Даромад манбаи      Бош саҳифа

БОҒИБАЛАНДНИНГ  ХУШТАЪМ  МЕВАСИ

Бунга сабаб нима: ҳаво, сув ёки тупроқ?

БОҒИБАЛАНДНИНГ  ХУШТАЪМ  МЕВАСИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифобахш неъмат ҳисобланмиш анжир етиштирилади. Аммо Самарқанд туманидаги Боғибаланд маҳалласида етиштириладиган анжир фойдали микроунсурларга бойлиги, таъми ва сифати билан бошқалардан ажралиб туради. Бу — соҳа мутахассислари, хорижлик олимларнинг хулосаси.

— Анжир мевасида 40 фоизгача, қуритилганида эса 57-71 фоиз шакар бор, — дейди тиббиёт фанлари доктори Сайдулла РАСУЛОВ. — Шунингдек, оқсил, аскорбин кислота, каротин, кальций, магний, фосфор, темир, органик кислоталар, шовул кислота мавжуд. Бу мевадан тиббиётда шифобахш неъмат сифатида фойдаланиб келинади.

Юртимизнинг турли ҳудудларида етиштириладиган анжирлар таркиби ўрганилганда Боғибаланд анжири микроунсурларга бойлиги ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туриши аниқланган. Кўчати шу ердан олиб борилиб, бошқа ҳудудларда экилганида ҳам мева Боғибаланддагичалик хуштаъм бўлмаган.

— Боғимизда 200-300 йиллик анжир дарахтлари бор, — дейди Боғибаланд маҳалласида яшовчи 68 ёшли тажрибали боғбон Шарофиддин АСЛИЕВ. — Отам ота-боболаримиз эккан анжирларни парвариш қилишни ўргатган. Болалигимда ўзим эккан ниҳоллар ҳам бугун катта дарахт бўлиб, мўл ҳосил бермоқда. Анжирнинг томири қаримайди, новдалари янгиланиб турилса, тўғри ва сифатли ишлов берилса, йилдан-йилга гуркираб ўсиб, ҳосил бераверади. Бир неча йил олдин Исроилдан келган фермер ва олимлар боғимизда бўлди. «Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида, чет мамлакатларда ҳам анжирларни татиб кўрдик. Лекин сизнинг боғингиздаги мева таъми ва бошқа хусусиятлари бизга кўпроқ манзур бўлди», деб ўз юртида экиш учун қаламча кесиб беришимни сўрашди. Бошқа жойда бу ердагичалик анжир етиштириш мушкул эканини билсам-да, меҳмонлар раъйини қайтармай, қаламча тайёрлаб бердим. Кейинроқ эшитишимча, ниҳолларнинг аксарияти кўкарган бўлса ҳам кутилганидек ҳосилга кирмабди.

Бугун Боғибаланддаги аҳоли хонадонларида ҳам анжир ғарқ пишган палла. Мева юртимизнинг барча ҳудудларига етказиб бериляпти. Маҳалладаги анжирзорларни томоша қилиш, мевасини татиб кўриш учун ҳатто, хорижлик сайёҳлар келмоқда.

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар