Яқинда «Daily Mail» эълон қилган мақолада ёзилишича, олимлар келажакда барча океанларда ҳаёт кечираётган жониворларнинг турли иқлим ривожланишида қирилиб кетиши хавфини ўрганган. Натижада атмосферада ис гази кўпайишига қараб, тропик сувликда биологик хилма-хиллик йўқолиши ортиб бориши аниқланди. Айниқса, қутбдаги жониворлар ҳаёти қил устида экани аён бўлмоқда.
Келажакда йўқолиб кетиши мумкин бўлган денгиз жониворларидан бири 1958 йилда илк бор тилга олинган ноёб Вакита денгиз чўчқаси экан. «Вакита» сўзи испанча «кичкина сигир» деганидир. У денгиз чўчқалари орасида энг кичиги.
Яна бир жонивор – шимолий оқ каркидон эркаги нобуд бўлгандан кейин йўқолиб кетган жониворлар рўйхатига киритилди. Демак, ушбу тур сақлаб қолиниши фақат сунъий қочириш технологиясига боғлиқ.
Ер юзида энг сўнггиси ҳисобланган 45 ёшли урғочи каркидон узоқ вақт касал ётди ва олимлар жониворни ухлатиб қўйишди. Ҳозир ер юзида гавдаси, қарийб, филга тенглашадиган мазкур сут эмизувчи туридан фақат икки нафар урғочиси қолган.
Вазият жуда мураккаб, дейди Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси мутахассиси Колин Батфилд. Унинг айтишича, ер юзидан ғойиб бўлиши эҳтимоли юқори бўлган жониворлар кўп. Масалан, суматра каркидони, қора каркидон, Узоқ шарқ қоплони, Африка ўрмон фили, Борнео орангутанги каби жониворлар тур сифатида юз бошга ҳам етмайди.
Қизил китобга киритилган Борнео орангутанги ҳам яқин орада йўқолиб кетиши эҳтимоли йўқ эмас. Узоқ Шарқ қоплони ҳам йўқолиб бораётган ноёб ҳайвон, бу турдаги йиртқич фақат Россия шарқида яшайди.
Табиатни муҳофаза қилиш мутахассисларининг таъкидлашича, айрим жониворлар шу тур мавжудлиги аниқлангунга қадар йўқолиб кетиши мумкин.
Масалан, кўк ара тўтиси ёввойи табитда йўқолиб кетган, деб ҳисобланарди. 2016 йил Бразилияда тутиқушлар оиласининг ушбу энг ноёб вакили учради.
«Қизил китоб»га кўра, ҳозир 5583 тур йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.
Саидмурод РАҲИМОВ
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔89
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔115
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил