Табиат      Бош саҳифа

Сайёранинг сиз билган ва билмаган тарихи

Қадимда римликлар ерга Теллус Матер – Она ер дея улуғ бир ифода билан мурожаат қилишган экан. Ҳамма даврда ҳам инсониятнинг ўзи макон тутган замин ҳақида қарашлари турлича бўлган, бироқ уларнинг барчаси замирида битта тушунча мустаҳкам ўрин эгаллаган: инсон ва ер бир-бирига узвий боғлиқ, ажралмас мавжудликдир.

Сайёранинг    сиз билган ва билмаган тарихи

Ер неча ёшда?

Тадқиқотчиларнинг турли тахминларга таяниб айтишича, Ер 4,5 миллиард йил олдин вужудга келган. Сайёрамизнинг диаметри 40 мингдан ортиқ километрни ташкил этади. Ер марказигача бўлган масофа 6 минг 378 километрдир. Ернинг 29 фоиздан ортиқроғи қуруқликка, қолган қисми эса денгиз ва океанларга тўғри келади. Ишлов бериладиган майдонлар эса бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилади.

Калифорниядаги «Ўлим водийси» ва Ливиядаги «Эл-Азизия» сайёрамизнинг энг иссиқ минтақаси рўйхатига киритилган. «Эл-Азизия»да ҳаво ҳароратининг рекорд даражаси 57,8 С га тенг, «Ўлим водийси»даги рекорд эса 55,8 даражани ташкил қилган.

Антарктида Ернинг энг совуқ нуқтаси ҳисобланади. 1983 йил 21 июлда Антарктидадаги «Восток» тадқиқот станциясида минус 89 даража қайд этилган.

Инсонларни атроф-муҳитга эътиборли бўлишга ундаш мақсадида ҳар йили 22 апрел Халқаро ер куни сифатида нишонлаб келинади. Бу байрам тоза сув, тоза тупроқ, тоза ҳаво байрамидир. Чунки шу куни сайёрамизда содир бўлган экологик ҳалокатлар ёдга олинади. Ушбу байрамнинг тарихи эса XIX асрларга бориб тақалади.

 

Фермернинг туғилган куни

АҚШлик Жон Джулиус Стерлинг Мортон исмли биолог ва фермер 1872 йилда Неб­раска штатига кўчиб келади ва у ердаги аянчли аҳволнинг гувоҳи бўлади. Штатдаги дарахт­лар қурилиш материалларини тайёрлаш учун аёвсиз кесилиб, қуп-қуруқ даштга айланиб қолган эди. Шу сабабли Жон аҳолига мурожаат қилиб, минтақани кўкаламзорлаштириш таклифи билан чиқади. Стерлинг Мортон барчани ҳар йили апрель ойида кўчат ўтқазиш ишларига ундайди. Дарахт экиш билан тупроқ эрозиясининг олдини олиши, ёзда иссиқдан, қишда совуқдан ҳимоя қилиши, кўча ва уйлар ободонлашиши ва, албатта, кейинчалик қурилиш ашёси сифатида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тарғибот олиб боради.

Мортон ташаббуси тез орада кенг омма орасига ёйилади ва унинг тарафдорлари кўпаяди. 1874 йилга келиб штатда ушбу тадбир жуда оммалашади ва ўша йилнинг ўзида 12 миллион туп кўчат ўтқазилади. Бир неча йилдан кейин ташаббус бошқа штатларда ҳам қўллаб-қувватланади ва қонунийлаштирилади.

Жон Мортон 22 апрелда туғилгани боис унинг шарафига шу кунни «байрам сифатида эълон қилиш керак», деган таклиф билдирилади. Бу ташаббусга нафақат АҚШ, балки бошқа давлатлар фуқаролари ҳам қўшилади. Айнан шу сана бутунжаҳон давлатлари томонидан ҳам XX аср бошларидан бери кўчат ўтқазиш куни сифатида байрам қилинади.

 

БМТ резолюцияси

2009 йилга келиб эса БМТ Бош Ассамблея­си ҳар йили 22 апрелни «Халқаро Она Ер» куни сифатида нишонлаш борасида резолюция қабул қилди. Ўшанда бу ташаббус 50 дан ортиқ мамлакат томонидан илгари сурилди ва бошқа давлатлар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Шу-шу 2010 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрелда бу байрам халқаро миқёсда нишонланади.

Биласизми, «Халқаро Ер куни»да бир қатор мамлакатларда инсонларни тинчликка чақириш ва сайёрамизни сақлаб қолишга ундаш баробарида «Тинчлик қўнғироғи» чалинади. «Ер куни» Шимолий ярим шарда баҳорда, жанубий ярим шарда эса кузда нишонланади. Дунё миқёсидаги ушбу тадбирнинг асосий мақсади – жамият ва сайёрадаги ҳар бир инсон эътиборини атроф-муҳит муаммоларига қаратиш, сайёрани қутқариш бўйича тўпланиб қолган қийин вазифалар ҳақида инсониятни хабардор қилишдир.

 

Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар