Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
БатафсилЮртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Томорқасини гуллатган инсон турмушини ҳам баҳордек яшнатиб, шод-хуррам умргузаронлик қиляпти. Бундай инсонлар сафи эса кундан-кунга кўпаймоқда. Томорқаси яшнаб турган хонадонда муаммолар эмас, янги-янги ғоялар дунёга келяпти.
Дарҳақиқат, томорқани ривожлантириш одамлар турмуш даражасини оширибгина қолмасдан, ўсиб келаётган ёш авлодни меҳнатга ўргатади. Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Энг муҳими, бозор иқтисоди шаротида озиқ-овқат мўл-кўллигига эришилиб, дастурхонимиз тўкинлигига хизмат қилади.
Чуст туманидаги «Боғи эрам» маҳалласида 3 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Беш юзта хонадон эгалари томорқадан самарали фойдаланиб келишмоқда.
Исмоилжон ака Салимов тўрт сотихли томорқасидан самарали фойдаланиб, рўзғорига барака киритмоқда. Айни вақтда у хонадонида иссиқхонада гидропоника усулида қулупнай етиштиряпти. Бугунги бозорда ҳам унинг нархи анча юқори, масалан 80-100 ва 150 минг сўмгача сотиш мумкин.
– Қулупнай етиштириш бирмунча мураккаб иш. Сабаби, биз туманда энди оммалаштирмоқдамиз. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳарларида анча ривожланган. Ўша ерга бориб ҳам сир-асрорларини ўрганиб келяпман, – дейди Исмоилжон ака.
Меҳнатдан қочмайдиган Исмоилжон ака бундан ташқари рўзғорида 10 бош қўй, 30 та товуқ, 8 та зотли қуён, 4 оила асаларини парваришлаб келмоқда. «Бизнинг уйда бекорчи инсоннинг ўзи йўқ. Кўряпсиз, замон шиддат билан илдамлаб кетмоқда. Яшаш шароити ҳам шунга яраша. Бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш талаб этилади ва бунинг учун имкон етарли», – дейди тажрибали томорқачи.
Чуст туманидаги Олмос қишлоғининг «Тоймасобод» маҳалласида 4300 дан зиёд аҳоли, 846 та хонадон мавжуд. Қишлоқда миришкор деҳқонлар, томорқасидан унумли фойдаланаётган меҳнаткашлар кўп.
– Ҳозирги кунда 200 мингдан ортиқ тарвуз, қовун, ҳандалак, помидор ва бодринг кўчатлари экишга тайёр, – дейди томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил кўтариб, 60-70 млн. даромад олаётган, меҳнат қилиб камлик кўрмаётган томорқа эгаси Шамшиддин Жанобиддинов. – Томорқа ҳар бир оиланинг хазина манбаидир. Қолаверса, бир парча ернинг фарзандлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ҳам унутмаслик керак. Аввало, томорқада инсон ҳалол меҳнатга ўрганади. Бир парча ерга меҳр беролмаган инсоннинг ҳаётга муносабати ҳам бундан яхшироқ бўлмаслиги тайин. Томорқадан фойдаланиш маданияти қанча ошса, юртимизда турмуш маданияти ҳам шунча юксалади, – дейди Шамшиддин ака.
Ғова қишлоғи Тинчлик маҳалласида асосан лимон етиштирилади. Лимон табиий қон тозаловчи восита ҳисобланади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эга бўлиб, у нафақат ижобий таъсир қилади, балки хавотир ҳамда тушкунлик ҳисси билан курашишга ҳам ёрдам беради. Бугунги кунда мамлакатимизда лимон кўчатларини етиштириш ва уни етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Икки ёшли лимон кўчатини эккан эдик, – дейди Тинчлик маҳалласи фуқароси Бургутали Қурбонов. – Орадан уч йил вақт ўтгач, биринчи ҳосилни олик. Мазкур мева жуда серҳосил, сердаромад бўлар экан. Шу икки сотих лимонзоримиздан бир йилда яхшигина даромад топяпмиз. Шунинг орқасидан рўзғор тебратяпмиз.
Аслида деҳқон қачон шундай меҳнат қилади? Қачонки, меҳнати қадр топса, яхши даромад олса. Қишлоқда ҳеч ким иш йўқ-да, деб бир четда давлатдан ёрдам кутиб ўтирмайди.
Ўзида бор кичик томорқасидан унумли фойдаланиб, юқори даромад олиб, бозорларимиз тўкислигини таъминлашга хизмат қилади. Қолаверса, рўзғори бут, дастурхони тўкин бўлади.
Яна бир меҳнаткаш ҳамюртимиз Наргиза Саъдуллаева бугунги кунда кичик бўлса ҳам томорқасидан унумли фойдаланиб, гулларнинг 60 га яқин турини парваришлаяпти. Нафақат гуллар, балки бодринг ҳам экиб, яхши даромад олаётганига гувоҳ бўлдик.
– Турмуш ўртоғим билан биргаликда томорқамиздан унумли фойдаланиб келамиз. Даромадимиз ҳам шунга яраша бўляпти. Албатта, иссиқхона бунёд этишимизда маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмаги катта бўлди, – дейди суҳбатдошимиз Наргиза Саъдуллаева.
Бундай меҳнаткашлар сафи Чустда тобора кўпаймоқда. Ғанимат кунларнинг қадрини билган асл деҳқонларимиз, омилкор томорқа эгалари ўз ихтиёридаги ерларда экин-тикин ишларини аллақачон саришта қилиб, томорқасига эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни парвариш қилмоқда. Серҳосил еримиз, даромад олишга кенг ҳовлимиз бор экан, ҳар биримиз томорқа маданиятини юксалтириб, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтиришга масъулмиз. Ердан унумли фойдаланиш рўзғорнинг бутлиги, бозорларимизнинг тўкин-сочинлигига асос бўлади.
Отабек ҚОБИЛОВ,
Чуст тумани Тинчлик маҳалласи ёшлар етакчиси
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
БатафсилМаиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.
Батафсил