Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.
Хусусан, «Кўчкак» маҳалласидаги 1462 та хонадонда истиқомат қилувчи 7 мингдан зиёд аҳоли томорқачилик орқасидан кун кўриб, кўпчилиги яхшигина даромад ҳам олишмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Носир Ҳалимов ўзи сайланган ҳудуд – «Кўчкак» маҳалласида бўлиб, аҳолининг ердан фойдаланишини ўрганди.
Носир Ҳалимов маҳалла оқсоқоллари ҳамроҳлигида Дўстмурод Худойбердиев ва Сайид Нуриллоевлар хонадонида бўлиб, оилаларнинг томорқадан қандай фойдаланаётганликларини кўздан кечирди.
Хонадонларга келган инсон бу ердаги яшилликни, тартиб билан экилган дарахтлар ва турли экинларни кўриб кўзи қувнайди. Янги сабзини узиб олаётган оила бекаларининг айтишича, рўзғор учун керакли барча полиз ва сабзавот маҳсулотлари томорқада етиштирилади. Ортиғи эса маҳаллий бозорда сотилади.
– Томорқадан унумли фойдаланиш оиланинг фаровонлигини оширади, – дейди Носир Ҳалимов. – Ҳовлидаги бўш турган ердан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔27
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔94
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔301
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил