Табиат      Бош саҳифа

Чиқинди идишини кўрмаяпсизми? Кўзингизни каттароқ очинг!

Университетимиз кичик ҳалқа йўлида жойлашгани сабабли кўпинча «Новза» метро бекатидан чиқиб, университетгача пиёда бораман. Йўл бўйида чиқиндиларнинг тўпланиб қолганини кўриб, одамнинг таъби хира бўлади.

Чиқинди идишини кўрмаяпсизми?  Кўзингизни каттароқ очинг!

Тўғри, бу ҳудудда чиқинди идишларининг камлиги кўпинча улар ерга ташлаб кетилишига сабаб бўлади. Аммо чиқинди идишлари бўла туриб ҳам, чиқиндиларни йўлак четига улоқтириб кетадиганлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳолат эса жуда ачинарли, ўз уйимизни ўз қўлларимиз билан хароб қилмоқдамиз.

Бугун бутун дунё экологик муаммоларни бартараф этиш, чиқинди муаммосидан халос бўлиш устида бош қотирмоқда. Бир қатор экофаоллар томонидан дуч келган жойга чиқинди ташламаслик ва атроф-муҳитга нисбатан бефарқ бўлмаслик бўйича ҳаракатлар, акциялар, плогинглар ўтказиляпти. Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали олиб борилаётган ташвиқотларга қарамасдан, бугун кўчалардаги манзара жуда ҳам хунук. Нима қилиш керак?

 

Фақат жарималар  «тарбиялай» оладими?

Ривожланган мамлакатларда инсонларнинг чиқиндига бўлган муносабати бизникидан тубдан фарқ қилади. Япония, Германия, Буюк Британия, Сингапур ёки шундай ўзимизга унча узоқ бўлмаган Туркия каби мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, уларда экологик маданият жуда яхши шаклланган. Бунга сабаб эса кескин жазо чораларидир, эҳтимол. Масалан, агар сиз Испанияда машина деразасидан чиқинди улоқтирсангиз, 200 евро, сигарет қолдиғини йўлакка ташласангиз, 90 евро миқдорида жаримага тортиласиз. Швецияда ерга қоғоз ташлаган киши 90 евро, Сингапурда 300 дан 1000 долларгача жаримага тортилади.

Японияга саёҳатга борган киши мамлакатдаги инсонларнинг табиатга бўлган муносабатидан ҳайратда қолиши аниқ. Японлар иккинчи жаҳон урушидан кейин саноат чиқиндиларидан азият чекишди, аммо бу муаммо узоққа чўзилмади. Сабаби улар чиқиндиларни кўчага эмас, асинча ўзлари билан олиб кетишни афзал кўришади. Японларнинг уйида ахлат қутилари муҳим ўрин тутади. Чиқиндини қайта ишлаш бўйича ҳеч ким японлар билан тенглаша олмайди. Уларнинг контейнерлари хилма-хил чиқиндиларга мослашган. Япония­нинг Камикасту шаҳридаги қайта ишлаш воситалари чиқиндиларни 40 турга ажратиш орқали чиримайдиган чиқиндининг 80 фоизини полигонларга ташлашдан сақлаб қоляпти. Ҳар бир шаҳар учун «Gome guides» деган режа бор. Унда нима, қаерда ва қачон қайта ишланиши ҳақида маълумот берилади.

АҚШнинг қатор штатларида ҳам худди шундай тажриба мавжуд. Улар кўчада чиқинди ташлашни маданиятсизлик ҳисоблайдилар. Бу эса экологик муаммоларнинг келиб чиқиш хавфини камайтиради.

 

Чиқинди полигонига айланаётган шаҳар

Юртимиз қонунчилигида чиқиндини кўчага ташлаш ҳолатлари бўйича ҳам бир қатор чоралар кўзда турилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш фуқароларга 1-3 БҲМ (340 мингдан 1 млн сўмгача), мансабдор шахсларга 3-5 БҲМ (1 млндан 1,7 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, сўнгги вақтларда кенг муҳокама этилаётган қонун лойиҳасида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик бўйича маъмурий жарималарни 10 БҲМгача ошириш, юридик шахсларга эса БҲМнинг 100-300 баробаригача миқдорда молиявий санкция қўллаш кўзда тутилган.

Экоблогер Мўтабар Хушвақтованинг фикрларига кўра, Ўзбекистонда инсонлар чиқиндига нисбатан жуда бешафқат муносабатда. Бу эса катта муаммоларни келтириб чиқариши аниқ. Хусусан, одамларни чиқиндига бўлган муносабати ўзгармайдиган бўлса, яқин 10 йил ичида пойтахт чиқинди полигонига айланиши тайин.

Шу ўринда статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, 2023 йилда Ўзбекистонда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик, саноат чиқиндилари билан боғлиқ ҳолатларда 17 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

Ҳуқуқбузарларга 7,6 млрд сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланган.

Бу рақамлар камайиши учун ҳар бир фуқаро даҳлдорлик ҳиссини туйиши лозим.

 

Бизнинг ғамхўрлигимизга муҳтож

Ҳа, чиқинди муаммоси ҳаммамизнинг шунчаки бепарволигимиз, табиатга бўлган бефарқлигимиз сабаб келиб чиқаётгани кундек равшан. Дарахтларнинг аёвсиз кесилиши, яшил маконларнинг чиқинди билан тўлиб кетиши, ҳавога зарарли газларнинг ҳаддан зиёд чиқарилиши бугун биз нафас олаётган ҳавонинг сифатига таъсир кўрсатмоқда. Катта шаҳарларимиз ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингда юқори ўринда туришига сабабчи ҳам айнан ўзимиз ҳисобланамиз.

Табиатга муносабатимизни ўзгартирмас эканмиз аҳвол кундан-кунга ёмонлашиб бориши аниқ. Шу сабабли юртдошларимиздан чиқиндини идишларга ташлашни, мутасаддилардан эса чиқинди ташлаш учун махсус чиқинди идишлар сонини янада кўпайтиришни илтимос қиламиз. Ўзимиз яшаётган оламни ўзимиз қутқарайлик. Табиат бизнинг ғамхўрлигимизга муҳтож!

 

Отабек УСМОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар