Табиат      Бош саҳифа

Ширинмияни қутқаринг!

Қуйи Амударё минтақаси ширинмияга бой саналади. Бу ўта фойдали ўсимликнинг ариқ ва зовур бўйлари ёки ўзлаштирилмаган ерларда бўй чўзиб ўсиб ётганини кўришингиз мумкин.

Ширинмияни қутқаринг!

Ўзининг ям-яшиллиги билан бу ажойиб ўсимлик кунлар сал илиши билан кўкариб чиқиб, то кеч кузаккача чор атроф­га гўзал тус бағишлаб туради. Унинг устки қисми чорва учун тўйим­ли озуқа саналади. Кексаларимиз айтишича, ширинмия еган қўй, эчки ва бузоқлар тез ва соғлом етилар экан. Ширинмия туфайли сигирнинг сути ва айрони жуда шифобахш бўлиши ҳақида кўп гапиришади. Ҳақиқатан ҳам, бу ўсимликнинг турган битгани шифо, дармондори.

Қадимда ширинмияни ўриб қуритиб, кейин уни қиш бўйи томорқага кўмиб чиқишган. Айримлар эса шоли экиш олдидан ботқоқ қилинган ерга ширинмияни тепкилаб кўмишарди. Бундай ерда етиштирилган гуручнинг мазаси ва сифатида жуда яхши бўлган – ҳар бир дон инжудай ярқираб чиққан.

Айтишларича, бундай ҳолда у ерга аммоний фосфор кимё­вий ўғитидан ҳам юқори даражада куч бағишлар экан.

Ширинмиянинг илдизи эса табобатда «Амударё женшени» деб қадрланиб келингани кўпчиликка сир эмас. Ўтмишда ота-боболаримиз бир ҳовуч қуритилган илдизни озроқ сув билан қайнатиб, ҳосил бўлган қуюқ ширани махсус идишларга солиб олиб қўйишган. «Бўён тарёки» деб аталган бундай восита ошқозон-ичак ва шамоллаш касалликларида дори сифатида қўлланилган.

Жаҳон тиббиётида ҳам ширинмия илдизидан ўта фойдали дори-дармонлар ишлаб чиқарилади. Айниқса, ширинмия томиридан тайёрланган дори воситалари ўта сифатли бўлиши таъкид­ланади. Буни яхши англаб етган кунчиқар мамлакатлари фармацевтика корхоналари Қорақалпоғистон ва Хоразмдан тонналаб ширинмия илдизларини сотиб олишмоқда.

Кейинги йилларда хорижга бу сермаҳсул ўсимлик томирларини сотувчи тадбиркорлар ҳам кўпайиб қолди. Улар эртаю кеч ариқ ва зовурлар рошларини экскаваторларда ковлаб, ширинмия илдизини йиғишади.

Кейин эса тўпланган илдизларни ўз корхоналарига олиб боришиб, ювиб тозалаб, хорижга жўнатишади. Экспорт, албатта, қонуний. Бунга ҳеч қандай гап топиб бўлмайди. Бироқ шу ўринда ширинмияфурушлик натижасида келиб чиқадиган муаммолар борасида ҳеч ким бош қотирмаётгани ташвишланарли. Чунки бу серхосият ўсимлик биринчи навбатда ерости сизот сувларини тартибга солиб туриши ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Қолаверса, тинимсиз ковланиш натижасида ариқ-зовурларнинг рош ва дамбалар мустаҳкамлигига путур етиши ҳам мумкин.

Мўмай даромад эвазига унинг илдизини пала-партиш ковлаб олиш табиатнинг ана шу бебаҳо неъматига жиддий зиён келтиради. Ваҳоланки, ковланган ҳудудлар тап-тақир майдонга айланиб қолмоқда. Чунки бу ноёб ўсимликнинг илдизи шифобахш бўлгани учун, бутунлай ковлаб олиняпти. Бу ерларда яна ширинмияни кўпайтириш чоралари ҳақида эса илдизфурушлар бош қотириб ҳам кўришмайди. Бу ҳақда масъ­уллар жиддий ўйлаб кўриш мавриди келди, деб ўйлайман.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔37

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔25

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔38

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 37    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 25    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 37    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 85    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар