Табиат      Бош саҳифа

Устюртдаги сирли излар нимадан далолат?

Устюрт! Мозийнинг миллион йиллик сир-синоатларини ўз бағрида яширган бепоён кенгликлар! Бу кўҳна маконнинг бир неча ўн йиллардан бери илм аҳлини ўйга толдириб келаётган жумбоқларидан бири унинг «найзасимон иншоотлари»дир.

Устюртдаги сирли излар  нимадан далолат?

Гап шундаки, кимсасиз саҳро бағридаги ўйиқларни яқиндан кўриб, унда ҳеч қандай сирли белги топа олмассиз. Аммо ердан қуш парвози баландлигида кўтарилганингизда поёнсиз кенгликлар, азалий қумликлар бағрида улкан найзаларнинг ўйма тасвири кўз олдингизда намоён бўлади.

Ердан юзлаб метр баландликдагина яққол кўзга ташланадиган бу ўйиқларни ерда, тақир кенгликларда туриб ким бундай аниқликда қазиди экан? Узундан-узун бу ўйиқлар қандай вазифани бажарган? Олимлар томонидан турли тахминлар, фаразлар билдирилмоқда.

Ким? Қачон? Қаерда?

Ўтган асрнинг 70-80-йилларида бу найзасимон объектлар дунё миқёсида кўплаб олимлар ва оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб қилди. Баъзи журналистлар ва бошқа тадқиқотчилар бу иншоотларни ўзга сайёраликлар қурган деган тахминларни ҳам билдирган.

Объектлар дастлаб 1952 йили таниқли олим Сергей Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологик экспедицияси томонидан аниқланган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекис­тон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудида 120 дан ортиқ ана шундай сирли шаклларни кўриш мумкин.

Мутахассислар фикрича, найзасимон қурилмалар қарийб икки минг йил давомида (милоддан аввалги V-II асрлардан то XIV асргача) бўлган давр мобайнида қурилган ва фойдаланилган бўлиши мумкин.

Ов учунми, сув учунми?

Саҳрода ҳаёт кечириш учун биринчи навбатда сув керак. Бундай шароитда ёғингарчилик обиҳаётнинг асосий манбаи ҳисобланади. Қорақалпоқ олимлари «найзасимон объектларни қадимда кўчманчи қабилалар сув тўплаш учун қурган бўлиши мумкин» деган фикрни билдиришади. Устюрт ҳудудида ёмғир ва қор сувларини йиғиш учун кўчманчи қабилалар шундай қазилмаларни бунёд этишган.

 Бундай иншоотлар овчилик мақсадида яратилган деган тахминлар ҳам кенг тарқалган. 1825-1826 йилларда Орол ва Каспий денгизлари оралиғидаги ерларга уюштирилган Ф.Берг бош­чилигидаги рус илмий экспедицияси материалларида бу ҳудудда қулонлар, тарпанлар (ёввойи отлар) ва сайғоқлар кўплиги, улар узунлиги 300-400 метр, чуқурлиги 3-4 фут келадиган махсус ўзанлардан тош билан қуршалган қўрага ҳайдаб киргизилиши ва қўлга олиниши тасвирланади. Бунда маҳаллий овчилар 10-15 километр радиус бўйлаб ўлжа излашган, сайғоқлардек овоз чиқариб, жониворларни эргаштириб келишган ва махсус йўлакларнинг бошида туташадиган қўраларга қамашган.

Бундай қўраларни қорақалпоқлар қадимда аран деб аташган. Араннинг атрофида бир нечта махсус чуқурчалар бўлган. Араннинг четида учли қилиб кесилган қамиш поялари қотирилган. Бу ўлжанинг у ердан қочиб кетолмаслигини таъминлаган.

Қорақалпоқ достонларида «оғзини арандек очди», «оғзи арандек очилган» каби муболағалар ҳам учрайди. Аран сўзи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асарида ҳам оғил, қўра, отхона сингари маъноларда ишлатилган.

ХVΙΙΙ асрнинг машҳур тарихчиси, Хива хони Абулғози Баҳодирхон (1603-1664) «Шажараи тарокима» асарида туркман халқининг қора-ўйли ва эрсари қабилалари овчилик ва деҳқончилик билан кун кечиргани, қамишдан махсус аранлар қуришгани ҳақида ёзади.

15 минг километр олисда

Устюрт платосидаги сирли тасвирлар Ўзбекистон ҳудудидан 15 минг километр нарида, Перунинг жанубий соҳилларида жойлашган Наска саҳросидан топилган ерсувратлар – геоглифларга ўхшаб кетади.

 1994 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ушбу тасвирлар ҳам инсониятга ҳали-ҳануз ўз сирларини тўлалигича очгани йўқ. Наска суратларини ҳам худди Устюртдаги сингари ерда юрганда пайқаш қийин. Уларни ҳам камида қуш парвози баландлигидагина кўра олиш мумкин. Бу геоглифларнинг асосий қисмини қуш, маймун, ўргимчак, гул кўринишидаги ўнлаб суратлар, минглаб тўғри чизиқлар, учбурчак, трапеция ва спирал кўринишидаги тасвирлар ташкил қилади.

Ушбу тасвирлар платонинг юза қисмига тахминан бир метр кенгликдаги, ўртача 25-30 сантиметр чуқурликдаги ўйиқлар ёрдамида чизилган, катталиги турлича. Масалан, колибри қушининг узунлиги 30 метрни ташкил қилса, калтакесак тасвири 188 метргача боради.

Олимлар ушбу тасвирлар милоддан аввалги II асрдан XII асргача бўлган давр­да чизилган деган фикрларни илгари суришган. Мазкур тасвирлар ҳам нима мақсадда ва қай усулда ясалгани ҳақида бир-бирини инкор этадиган тахминлар мавжуд.

Айрим олимлар бу суратлар Наска платоси европалик мустамлакачилар кириб келишидан анча илгари инклар маданияти даврида, бошқа бировлар эса ҳатто ундан ҳам олдин пайдо бўлган деган фаразни билдиришган.

Наска геоглифларини ўзга сайёраликлар чизиб кетгани, улар самовий меҳмонларнинг «ликобчалари» учун учиш-­қўниш йўлаклари вазифасини ўтагани ҳақидаги тахминлар ҳам бор.

Фақат бугина эмас…

Бир қарашда дунёнинг икки минтақасида инсоният ақл-закоси туфайли пайдо бўлган бу йирик ҳажмли суратлар ўртасида боғлиқ жиҳатлар кўп. Аввало, ҳар икки минтақадан топилган тасвирларнинг нима мақсадда ишлангани тўла-тўкис аниқланмаган. Қолаверса, ҳар иккала ҳудуд иқлими бир-бирига яқин. Уларнинг рельефи, ер сатҳи ҳам ўхшаш. Лекин фарқли томонлари ҳам кўп. Дейлик, Перудаги тасвирлар хилма-хил, уларнинг аксарияти аниқ маъно ва мазмунга эга. Устюртдаги шакллардан аниқ маъно уқиш қийин. Нас­ка саҳросидаги топилмалар сони Устюртдагига қараганда кўпроқ, бироқ ҳажман бир неча баравар кичик.

Бу каби суратлар фақат Перу ёки Ўзбекистонда эмас, дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам аниқланмоқда. Хусусан, ўтган асрнинг ўрталарида АҚШнинг Блайт шаҳри яқинидаги яланг­ликдан ҳам худди шу каби шакллар топилган...

 

Рустам ЖАББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔17

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔30

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔18

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 17    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 30    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 18    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 48    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 28    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар