Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎтган йилнинг куз фаслида «Oila va TABIAT» газетасида эълон қилинган қизиқарли суҳбат-мақола диққат-эътиборимни тортган эди. Унда Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи таниқли боғбон Рўзимбой Отажонов ажабтовур гожи ҳақида жуда қизиқарли маълумотларни бериб ўтган.
Айниқса, бу ноёб бутасимон дарахтнинг қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли экани ҳақидаги фикрлари менинг қизиқишимни орттирди. Шу йилнинг Наврўз байрами арафасида шундоққина қўшни қишлоқда фаолият олиб бораётган кекса миришкор Рўзимбой Отажоновни излаб топдим ва ундан икки туп гожи олиб келдим. Отахоннинг: «Гожи шўрхок ерда ҳам яхши ривожланаверади», деган гапига амал қилиб, уни уйимиз олдидаги суғорилмай турган йўл чеккаси ўтқаздим.
Яқинда қишлоқдан онажоним қўнғироқ қилиб қолдилар. Ҳол-аҳвол сўраша солиб: «Ўғлим, сен олиб келган гожи кўчати ям-яшил бўлиб қолди. Бирам яхши ривожланаяпти», – деб қолдилар. Қувончим ичимга сиғмай дарҳол суратга олиб юборишларини сўрадим. Онажоним телеграм орқали гожининг суратини юбордилар. Кўриб кўзларим қувнаб кетди.
Одатда айрим ҳудудларда йўл чеккалари шўрлаб ётади. Бундай ерларда биронта дарахт ёки бута ўстириш ҳам қийин. Шу боис юзлаб километр масофалар яп-яйдоқ бўлиб ётибди.
Агар тажрибали мутахассис Рўзимбой Отажоновга ўхшаган одамларнинг фикр ва тавсияларига қулоқ солиб, йўл чеккаларига гожи экиб чиқилса, ҳамма ёқ ям-яшил бутазорларга айланиб кетиши шубҳасиз.
Ҳар гал Хоразмдан Тошкентга ўқишга автобусда қайтарканман, узоқ вақт Қизилқум чўлини кузатиб келаман. Ҳамма ёқ тап-тақир саҳро. Биронта дарахт ёки бута яшнаб ўсиб турганини кўриш амримаҳол. Ахир бу ерларни ҳам яшнатиб юбориш мумкин-ку, дейман ичдан мушоҳадага берилиб.
Ҳа, гожи матонатли бутасимон дарахт. У саҳроларни обод қилишга қодир. Фақат бунинг учун эътибор ва ҳафсала керак, деб ўйлайман.
Асадбек ЮСУФБОЕВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил