

Миллий табиат боғида балиқларнинг 18 тури, сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури, судралиб юрувчиларнинг 10 тури, қушларнинг 218 тури, сут эмизувчиларнинг 26 тури мавжуд. Бу ҳайвонларнинг ҳам 10 га яқин турлари «Қизил китоб»га киритилган.

Бухоро буғуси Марказий Осиё учун эндемик ҳисобланади. Бу шуни англатадики, у фақат Марказий Осиёда яшайди ва бошқа ҳеч қаерда топилмайди. Ҳозирги кунда Зарафшон миллий табиат боғидаги очиқ муҳитда юздан зиёд Бухоро буғулари яшамоқда. Ўралган жойда (валерада) уларнинг 30 дан ортиғи алоҳида парвариш қилинмоқда.

1975 йилда қўриқхона сифатида ташкил этилиб, 2018 йилда Зарафшон миллий табиат боғига айлантирилган ушбу ҳудуд бугунги даврга келиб яшил тараққиётнинг янги талабларига мослашиш ва янада такомиллашиш босқичида турибди. Боғ ҳудудининг сув билан таъминланиши Зарафшон дарёсининг сув сатҳига боғлиқ. Дарёда сув қанча тўлиб оқса, Миллий боғ фауна ва флорасига ижобий таъсир этади. Дарё сатҳи қанча яқин бўлса, ер ости суви кўтарилиб дов-дарахт ва ўсимлик дунёсининг яхши ривожланишига жуда катта таъсири бор.

Охирги 20-30  йилда дарё сатҳи 6-8 метргача тушиб кетган. Бунинг асосий сабабларидан бири дарёдан жуда катта миқдорда қум-шағалнинг кавлаб олинишидир. Миллий боғда ҳайвонот ва наботот оламини асраб, тўқайзорларни сақлаб қолиш учун Зарафшон дарёсининг ўрта қисмида, Миллий боғнинг биринчи бўлим дарё қисмида тўғон қуришга эҳтиёж бор.

Иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга кучли салбий таъсир этмоқда. Экология ва атроф-муҳитни асрашда сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам долзарб вазифа бўлиб қолади.

Бу каби вазифаларни бажаришда бир қанча жиҳатларга алоҳида ­эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, биринчи навбатда боғ ҳудудидаги табиий ресурслардан қонун доирасида оқилона фойдаланиш ҳамда ўзбошимчалик билан ноқонуний тасарруф қилишга йўл қўймасликка тўхталиб ўтиш ўринлидир.

Миллий табиат боғида фуқароларнинг катта ер ҳудудларидан, Бешкапа, Дўрмон, Ўроқли қишлоқларида яшовчи айрим аҳолининг Миллий табиат боғига қарашли ички булоқ сувларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келишини тартибга солиш муҳимдир.

Ушбу ҳолат муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга оид қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади.

Бешкапа, Дўрмон, Ўроқли, Ертешар, Карапчи, Аширтуп, Мўғол, Бешкал, Чучкатур қишлоқларида яшовчи айрим шахслар Миллий табиат боғи балансидаги ер майдонларига бир неча ўн йиллар мабойнида чорва молларини боқиб дарахтларни кесиб, ёнғин чиқариш ҳолатлари кузатилмоқда. Юқоридаги қишлоқларнинг юздан ортиқ фуқаролари кўп йиллар мобайнида Миллий боғ ҳудудини ўзларининг шахсий томорқа ер майдонига айлантириб олишгани кузатилади. Халқаро конвенцияга мувофиқ, «Қизил китоб»га киритилган Бухоро хонгули буғуларининг турларини, зотини янгилаш мақсадида қўшни Тожикистон Республикасининг Панжикент тумани чегарасида ҳайвонлар миграцияси учун коридорлар очиб қўйилган, лекин юқорида айтилганидек, антропоген омиллар таъсирида аҳоли томонидан бунга имкон берилмай келинмоқда.

Бундай экологик муаммоларнинг олдини олиш учун бир нечта таклифларни айтиб ўтиш ўринлидир.

Жумладан, Миллий боғ ерларидан ёки ҳудуднинг булоқ сувларидан ноқонуний фойдаланишга оид масалани ечишнинг иккита йўли бор. Биринчи йўли – ишчи гуруҳ тузилиб, республика, вилоят, туман кадастр мутахассислари ёрдамида чегараларни яна бир бор аниқлаб, белгилаб олишдир. Шундан сўнг, Миллий боғ ҳудудининг аҳоли яшаш пунктлари билан чегараларни тўсиқ – сим девор ёрдамида ўраб чиқишга зарурат бор. Тўсиқнинг ҳар 500 метрига кузатув минораси ўрнатиб, ҳудудга назорат камералари қўйилиши кутилган самарани бериши мумкин. Шу тарзда қонунбузарларга нисбатан маъмурий, жиноий жавобгарликларнинг кучайтирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Иккинчи йўли эса, Ўзбекистонда эксперимент тариқасида Зарафшон Миллий табиат боғини давлат бюджети ҳисобидан, боқиманда ташкилот ҳолатидан чиқариб, ўзини-ўзи молиялаштирадиган тизимга айлантиришдир.   Бунда ер ижарачилари ҳамда экотуризмдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ташкилотнинг моддий-техник базаси ривожлантириб борилади. Деҳқончилик мақсадида фуқаролар фойдаланиб келаётган Миллий боғ ерлари мутасадди ташкилотларнинг қонуний рухсати билан, шаффоф аукцион асосида маълум бир муддатга ижарага бериладиган бўлса, бу масала анча тартибга солинган бўларди.

Ерлар аҳолига манзарали ва кўп йиллик иҳота дарахтзорлари барпо этиш, маҳаллий экотуризмни ташкил қилиш учун берилса, ҳам экология учун, ҳам иқтисодий тарафдан самарага эришиш мумкин, деб ўйлайман. Тушган маблағларни боғ ишчи-ходимларининг ойлик маошлари ва боғнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга қонуний йўналтириш мумкин бўлар эди.

Миллий табиат боғи ҳудудидаги ҳайвонот боғи ҳайвонларини кўриш учун боғ ҳудудига кирадиган сайёҳлардан тушадиган маблағларни тўғри йўналтириб, ҳайвонлар сони ва турларини кўпайтириш, боғ ҳудудида сайёҳларни олиб юрадиган 5-10 кишилик электромобиллар сотиб олиш имкониятлари бор.

Маълумки, Ўзбекистон Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2024 йил 1 майдан бошлаб Зарафшон дарёси ўзанида ҳам норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Бироқ, дарёнинг айрим ҳудудларидан шағал қазиб олиш ишлари ҳалигача давом этмоқда. Дарё сатҳи охирги йигирма йил ичида 7-8 метргача пасайиб кетган. Боғ ҳудудидаги «Қизил китоб»га киритилган ўсимликларнинг айни вегитация даврида ер ости сувларининг тушиб кетиши оқибатида йилдан-йилга қуриб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Агар дарё сатҳи яна атропоген омиллар таъсирида 10 метрга тушса, Зарафшон миллий табиат боғи экотизими бутунлай ёмон аҳволда қолиши ҳеч гап эмас.

Бу кетишда Миллий табиат боғининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси йилдан-йилга антропоген омиллар таъсирида йўқолиб кетиш хавфи томон бораверади. Биз бу муаммога мутасадди вазирлик ва идоралар, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари эътибор қаратишларига, зарур чоралар кўрилишига умид қилиб қоламиз. Акс ҳолда вазият кундан-кун оғирлашиб бораверади.

 

Эркин ХОЛМАНОВ,

Зарафшон миллий табиат боғи

Фан ва атроф табиий муҳит мониторинги

бўлими мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги соҳаси  Қонун ҳимоясига олинмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳаси Қонун ҳимоясига олинмоқда

🕔16:04, 10.01.2025 ✔24

Бугунги кунда глобал даражада об-ҳавонинг кескин ўзгариши, сув танқислиги ва бошқа табиий офатлар натижасида кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йўқотилишига олиб келмоқда.

Батафсил
Депутатлар  сайилгоҳларда  бинолар эмас, яшил майдонлар кўп бўлишини хоҳлашаяпти!

Депутатлар сайилгоҳларда бинолар эмас, яшил майдонлар кўп бўлишини хоҳлашаяпти!

🕔16:02, 10.01.2025 ✔27

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 7 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Батафсил
Уйингизда чироқ  ўчмайди,  энергияни туганмас ресурслардан  олсак

Уйингизда чироқ ўчмайди, энергияни туганмас ресурслардан олсак

🕔16:01, 12.12.2024 ✔65

Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегияси жадал ривожланиб, минтақадаги экологик ва иқтисодий барқарорликка катта ҳисса қўшадиган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги соҳаси  Қонун ҳимоясига олинмоқда

    Қишлоқ хўжалиги соҳаси Қонун ҳимоясига олинмоқда

    Бугунги кунда глобал даражада об-ҳавонинг кескин ўзгариши, сув танқислиги ва бошқа табиий офатлар натижасида кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йўқотилишига олиб келмоқда.

    ✔ 24    🕔 16:04, 10.01.2025
  • Депутатлар  сайилгоҳларда  бинолар эмас, яшил майдонлар кўп бўлишини хоҳлашаяпти!

    Депутатлар сайилгоҳларда бинолар эмас, яшил майдонлар кўп бўлишини хоҳлашаяпти!

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 7 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

    ✔ 27    🕔 16:02, 10.01.2025
  • Уйингизда чироқ  ўчмайди,  энергияни туганмас ресурслардан  олсак

    Уйингизда чироқ ўчмайди, энергияни туганмас ресурслардан олсак

    Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегияси жадал ривожланиб, минтақадаги экологик ва иқтисодий барқарорликка катта ҳисса қўшадиган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    ✔ 65    🕔 16:01, 12.12.2024
  • Болаларимиз  тоза ҳаводан  нафас олсин!

    Болаларимиз тоза ҳаводан нафас олсин!

    Cўнгги йилларда мамлакатимиз, хусусан Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиб, нафас олишга яроқсиз ҳолатга келиб бормоқда. Ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида пойтахтимиз ҳам тез-тез юқори ўринларда қайд этилаётгани барчамизни атроф-муҳит муҳофазаси борасида жиддий чоралар кўришга ундайди.

    ✔ 73    🕔 16:36, 06.12.2024
  • Самарқандлик сайловчилар  Экопартияни    қўллаб-қувватлайди!

    Самарқандлик сайловчилар Экопартияни қўллаб-қувватлайди!

    Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди оммавий тадбири ўтказилди.

    ✔ 123    🕔 10:38, 25.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар