Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида
Ер сайёрасидаги ҳар бир жонзот, ўсимлик ва ҳайвонот олами она табиат яхлитлигини, экотизим бутунлигини ташкил этади.
БатафсилОрнитологларнинг огоҳлантиришича, агар ерда қушлар йўқ бўлиб кетса, экологик фалокат юз беради.
Яъни ўсимликларни чанглатиш ва ҳашаротлар кўпайишининг олдини олиш борасида чек-чегарасиз муаммолар юзага келади. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, қушлар табиатдаги олтин мувозанатнинг муҳим бўғинидир.
Шунинг учун ҳам қушларнинг ҳуқуқлари алоҳида Конвенция билан муҳофаза қилинади. 1906 йил 1 апрелда қушларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция имзоланган. Бу дунё миқёсида қабул қилинган дастлабки экологик ҳужжатлардан бири. Шундан бери кўпгина мамлакатларда экологик жамоатчилик ва аҳоли томонидан 1 апрель санаси Халқаро қушлар куни сифатида нишонланади.
Маълумотларга кўра, ҳозирда қушларни муҳофаза қилиш масаласи долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб улгурган. Дунёда 10 мингга яқин қуш турларидан 1 минг 200 дан ортиғи ёки қушларнинг ҳар саккизинчи тури Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг «Қизил рўйхати»га киритилган.
Бугун шаҳарсозлик жараёнининг жадаллашиши туфайли миллионлаб дарахтлар кесиб ташланмоқда. Оқибатда қушлар макон қурадиган масканлар сони камайиб, уларнинг йўқолиб кетиш хавфи ортмоқда.
Экопартия – қушлар ҳимоячиси
Табиат мувозанатини таъминлаб турувчи қушларни ҳимоя қилиш учун бугун кўпроқ тарғибот ишларини олиб бориш, ёш авлодга қушларнинг аҳамияти, уларни асраб-авайлаш борасида доимий тушунчалар бериб бориш зарур.
Халқаро қушлар куни муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари томонидан жойларда турли тарғибот тадбирлари ўтказилди. Масалан, Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир туман партия ташкилоти томонидан туманнинг 293-сонли мактабида «Қушлар табиатнинг ажралмас бўлагидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда партиядан Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Н.Тожибоева ҳамда туман партия ташкилоти кенгаши раиси Д.Мавлянова ўқувчиларга қушларнинг табиатда тутган ўрни ва аҳамияти борасида батафсил сўзлаб беришди.
Шунингдек, Андижон туман ва Хонобод шаҳар кенгаши раислари томонидан ҳам ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Экологик партияси Жалақудуқ туман кенгаши раиси Гулшаной Қосимова томонидан тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Қушлар бизнинг дўстимиз» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ўқувчилар ўзлари ясаган уйчаларни, мактабдаги дарахтларга боғлаб, қушларнинг хавфсизлигига ҳисса қўшдилар.
Бу борада ЎЭП Андижон вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Қушлар – ёш эколог сардорлар ҳимоясида» лойиҳаси алоҳида диққатга сазовор.
Андижон шаҳридаги Экопаркда ёш эколог сардорлар қушлар учун инлар ясаб, қулай жойларга ўрнатишди. Эндиликда сардорлар бу жойга келиб, қушларни парвариш қилиб кетишади.
Тадбирлар давомида ёшларга табиатда ҳар бир қушнинг ўрни ва аҳамияти борлиги, уларни асраб-авайлаш зарурлиги, қушлар инсонларга нафақат дўст, атроф-оламни ҳашаротлардан тозаловчи табиат санитарлари экани ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Ўтказилган тадбирлардан шуни англаш мумкинки, ёшлар табиатга, табиатнинг бир бўлаги ҳисобланмиш қушлар тақдирига бефарқ эмас. Бу жараёнларда кўнгилли ёшлар ҳам фаол қатнашгани сўзимизни яна бир бор тасдиқлайди.
Ер сайёрасидаги ҳар бир жонзот, ўсимлик ва ҳайвонот олами она табиат яхлитлигини, экотизим бутунлигини ташкил этади.
БатафсилМақсад – Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш, браконьерликка қарши қатъий чоралар кўришдир.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб 125 миллион тупдан ортиқ кўчат экилиб, барқарор экологик муҳит яратишга катта эътибор қаратилмоқда.
Батафсил