Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОрол денгизининг қуриган тубида 5,5 миллион гектар майдонга эга улкан Оролқум чўли ҳосил бўлган.
Ушбу ҳудуддан йилига тахминан 100 миллион тонна туз, чанг ва қум ҳавога кўтарилиб, атроф-муҳитга катта зарар етказаётгани кўпдан бери ОАВнинг асосий мавзусига айланиб улгурган. Бу экологик муаммо экология жонкуярларининг оромини ўғирлагани ҳам бор гап. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бир дона яхши ривожланган саксовул 4 тоннадан 10 тоннагача қумни ушлаб қола олади.
Оролдаги экологик муаммо нафақат юртимиз ва қўшни мамлакатлар, балки бутун дунё аҳли учун ҳам долзарбдир. Буни чин юракдан ҳис қилган, юртимизда фаолият юритаётган Siberian Wellness компанияси жамоаси «My garden in the Aral Sea» («Оролдаги боғим») лойиҳаси доирасида февраль ойида 4 000 дан ортиқ саксовул кўчатларини экди.
Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган «Оролдаги боғим» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Унда асосан Орол атрофида кўп йиллик буталар, ўсимликлар, жумладан, саксовуллар экиш ишлари олиб борилади.
– Компаниямиз экологик муаммоларга ва яшилликни кўпайтириш каби эзгу ишларга асло бефарқ эмас, – дейди компаниянинг ҳудудий директори Шуҳрат Тошпўлатов. – Жумладан, 2020 йилнинг кузида Новосибирск вилоятининг Коливанск туманида компания томонидан биринчи экологик лойиҳа амалга оширилган бўлиб, унда 5 гектар майдонда садр дарахти экилган. 2021 йилда эса «Мир Вокруг Тебя» («Атрофингиздаги дунё») фонди бутун дунё бўйлаб кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил этиш жараёнини ишлаб чиққан эди. Бу лойиҳа «Siberian Wellness» компаниясининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унинг шарафига «25 гектар» деб номланди. Шундан кейин компания томонидан ҳар йили 100 гектар майдонни кўкаламзорлаштиришга қарор қилинди. Шу пайтга қадар лойиҳа доирасида 15 мамлакатда 8 минг нафар кўнгиллилар томонидан миллиондан ортиқ дарахт экилган.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил